Mary Stewart
Марй Ладй Стеwарт (1916-йил 17-сентябр – 2014-йил 9-май) – британиялик ёзувчи, бир қатор саргузашт романлар муаллифи.
| Марй Стеwарт | |
|---|---|
| Таваллуди |
Марй Флоренcе Элинор Раинбоw 17-сентябр 1916-йил Сундерланд, Cоунтй Дурҳам, Энгланд |
| Вафоти |
9-май 2014-йил (97 ёшда) Лочаwе, Сcотланд |
| Тахаллуси | Марй Стеwарт |
| Ижод қилган тиллари | Инглиз |
| Турмуш ўртоғи |
Сир Фредериcк Стеwарт (турм. 1945; ваф. 2001) |
Таълими
Марй Флоренcе 1916-йил 17-сентабрда туғилган. Бошланғич мактаб ўқитувчиси Марй Эдитҳ Маттҳеw ва Фредериcк Алберт Раинбоwларнинг қизи бўлган[1][2].
Марй 8 ёшида Пенрит шаҳридаги Эден Ҳалл мактаб-интернатида ўқиган, У ердаги босимлар, ҳақоратлар унга доимий таъсир қилгани сабаб мактабини ўзгартирган. Ёркширдаги Рипон шаҳридаги Скеллфеилд мактаби унга мувафаққият келтирди. Шу мактабда стипендия ютиб олди. Марйга Оксфорд, Кембриж ва Дурҳам университетлари томонидан талабаликка таклифлар тушган ва у Дурҳамни танлаган. 1938-йилда Дурҳам университетини инглиз тили йўналишида биринчи даражали аъло баҳолар билан тугатди, кейинги йилда инглиз тилидан биринчи даражали ўқитувчилик дипломи билан тақдирланди. 1941-йилда аайнан шу йўналишда магистрлик даражасини олган[3].
Ижодий фаолияти
Стеwартнинг кўплаб тарихий ва фантастик романлари энг кўп сотилган китоблар рўйхатидан ўрин эгаллаган. Ёзувчининг кичик ҳикоялари ҳам танқидчилар томонидан эътироф этилган. Романлари Англияда, шунингдек, Дамашқ ва Юнонистон ороллари, Испания, Франсия, Австрия каби мамлакатларда ҳам чоп этилган[4].
У 1950-йилларнинг охиридан 1980-йилларгача машҳурлик чўққисида бўлган. Айнан шу йиллари кўплаб романлари бошқа тилларга таржима қилинган. Ёзувчининг энг машҳур романларидан бири бўлган „Тҳе моон-Спиннерс“ филм қилиб саҳналаштирилган. Стеwарт ишқий романларни тасвирлашда, романтик жанрнларни ёритиб беришда энг кўзга кўринган ёзувчилардан бири эди. Танқидчилар томонидан унинг асарларига Виcториа Ҳолт ва Пҳйллис Wҳитней каби машҳур романтик ёзувчиларнинг асарларидан устун деб баҳо берилган[5].
Шахсий ҳаёти
Марй Раинбоw геология фанлари ўқитувчиси Фредерик Стюартга турмушга чиқди, иккаласи ҳам Дурҳам университетида ишлаган эдилар. Тҳе Тимес газетасида уларнинг никоҳи эълон қилинди[6]. 30 ёшида Марйга фарзанд кўра олмаслик ташхиси қўйилди.
1956-йилда улар оилавий Эдинбургга кўчиб ўтдилар, у ерда Марй геология ва минералогия фанлари профессори, кейинчалик Эдинбург университетининг геология кафедраси раиси бўлди[7].
1974-йилда унинг турмуш ўртоғи Фредериcк Стеwарт рицар унвонига сазовор бўлди ҳамда у Ладй Стеwартга айланди, Лекин у ҳеч қачон бу унвондан фойдаланмаган. Фредериcк Стеwарт 2001-йилда вафот этган[8].
Манбалар
- ↑ „Сир Фредериcк Стеwарт“. Тҳе Телеграпҳ (2001-йил 17-декабр). 2009-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган.
- ↑ "Марй Стеwарт". Энcйcлопæдиа Британниcа. Арчивед фром тҳе оригинал он 9 Фебруарй 2006. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20060209091336/ҳттп://www.британниcа.cом/эби/артиcле-9337392. Қаралди: 28 Май 2007.
- ↑ Стеwарт, Марй. Абоут Марй Стеwарт. Онтарио, Cанада: Муссон Боок Cомпанй, 1973.
- ↑ Cонтемпорарй Литерарй Cритиcисм, в. 35. Гале Ресеарч Cомпанй, 1985.
- ↑ Фриэдман, Ленемажа (1990), Марй Стеwарт, Бостон, Массачусетц: Тwаин Публишерс, ИСБН 9780805769852
- ↑ „"Марриагес." Тимес [Лондон, Энгланд 11 Жуне 1945: 7. Тҳе Тимес Дигитал Арчиве.“]. Тимес Дигитал Арчиве. 2021-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-июл.
- ↑ Стеwарт, Марй. Тҳорнйҳолд, 1988.
- ↑ Пеарcе. „Сир Фредериcк Стеwарт“. Тҳе Гуардиан (2001-йил 19-декабр). 2005-йил 13-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 28-май.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Марй Стеwартга тегишли иқтибослар мавжуд. |
- „Саҳифадан ташқари – Мери Стюарт“ 2010-йил. Ҳар ҳафта Шотландия ёзувчиси иштирокидаги маданият ва адабиёт туркуми. Ушбу эпизодда романтик ва тарихий романчи Мери Стюарт ўзининг ўқиш ва ёзишга бўлган табиий иштиёқи ва Мерлин романларини яратиш ҳақида гапиради.
- „Мери Стюарт: Эртаклар сўзловчиси“ 2011-йил. Сирли саҳнадан Кетрин Холл Пейжнинг мақоласи.
- Рочестер университети. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-06-17 санасида архивланган) „Мери Стюарт билан интервю“ 1989-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-06-17 санасида архивланган) Замонавий Артур адабиёти муаллифлари билан суҳбатдан . (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-06-17 санасида архивланган)
- „Ёзувчи Мери Стюарт – Антония Фрейзер каби хоним – номи бўйича; ва бу ўхшашликни тугатади“ 1976-йил. Фред Ҳауптфуҳрернинг Эарлй Пеопле журналидаги мақоласи.
- Марй Стеwарт
- Марй Стеwарт