Maryam Firuz
Марям Фируз (форсча: مریم فیروز) ёки Марям Фармон Фармаиён (форсча: مریم فرمانفرمائیان; 1913-йил, Кирмоншоҳ, Эронда туғилган — 2008-йил 23-март, Теҳрон, Эрон) — эронлик сиёсатчи. У шаҳзода Абдол-Ҳоссеин Фармон Фарма ва Батулхонимнинг қизи эди. У Эронда Туде (коммунистик) партиясининг аёллар бўлимини ташкил этган.
| Марям Фармон Фармаиён | |
|---|---|
|
Марям Фармон Фармаиён 1950-йилларда | |
| Таваллуди |
1913 |
| Вафоти |
23-март 2008 (ёши 93–94) Теҳрон, Эрон |
| Партияси | Туде |
| Бошқа номлари | Марям Фироуз |
| Турмуш ўртоғи |
Аббассгҳоли Эсфандиарй Нуреддин Киёнурий |
| Отаси | Абдол-Ҳоссеин Фармон Фарма |
| Онаси | Батулхоним |
Ҳаёти
Марям Фируз ўз даврининг эронлик аёллари учун нисбатан эркин, либераллашган таълим олган ва сургунда яшар экан, ҳаётининг кейинги даврида университетда ўқиган. У тилшунос бўлиб, курд, форс, араб, франсуз, рус, немис ва инглиз тилларини яхши билган. Мустақил фикрли инсон сифатида у коммунистик назарияни қадрларди. Ҳаёти давомида у аёллар ҳуқуқлари ҳаракатида фаол иштирок этишга қарор қилган. Марям Фируз уни [аёл сифатида] қабул қилишга ва ўша пайтда ниманидир амалга ошириш имконини беришга тайёр бўлган ягона партия Туде партияси бўлгани учун, айнан шу партия аъзоси бўлишни танлаганини айтган. Марям ўз сиёсий курашларида фамилия сифатида бобосининг исми — Фирузни танлайди; у сиёсий майдонда Марям Фируз номи билан танилади. У қонуний исми — Марям Фармон Фармаиённи фахр билан сақлаб қолган.
Унинг биринчи турмуш ўртоғи отаси томонидан уюштирилган никоҳ орқали амалга оширилган бўлиб, Генерал Аббосқолий Эсфандиёрий [Моҳташем Салтанеҳнинг ўғли] эди. Уларнинг Афсана ва Афсар исмли икки қизи бор эди. Отаси вафотидан сўнг улар ажрашишади. 1949-йилда Марям Нуреддин Киёнурийга, Эрон Туде партияси аъзоси ва кейинчалик бош котибига турмушга чиқади.
Нуреддин Киёнурий билан ҳамкорликда Фармон Фармаиён Туде партиясининг аёллар бўлимини ташкил этади. Муҳаммад Ризо Шоҳга 1949-йил 4-феврал куни уюштирилган суиқасд уринишидан сўнг, бу ишда Туде партияси айблангаб ва унинг эри операциянинг бош ташкилотчиларидан бири сифатида кўрсатилган. 1956-йилда Марям Фируз ва эри сургунга кетишга мажбур бўлишади. У сургундаги ҳаётини аввал СССРда бошлайди, сўнг собиқ ГДР ҳудудидаги Шарқий Берлинда яшайди. Сургундаги йиллари давомида у олий маълумотни тамомлайди ва кейинчалик Лейпциг университети ва Берлин университетларида франсуз тили ўқитувчиси бўлиб ишлайди.

Эр-хотин 1979-йилги Ислом инқилоби ва Шоҳнинг тахтдан ағдарилишидан сўнг Эронга қайтишди. Туде партияси қайта тикланди ва Нуреддин Киёнурий Бош котиб бўлди. 1983-йилда Туде партияси Совет Иттифоқи фойдасига жосуслик қилганликда айблангач яна тақиқлаб қўйилди[1]. Нуреддин Киёнурий ва Фармон Фармаиён қамоққа ташландилар[2]. Марям Фируз бутун қамоқ муддатини якка камерада ўтказди. Ўша пайтда Туде партияси ҳибсга олинган раҳбариятининг ичида телевидениеда мажбурий иқрорлик кўрсатувига чиқмаган ягона аъзо унинг ўзи эди. У 1994-йилда қамоқдан озод қилиниб, яна бир неча йил уй қамоғига жойлаштирилди, шундан сўнг Теҳрондаги тўнғич қизи қарамоғига топширилиб, озод қилинди.
1990-йилларнинг ўрталарида озодликка чиққач, Киёнурий ўзини ва рафиқасини қамоқда қийноққа солиш тафсилотларини очиб берувчи очиқ хат ёзди[3][4]. Доктор Нуреддин Киёнурий 1999-йил 5-ноябрда вафот этди[5].
Марям Фармон Фармаиён, яъни Марям Фируз, 2008-йил 23-март куни Теҳронда вафот этди ва Беҳешти Заҳро қабристонига дафн қилинди. Унинг набиралари — (Афсананинг) Али, Нилоу ва Фируз ҳамда (Афсарнинг) Форанак ва Рошанак.
Манбалар
- ↑ Cамерон Ҳуме, Тҳе Унитед Натионс, Иран, анд Ирақ: ҳоw пеаcемакинг чангед, Индиана Университй Пресс (Май 1, 1994), пг. 62
- ↑ Али Гҳеиссари, Сейед Вали Реза Наср, Демоcраcй ин Иран: ҳисторй анд тҳе қуэст фор либертй, Охфорд Университй Пресс, (2006), пг. 96
- ↑ Ҳалеҳ Афшар, „Марям Фироуз“, Обитуарй, Тҳе Гуардиан, 31 Марч 2008
- ↑ Мазиар Беҳрооз, Ребелс wитҳ а Cаусе, (2000), п.129
- ↑ „Деатҳ оф Ноуреддин Кианоури“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-25 санасида архивланган), Тҳе Гуардиан (Cоммунист Партй оф Аустралиа), Иссуэ Но: 980, Новембер 17, 1999
Адабиётлар
- Блоод анд Оил: Мемоирс оф а Персиан Принcе, Манучеҳр Мирза Фарман Фармаиан. Рандом Ҳоусе, Неw Ёрк, 1997.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Марям Фирузга тегишли иқтибослар мавжуд. |
Викиомборда „Марям Фируз“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.- Марям Фируз ҳаёти ва вафоти