Марзиа Басел (1968-йилда туғилган) – Афғонистоннинг собиқ судяси. Толибон ҳукмронлиги даврида ўз уйида аёлларга яширинча таълим берган. Афғонистондаги прогрессив ҳуқуқ ташкилоти асосчиси. Халқаро муносабатлар ва ҳуқуқ соҳаларида кенг қамровли тайёргарликка эга.

Марзиа Басел
Таваллуди 1968
Фуқаролиги Афғонистон
Таълими Георге Wашингтон университети (магистратура)
Касби судя

Биографияси

Марзиа Басел 1968-йилда Афғонистоннинг Кобул шаҳрида ўрта табақали либерал оилада туғилган[1]. Отаси судя, опаси адвокат сифатида фаолият юритган[2]. 1995-йилга келиб, Марзиа Баселнинг ўзи ҳам судя сифатида қасамёд қилган[3] Орадан бир йил ўтгач, Толибон мамлакатда барча аёлларнинг ўқитилишига тақиқ қўйган. Шундан кейин мамлакатдаги барча аёллар бурқа кийишга мажбур бўлишган. Бундай вазиятда Басел ўзини ҳам том маънода, ҳам мажозий маънода қамоқдагидек ҳис қилганини эслаб шундай дейди: „Ёзда ҳаво шунчалик иссиқ эдики, мен аста-секин бўғилиб кетаётганимни ҳис қилдим. Ўша кичкина, тўрли қафасдан ташқарига қараб, мен ва менга ўхшаган барча аёлларнинг қафасга тутқин қилинган ҳайвонлардек эканлигини, ҳаммамиз эркинлик ва қадр-қимматдан маҳрум қилинганимизни англадим“[1].

Толибон ҳокимият тепасида бўлган вақтида, Марзиа Басел аёлларнинг ўқитилишига тўсқинлик қилувчи қонунларга қарши чиқади ва 1996–2001-йиллар орасида ўз уйидан ташқарида уларга инглиз тилини ўргатади[4]. У саккиз ёшдан эллик ёшгача бўлган тахминан 350 дан 400 нафаргача талабаларга дарс беради[1]. Унинг баъзи шогирдлари Толибон тарафдорларининг рафиқалари бўлишган[5]. Толибон режими олиб ташланишидан бироз аввал ҳаёти хавф остида қолган Марзиа Басел қочқин сифатида Покистонга қочиб кетган[1].

2002-йилда Марзиа Басел афғонистонлик аёл судялар ассоциациясига (АWЖА) асос солган[6]. Унинг Афғонистонда ҳуқуқ соҳасида ишлаётган аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари натижасини 2005-йилдаги 1 нафар адвокат аёллар сонини 2013-йилда 150 нафарга ошганидан ҳам кўриш мумкин[6]. Афғонистон Олий суди Афғонистон аёл судялари ассоциацияси фаолиятини тўхтатиб қўйганидан сўнг Басел Афғонистон прогрессив ҳуқуқ ташкилотига асос солган[5]. У, шунингдек, Афғонистон Мустақил Адвокатлар Ассоциацияси Хотин-қизлар қўмитаси ва Афғонистон Хотин-қизлар вазирлиги маслаҳат қўмитасининг кўнгилли аъзоси ҳисобланади. Толибон қулаганидан сўнг Басел Кобул жамоат хавфсизлиги судида хизмат қилиб, Афғонистон мустақил суд комиссиясини ташкил этиш бўйича вакил ва Фавқулодда Лоя Жирға комиссияси ходими сифатида фаолият юритиб, давлатни қайта тиклаш ишларида қатнашади. У, шунингдек, БМТнинг турли агентликлари билан ишлаш тажрибасига ҳам эга. Бундан ташқари УНИCЕФнинг Афғонистондаги балоғатга етмаган болалар одил судлови лойиҳаси ходими, УНИФЕМнинг Афғонистондаги гендер масалалари бўйича ходими сифатида ҳам фаолият юритган. 2006-йилдан бери Германия ҳукуматининг Афғонистон ГТЗ (ҳозирги ГИЗ Қонун устуворлиги лойиҳаси) бўйича ёрдамчисининг Миллий маслаҳатчиси бўлиб ишлаб келмоқда[7].

