Марй Леэ Абботт (1921-йил 27-июл – 2019-йил 23-август) – америкалик рассом, 1940-йилларнинг охири ва 1950-йилларда Ню-Ёрк абстракт экспрессионистлар мактабининг аъзоси сифатида танилган[1]. Унинг мавҳум ва мажозий характердаги асарларига 1950-йиллар давомида Санта-Крус ва Гаитига қилган саёҳати таъсир қилган[2].

Марй Абботт
Таваллуди 21-июл 1921-йил
Ню-Ёрк
Вафоти 23-август 2019-йил(2019-08-23)
(98 ёшда)
Wестҳамптон Беач
Миллати инглиз
Оқим Абстракт экспрессионизм

Ҳаётининг дастлабки даври

Абботт Ню-Ёрк шаҳрида туғилган ва у ерда Чапин мактабида ўқиган[3]. Унинг оиласи келиб чиқиши Америка Қо'шма Штатларининг иккинчи президенти Жоҳн Адамсга бориб тақалади. Унинг онаси Элизабетҳ Гриннелл шоира ва шарҳловчи эди[4]. Унинг оиласи ёзда Ню -Ёркдаги Лонг-айлендда, Саутгемптонда вақт ўтказишарди[5].

У Ню-Ёркдаги Санъат талабалари лигасида рассом Георге Гросзнинг шогирди эди[6]. Рассомнинг мавзулари экспериментал бўлиб Барнетт Неwман, Марк Ротҳко ва Давид Ҳаре билан биргаликда ишлаган. Кейинчалик Абботт 1930-йилларнинг охирида Вашингтондаги Коркоран музей мактабида (ҳозирги Коркоран санъат ва дизайн мактаби деб номланади) таҳсил олди.

У 1943-йилдан 1946-йилгача рассом Леwис Теагуэ билан қисқа муддат бирга бир оила бўлиб яшаган. Леwис Теагуэ ажралганидан кўп ўтмай у бизнесмен Том Cлйде билан оила қурди. Cлйде ва Абботт қиш вақтини Санта-Крус ва Гаитида ўтказарди. Бу ерда у ўзининг расмлари учун илҳом манбаси бўлган одамлар ва ландшафтларни кашф қилади.

Фаолияти

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Абботт санъат билан жиддий шуғуллана бошлади ва у Манхеттенда яшовчи бир гуруҳ рассомлар жамоаси бўлган „Доwнтоwн Гроуп“ га қўшилди. 1946-йилда у Манхеттен кўчаларидан бирида бадиий студия очди[7].

1950-йилларда Абботт ўзи ва Ню-Ёрк мактабининг биринчи авлод шоираси Барбара Гуэст билан ҳамкорлик лойиҳасини бошлади.

2016-йилда унинг иши Денвер санъат музейи томонидан ташкил этилган „Абстракт экспрессионизм аёллари“ кўргазмасига киритилган[8].

У 2019-йил 23-август куни 98 ёшида юрак етишмовчилигидан вафот этди.

2023-йилда унинг иши Лондондаги Wҳитечапел галереясида Аcтион, Гестуре, Паинт: Wомен Артисц анд Глобал Абстраcтион 1940-1970 кўргазмасига киритилган[9].

Манбалар

  1. ↑ „Артист Марй Леэ Абботт Оф Соутҳамптон Диэс Аугуст 23 - Соутҳамптон“. www.27эаст.cом (2019-йил 26-август). 2019-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-сентябр.
  2. ↑ „Марй Абботт“ (эн). Идеэларт. Қаралди: 2019-йил 13-сентябр.
  3. ↑ Сахтон, Диане „Марй Абботт: Қуинтессентиал Америcан“ (эн). ҲуффПост (2012-йил 11-сентябр). Қаралди: 2019-йил 12-сентябр.
  4. ↑ „Марй Абботт - Артист, Фине Арт Приcес, Ауcтион Реcордс фор Марй Абботт“. www.аскарт.cом.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Эаст Энд Сториэс, Марй Абботт (Америcан 1921–)“. Тҳе Парриш Арт Мусеум. 2011-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-сентябр.
  6. ↑ Селвин, Cлаире „Марй Абботт, Постwар Паинтер оф Бегуилинг Абстраcтионс, Деад ат 98“ (эн-УС). АРТнеwс (2019-йил 10-сентябр). — „Ше марриэд паинтер Леwис Теагуэ ин 1943, тҳоугҳ тҳе cоупле сепаратед ин 1946.“. Қаралди: 2019-йил 12-сентябр.
  7. ↑ Крйса, Даниэлле. А биг импортант арт боок (ноw wитҳ wомен) : профилес оф унстоппабле фемале артисц--анд прожеcц то ҳелп ёу беcоме оне, Фирст, Пҳиладелпҳиа, 2018-10-02. ИСБН 978-0-7624-6379-4. ОCЛC 1023484688. 
  8. ↑ Мартер, Жоан М.. Wомен оф абстраcт эхпрессионисм. Денвер Неw Ҳавен: Денвер Арт Мусеум Яле Университй Пресс, 2016 — 162-бет. ИСБН 9780300208429. 

Ҳаволалар