Mary Gu
Мария Вячеславовна Гусарова (турмушга чиққандан кейин Богоявленская; 1993-йил 17-август, Похвистнево, Самара вилояти, Россия) — Марй Гу (русча: Мэри Гу) номи билан таниқли россиялик қўшиқчи, шоира ва блогер[1].
Марй Гу Мария Вячеславовна Гусарова | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1993-йил 17-август Похвистнево, Самара вилояти, Россия |
| Жанрлар | поп мусиқа |
| Касби | хонанда, композитор, шоира |
| Фаолият йиллари | 2018-йилдан то ҳозирги кунгача |
| Фуқаролиги |
|
| Веб-сайт | марйгу.ру |
Биографияси
Мария Гусарова 1993-йил 17-августда Самара вилоятининг Похвистнево шаҳрида туғилган[1]. Отасиз ўсган. Унинг онаси 23 ёшида гиёҳванд бўлиб қолади ва ҳатто қизини гиёҳванд моддалар сотадиган жойларга олиб борган.Машанинг мусиқий истеъдоди 4 ёки 5 ёшида пайдо бўлади[2]. Ўзининг сўзларига кўра, мусиқага қизиқиш Cелине Дионнинг Титаник филмидаги қўшиғидан бошланган. Дастлаб пианино ўрганиш учун мусиқа мактабига боради, кейин эса поп-жазз вокалига борган. Мария 11 ёшга тўлганда, онаси гиёҳванд моддаларни сақлаганлик ва сотганлиги учун қамоққа ҳукм қилинади. Қизни бувиси ўз қарамоғига олади. Онаси кейинги 18 йилни турмада ўтказади ва вақти-вақти билан қисқа муддатларга озод қилинган. Мактабни тугатгандан сўнг Маша Самарага кўчиб ўтади[3], у ерда Самара давлат маданият институтига ўқишга кирди[4][3], 4 йилдан сўнг уни тугатади[3]. Марй Гу номии остида машҳур қўшиқларнинг каверларини Интернетга жойлаштириб, бу орқали маълум даражада машҳурликка эришади[4]. Бундан ташқари, ўзининг қўшиқларини ҳам куйлаб, интернетга жойлаган[4]. Мария Голос телекўрсатувининг тингловларида қатнашган, аммо муваффақияцизликка учраган[5][4]. Мария ЛСПнинг „Безумие“ қўшиғига куйлаган кавери орқали кенгроқ танила бошланди. 2017-йил бошида Санкт-Петербургга кўчиб ўтди. 2018-йилда Мария „Грустний мотив“ деб номланган дебют мини-албомини чиқаради ва албом 4 та қўшиқдан: „Грустний мотив“, „Дикая“, „Здравствуй“, „Я мелодия“[3] иборат бўлган. Ўша йилнинг 27-сентябрида Марй Гунинг „Ай-Петри“ дебют сингли чиқди. Мария ушбу қўшиқни қўшиқчи Серёжа Драгни билан бирга ёзган ва ижро этган[3]. 2020-йил март ойида Мария Wарнер Мусиc Руссиа лейблида ўзининг „Дисней“ дебют албомини чиқаради. Бош қўшиқ учун видеоклип суратга олинади. 2021-йилда „Не влюбляйся“ сингли платина статусини олди[6].
Шахсий ҳаёти
2018-йил август ойида мусиқачи ва блогер ҳамда ПР менежери Дмитрий Богоявленскийга турмушга чиқади[7]. 2022-йил 29-апрелда ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эр-хотин ажрашиш қарорини эълон қилишади, бироқ улар дўстона ва иш муносабатларини сақлаб қолишганини маълум қилишади. 2021-йил декабр ойида хонанда ва унинг продюсери турли йилларда Қримга ташриф буюргани учун 3 йилга Украинага кириш тақиқланган[8].
Дискографияси
Студия албоми
| Ном | Тафсилотлар |
|---|---|
| „Дисней“ |
|
Мини албомлари (ЭП)
| Исм | Тафсилотлар |
|---|---|
| „Грустний мотив“ |
|
| „Хорошее и плохое“[11] |
|
| „Плохое и хорошее“[13] |
|
Телевиденияда
- 2021-йил 17-апрелдан бошлаб ТНТ Мусиc телеканалида „Русский чарт“ бошловчиси[15]
- 2022-йил 25-февралдан бошлаб Муз-ТВда „Русский чарт“ бошловчиси.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Биография Марй Гу“ (ру). 7Дней.ру. «Издательство Семь Дней». 2020-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 23-ноябр.
- ↑ „Мария Гусарова: Хип-хоп стал культурой номер один в России“. МИР24 (2017-йил 20-октябр). 2020-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-ноябр.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 „Марй Гу | консерт Ростов на Дону 24.04.2021 купит билет ночной клуб Мед“. 2021-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-ноябр.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 „15 кумиров молодежи: кто такие Катя Кищук, Моргенштерн, Инстасамка и почему подростки сходят с ума по их музыке“. СПЛЕТНИК (2020-йил 10-май). — „Параллельно девушка под псевдонимом Марй Гу продолжала публиковать на ЁуТубе как каверы, так и собственные композиции.“. 2021-йил 9-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-ноябр.
- ↑ „Марй Гу“. «Новое Радио» 98,4 ФМ. 2020-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 29-ноябр.
- ↑ сингл „Не влюбляйся“ за несколко месяцев стал.. | Марй Гу | ВК
- ↑ „«Идеальная пара»: Певица Мэри Гу впервые за долгое время выложила фото с мужем“. МУЗ ТВ (2020-йил 11-август). 2020-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 28-ноябр.
- ↑ „Украинская погранслужба запретила въезд российской певице“ (ру). Лента.РУ. 2021-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 11-декабр.
- ↑ „Дисней бй Марй Гу он Аппле Мусиc“. Аппле Мусиc (2020-йил 12-март). Қаралди: 2020-йил 23-ноябр.
- ↑ „Дисней бй Марй Гу он Аппле Мусиc“. Аппле Мусиc (2018-йил 17-сентябр). Қаралди: 2020-йил 23-ноябр.[сайт ишламайди]
- ↑ „Рецензия: Марй Гу — «Хорошее и плохое»“. 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-апрел.
- ↑ „Альбом «хорошее и плохое - ЭП» (Марй Гу)“ (ру). 2022-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-март.
- ↑ „Рецензия: Марй Гу — «Плохое и хорошее»“. 2021-йил 6-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-май.
- ↑ „Альбом «плохое и хорошее - ЭП» (Марй Гу)“ (ру). 2021-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-апрел.
- ↑ „МАРЙ ГУ стала ведущей РУССКОГО ЧАРТА на канале ТНТ МУСИC • ТНТ МУСИC — Здесь твоя музыка“. 2021-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-март.