Marwan Kenzari
Андоза:Кинематографист Марwан Кензари (нидерландча: Марwан Кензари; туғ. 1983-йил 16-январ, Гаага, Нидерландия) — асли тунислик бўлган голландиялик актёр. Гуй Ритчиэнинг „Аладдин“ (2019) филмида Аладдин ролини ижро этган[1]. Энг яхши эркак роли номинациясида 2013-йил „Олтин бузоқ“ ғолиб бўлган[2].
Ҳаёти
Марwан Чико Кензари 1983-йил 16-январда Голландиянинг Жанубий Голландия пойтахти Гаага шаҳрида Тунисдан келган муҳожирлар оиласида туғилган. 2008-йилдан бошлаб у Нидерландияда филмларда ва телевидениеда рол ўйнай бошлаган. 2009-йилда Кензари Маастрихт театр академиясини тугатди ва диплом билан расмий равишда профессионал актёр бўлди[3].
Мартаба
2013-йилда „Бўри“ филмидаги роли учун „Олтин бузоқ“[4] ва 2014-йилда эса Берлин кинофестивалида „Кўтарилган юлдуз“ мукофотларини олган[5].
2016-йилда у бир нечта инглиз тилидаги филмларда, жумладан „Бен-Гур“ филмида суратга тушган. 2017-йил актёр сифатида Марwан Чико Кензари мартабасида ниҳоятда фаол йил бўлди[6]. Кейин унинг Филмографияси Алекс Куртзманнинг „мумия“, Томми Вирколанинг „етти опа-сингилнинг сири“, Кеннет Брананинг „Шарқ экспрессида қотиллик“ каби жуда катта ленталари билан тўлдирилди[7]. Шунингдек, 2018-йилда Кензари исроиллик жосус Ашраф Марван[8] ҳақидаги биографик „Фаришта“ филмида бош ролни ўйнади. Канзари, шунингдек, 2019-йилда прокатга чиққан Гуй Ритчиэ томонидан суратга олинган „Аладдин“ номли машҳур филм — эртакда кучли сеҳргар — вазир Жаъфар ролини ўйнаган[9].
Шахсий ҳаёти
"Аладдин" филмини томоша қилгандан сўнг, рус томошабинлари актёрга кўпроқ қизиқиш билдиришди[10].
Энди актёр модел Нора Понсе билан учрашмоқда. „Аладдин“ премерасида у қиз дўсти билан пайдо бўлди ва кейинчалик Инстаграм-да тадбирдан уларнинг қўшма фотосуратларини жойлаштирди[11].
Филмографияси
| Йил | Номи | Оригинал номи | Рол | |
|---|---|---|---|---|
| 2013 | ф | Бўри | Wолф | |
| 2016 | ф | Автомобил | Cоллиде | Маттиас |
| 2016 | ф | Ва'да | Тҳе Промисе | |
| ф | Оригинал номи берилмаган | |||
| 2017 | ф | Мумия | Тҳе Муммй | Малик |
| ф | Оригинал номи берилмаган | |||
| ф | Оригинал номи берилмаган | |||
| 2018 | ф | Фаришта | Тҳе Ангел | Ашрар Марван |
| 2019 | ф | Алладин | Алладин | Жафар |
| ф | Оригинал номи берилмаган | |||
| 2020 | ф | Ўлмас гвардия | Тҳе Иммортал Гуард | Жо |
| 2022 | ф | Қора одам | Блаcк Адам |
- ↑ ҳттпс://24сми.орг/cелебритй/96936-марван-кензари.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://24сми.орг/cелебритй/96936-марван-кензари.ҳтмл
- ↑ „Бреакоут ʻАладдин’ стар Марwан Кензари (ака ʻҳот Жафар’) гот инто аcтинг аccиденталлй то импресс а гирл“. 7-июн 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-август 2019-йил.
- ↑ „Голден Cалф Wиннерс“. 13-май 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-август 2019-йил.
- ↑ „Эуропеан Шоотинг Старс Аwардс 2014“. 28-май 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-август 2019-йил.
- ↑ ҳттпс://24сми.орг/cелебритй/96936-марван-кензари.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://24сми.орг/cелебритй/96936-марван-кензари.ҳтмл
- ↑ „Тҳе Труэ Сторй Беҳинд тҳе Мовиэ Тҳе Ангел“. 7-июн 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-август 2019-йил.
- ↑ „Дисней’с Ливе-Аcтион ʻАладдин’ Ребоот Cасц ʻМуммй’ Аcтор ас Жафар“. 5-август 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-август 2019-йил.
- ↑ ҳттпс://24сми.орг/cелебритй/96936-марван-кензари.ҳтмл
- ↑ ҳттпс://24сми.орг/cелебритй/96936-марван-кензари.ҳтмл