Masad surasi
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Файл:Чаптер 111, Ал-Масад (Мураттал) - Реcитатион оф тҳе Ҳолй Қур'ан.мп3 Масад сураси (арабча: سورة المسد, номининг маъноси — Пишиқ тола[8][9]) — Қуръоннинг 111-сураси. Маккий суралардан бири, 5 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 603[10]-саҳифасида ва 30-жузида жойлашган. 6-бўлиб нозил бўлган.
| Масад сураси — سورة المسد | |||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
|
| |||||||||||||
|
Суранинг арабча матни | |||||||||||||
| Номининг маъноси | Пишиқ тола[1][2] | ||||||||||||
| Таснифи | Маккий сура[3] | ||||||||||||
| Статистика | |||||||||||||
| Саҳифаси | 603[4] | ||||||||||||
| Жуз | 30 | ||||||||||||
| Сура рақами | 111 | ||||||||||||
| Оятлар сони | 5 | ||||||||||||
| Сажда ояти | йўқ | ||||||||||||
| Рукуълар сони | 1[5] | ||||||||||||
| Муқаттаот ҳарфлари | йўқ[6] | ||||||||||||
| Нозил бўлиш тартиби | 6[7] | ||||||||||||
|
| |||||||||||||
| Арабча матни |
ар.wикисоурcе.оргда танзил.нетда | ||||||||||||
| Таржималари |
ҚуранАcадемй.орг қуран.узда | ||||||||||||
| |||||||||||||
Асосий маъноси
Ушбу сурада Пайғамбаримиз амакиларидан бири, ашаддий кофир Абу Лаҳаб ва унинг бетавфиқ хотини Умму Жамилнинг жазоланишлари, ҳар икки дунёда тортадиган азоб-уқубатлари ҳақида ҳикоя қилинади.
Тафсири[11]
Бу сураи каримага ўзининг охирги "масад" сўзи ном бўлиб қолган. Суранинг иккинчи исми "Лаҳаб"дир. Кўпчилик биринчи ибора - "Таббат ядаа" билан ҳам атайди. "Масад" сўзининг ма'носи "арқон"дир. Сурада Абу Лаҳабнинг хотини бўйнида арқон ила дўзахга кириши та'кидланган. Ушбу суранинг қаҳрамони Абу Лаҳабнинг асли исми Абдул Уззо ибн Абдулмуттолиб бўлиб, икки яног'и оловдек қизариб тургани учун Абу Лаҳаб деган куня олган эди. Аллоҳ таоло "Яқин қариндошларингни огоҳлантир" деган оятни туширганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафо тепалигига чиқиб, баланд овоз билан: "Эй, Қурайш жамоаси!"— деб нидо қилдилар. Шунда улар тўпланишди. Ул зот уларга қараб: "Агар сизларга ҳозир водийда отлиқлар устингизга бостириб келишга тайёр турибдилар, десам, ишонасизларми?"– дедилар. Тўпланганлар: "Ишонамиз, сенинг ёлғон гапирганингни ҳеч кўрмаганмиз", дейишди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, мен сизларга шиддатли азобдан қўрқитувчи (Пайғамбар) бўлиб келдим", - дедилар. Шунда Абу Лаҳаб: "Ҳалок бўлгур, бизни шунга йиғдингми?" дегандан сўнг Аллоҳ Таоло "Масад" сурасини нозил қилган. Абу Лаҳаб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари ва энг ашаддий душманларидир. У бойлиги ғурурга кетказган синф вакили: улар ўзларига вазифа юклатувчи барча ҳаракат ва тузумларга қарши чиқишаверади. Абу Лаҳабнинг хотини Умми Жамил ҳам Исломнинг ашаддий душманларидан бири бўлиб, Пайғамбар алайҳиссалом ҳақида турли бўҳтон ва туҳматлар тарқатиб юрарди. У ҳам чақимчилик, г'ийбатчиликка ўч, фитначи аёллар тоифасининг вакиласи.
| № | Арабчаси | Маъноси | |
|---|---|---|---|
| بِسۡمِ ٱللهِ ٱلرَّحۡمَـٰنِ ٱلرَّحِيمِ | Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). | ||
| 1 | تَبَّتْ يَدَا أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ | Абу Лаҳабнинг қўллари қурисин (ҳалок бўлсин)! Ҳалок бўлди ҳам. | |
| 2 | مَا أَغْنَى عَنْهُ مَالُهُ وَمَا كَسَبَ | Мол-мулки ва касб билан топган нарсалари унга асқотмади. | |
| 3 | سَيَصْلَى نَارًا ذَاتَ لَهَبٍ | Яқинда (у) оловда тобланажак. | |
| 4 | وَامْرَأَتُهُ حَمَّالَةَ الْحَطَبِ | Шунингдек, ўтин ташувчи хотини ҳам. | |
| 5 | فِي جِيدِهَا حَبْلٌ مِّن مَّسَدٍ | Бўйнида пухта эшилган арқони ҳам бўлур. |
Сура ҳақидаги ҳадислар
Манбалар
- ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
- ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
- ↑ Қуръонда кўрсатилган тасниф.
- ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ Қуръондан кўрилган.
- ↑ Юқоридаги сура сарлавҳасининг тасвиридан олинган.
- ↑ Қуръони Карим таржимаси ва шарҳи. Абдулазиз Мансур
- ↑ Қуръони Карим маънолари таржимаси. Алоуддин Мансур
- ↑ 604 саҳифали Қуръонда.
- ↑ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тафсири Ҳилол, Тошкент 2008.
| Кейингиси: Ихлос сураси | Олдингиси: Наср сураси |
| Қуръон сураларидан бири — Масад сураси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
- Makkiy suralar
- Sajda oyati yoʻq suralar
- Muqattaot harflari yoʻq suralar
- 30-juz suralari
- 200 oyatdan kam oyatli suralar
- 150 oyatdan kam oyatli suralar
- 100 oyatdan kam oyatli suralar
- 90 oyatdan kam oyatli suralar
- 80 oyatdan kam oyatli suralar
- 70 oyatdan kam oyatli suralar
- 60 oyatdan kam oyatli suralar
- 50 oyatdan kam oyatli suralar
- 40 oyatdan kam oyatli suralar
- 30 oyatdan kam oyatli suralar
- 20 oyatdan kam oyatli suralar
- 10 oyatdan kam oyatli suralar
- 1 rukuʼli suralar
- 5 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 10 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 15 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- 20 rukuʼdan kam rukuʼli suralar
- Suralar
- Suralar haqidagi chala maqolalar