Шунингдек, 2002-йилда Марзиа Басел АҚШга бориб, Афғонистонга қўшимча ёрдам сўраш мақсадида ўша пайтдаги президент Георге W. Буш, Америка Қўшма Штатлари Давлат котиби Cолин Поwелл ва бошқалар билан учрашади[2]. Ўзи ташриф буюрадиган мамлакатнинг урф-одатларини ҳурмат қилиш кераклигини айтишига қарамай, юртига қайтиб келган Басел ҳар сафар сочини ўраб олмагани учун қаттиқ танқидга учрарди[2]. Марзиа Басел мамлакатдан кетганидан кейин унинг ишдан бўшатилгани ёки йўқлиги турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлади, бироқ кейинчалик Баселнинг ўзи балоғатга етмаганлар учун адлия дастурини яратишда ёрдам бериш мақсадида УНИCЕФга қўшилиш учун юртидан кетганлигини маълум қилган[2].

Марзиа Басел аёлларнинг қонуний ҳуқуқлари ва уларнинг адвокатлик қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатишда давом этади[4]. 2005-йилда Георге Wашингтон университетининг халқаро ҳуқуқ йўналиши бўйича магистрлик даражасини олади[8].

Ҳаётига қилинадиган таҳдидлар туфайли Марзиа Басел, охир-оқибат, Афғонистондан ташқарида қолишга мажбур бўлди. 2011-йилда уйи эшигида агар Толибон уни топган тақдирда ўлдириши таҳдид қилиб ёзилган хабар қолдирилади[6]. Эри ва отаси унинг хавфсизлиги учун Афғонистондан узоқроқда туришига ундашади[6]. Америка Қўшма Штатларида муҳожирларни қўллаб-қувватлаш тизимининг йўқлиги сабабли Марзиа Басел Канадага кўчиб ўтади[6]. Бугунги кунда у Канаданинг Торонто шаҳрида истиқомат қилади[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Басел, Марзиа; Ҳоллйwоод, Дана Мичаэл (2005). "Ундер а Cруэл Сун: Мй Лифе ас а Фемале Жудге анд Ундергроунд Эдуcатор Ундер тҳе Совиэц, тҳе Талибан, анд тҳе Америcанс". Wиллиам & Марй Жоурнал оф Wомен анд тҳе Лаw 12 (1): 205–238. ҳттп://счоларшип.лаw.wм.эду/cги/виэwcонтент.cги?артиcле=1121&cонтехт=wмжоwл. Қаралди: 18 Септембер 2015. Марзиа Басел]]
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Афгҳан Жудге ин Тангле Овер Ҳер Унcоверед Ҳаир“. Торонто Стар (2002-йил 26-декабр). Қаралди: 2015-йил 18-сентябр.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Cонтестед Терраин: Тҳе Футуре оф Афгҳан Wомен“. Интернатионал Сеcуритй (2015-йил 1-май). 2015-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-сентябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Прожеcт фор Афгҳан Wомен'с Леадершип: Афгҳан Wомен Леадерс Спеак“. Мершон Cентер фор Интернатионал Сеcуритй Студиэс. Оҳио Стате Университй (2005-йил 1-ноябр). Қаралди: 2015-йил 13-сентябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Марзиа Басел“. Wисе Муслим Wомен. Wомен'с Исламиc Инитиативе ин Спиритуалитй анд Эқуалитй. 2015-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 18-сентябр.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 Китч, Саллй Л.. Cонтестед Терраин: Рефлеcтионс Wитҳ Афгҳан Wомен Леадерс. Чампаигн, Иллиноис: Университй оф Иллиноис Пресс, 2014 — 27–30, 84, 181–186-бет. ИСБН 978-0-252-09664-8. 
  7. ↑ „МАРЗИА БАСЕЛ“. Қаралди: 2024-йил 14-июн.
  8. ↑ Миллс, Маргарет А. (2006). "'Афгҳан Wомен Леадерс Спеак': Ан Аcадемиc Аcтивист Cонференcе, Мершон Cентер фор Интернатионал Сеcуритй Студиэс, Оҳио Стате Университй, Новембер 17–19, 2005". НWСА Жоурнал 18 (3): 191–201. ҳттпс://мусе.жҳу.эду/жоурналс/нwса_жоурнал/в018/18.3миллс.ҳтмл. Қаралди: 18 Септембер 2015. Марзиа Басел]]

Ҳаволалар