Masaru Ibuka
Масару Ибука ( 1908-йил 11-апрел - 1997-йил 19-декабр) япониялик электроника муҳандиси, Сонй компанияси асосчиларидан бири[1][2].
| Масару Ибука | |
|---|---|
| Таваллуди | 1908-йил 11-апрел |
| Вафоти | 1997-йил 19-декабр |
| Фуқаролиги | Япония |
| Касби | Муҳандис |
| Болалари | 1 ўғил 2 қиз |
| Отаси | Тасуку Ибука |
Ёшлик даври
Масару Ибука 1908-йил 11-апрелда таваллуд топган. У Тасуку Ибуканинг биринчи ўғли эди[3].Уларнинг Яэ Ибука ва Ибука Кажиносуке билан қариндошлик алоқалари бўлган. Масару икки ёшида отасидан айрилган ва бобоси қарамоғига ўтган[4]. Кейинчалик, онаси бошқа турмушга чиққанидан кейин Кобега кўчиб ўтишга мажбур бўлган. У Хёго префектурасидаги 1-Кобе ўғил болалар мактаби (ҳозирги Хёго префектураси Кобе ўрта мактаби)да таълим олган[3].
Фаолияти
Масару 1933-йилда Васеда университетини[5] тугатгандан сўнг, кинофилмларни қайта ишлаш билан шуғулланувчи Фото-кимёвий лабораторияда ишлаган. Иккинчи Жаҳон уруши бошланганда эса, Япония Императори денгиз флотида хизмат қилган.У ерда у Император денгиз флоти уруш даври тадқиқот қўмитаси аъзоси бўлган.1945-йил сентябр ойида у денгиз флотини тарк этган ва Токионинг Ниҳонбоши шаҳрида бомбардимон қилинган Широкия дўконида радио таъмирлаш устахонасига асос солган[6][7].
1946-йилда уруш даври тадқиқотчиси Акио Морита газетада Ибуканинг янги ташаббуси ҳақидаги мақолани кўриб, у билан алоқа қила бошлайди. Кўп давом этмаган ёзишмалардан сўнг Акио Морита Токиода Ибука билан бирга ишлашга келишади. Моританинг отаси томонидан молиялаштирилган ҳолда, улар 1958-йилда Сонй корпорацияси номи билан машҳур бўлган Токио Телекомуникация Муҳандислиги корпорациясига асос солишади[8][9]. Ибука 1950-йилларда Белл Лабсдан Сонйга транзистор технологиясини олиб келишда муҳим рол ўйнади[10], шу тариқа Сонй транзистор технологиясини ҳарбий бўлмаган мақсадларда қўллаган биринчи компаниялардан бирига айланди[11]. У шунингдек, 1967-йилда Сонй компаниясининг Тринитрон рангли телевизорини ишлаб чиққан тадқиқот гуруҳини бошқарган[12]. Ибука 1950-йилдан 1971-йилгача Сонй компанияси президенти бўлиб ишлаган, 1971-йилдан 1976-йил нафақага чиққунга қадар Сонй компанияси раиси сифатида фаолият юритган[12].
Ютуқлари
Орден ва медаллари:
1960-йил Мовий лентали „Шон-шараф“ медали
1978-йил "Муқаддас хазина " ордени
1986-йил "Чиқаётган қуёш " ордени[1]
1986-йил Швециянинг „Қутб юлдузи“ қироллик ордени биринчи даражали қўмондон унвони[1]
1989-йил „Маданий хизмат кўрсатган шахс“ унвони
1992-йилда „Маданият“ ордени
Илмий унвонлар
Ибука яна шунингдек, қуйидаги илмий унвонларни ҳам олган:
1976-йил Токиодаги София университети фахрий доктори унвони
1979-йил Токиодаги Васеда университети фахрий доктори унвони
1994-йил Браун университети (АҚШ) фахрий доктори
1972-йил ИЭЭЭ асосчилари медали[13]
1987-йил ИЭЭЭ Масару Ибука Cонсумер Элеcтрониcс мукофоти[14]
Ибука Ниппон скаутлари миллий бошқарув кенгаши раиси бўлиб ҳам ишлаган. 1991-йилда Жаҳон Скаут Ҳаракати Ташкилоти уни " Бронза бўри " медали билан тақдирлаган[15]. 1989-йилда у Япония Скаутлар Ассоциациясининг энг юқори унвони - „Олтин қирғовул“ мукофотини ҳам қўлга киритган.
Бошқа мукофотлар:
1964-йил Япония электротехника алоқаси муҳандислари институтининг “Буюк хизматлари учун” мукофоти
1981-йил Аспен гуманистик тадқиқотлар институтининг „Гуманизм ва технология“ мукофоти
1986-йил Германия Эдуард Рейн жамғармасининг „Эдуард Рейн Фахрий узук“ мукофоти
1989-йил Таълим вазирлиги томонидан „Маданий хизматлари учун“ мукофоти
1991-йил Президент мукофоти ва Иллинойс университети медали[16]
Ибука, шунингдек, „Учдан кейин кеч“ (1971) китобининг муаллифи бўлиб, унда у инсоннинг энг муҳим билимлари туғилишдан 3 ёшгача содир бўлишини таъкидлайди ва бундан фойдаланиш йўллари ва усулларини таклиф қилади. Китобнинг сўзбоши Инсон салоҳиятига эришиш институтлари асосчиси Гленн Доман томонидан ёзилган[17].
Ўлими
Ибука 1997-йил 19-декабрда 89 ёшида юрак етишмовчилиги касаллигидан вафот этди. Унинг давомчиси сифатида бир ўғил ва икки қизи қолган[18].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Киркуп, Жамес. "Обитуарй: Масару Ибука, " Индепендент (Лондон). Деcембер 22, 1997.
- ↑ Фасол, Герҳард. "Элеcтриcал энгинеэр анд cо-фоундер оф СОНЙ Обитуарй: Масару Ибука (1908—1997)" Натуре (Лондон). Фебруарй 26, 1998.
- ↑ 3,0 3,1 Сеcрет сториэс ⑭ муиэ лоуcа КОБЕCCО (ин Жапанесе)]
- ↑ Ибука, Макото. Чичи Ибука Масару. Гома Шобō, 1998. ИСБН 4-341-33009-8. ОCЛC 44766021.
- ↑ Сонй фоундер анд Wаседа алумнус Масару Ибука|Wаседа Университй Арчивес
- ↑ „Сонй Глобал – Сонй Ҳисторй Чаптер1 Ребуилдинг фром тҳе Ашес“.
- ↑ „Чронологй – Абоут Акио Морита – Акио Морита Либрарй“.
- ↑ „Wорлд: Асиа-Паcифиc Сонй cо-фоундер диэс“. ББC (3-октабр 1999-йил). Қаралди: 27-май 2012-йил.
- ↑ „Сонй Глобал – Сонй Ҳисторй Чаптер1 Ребуилдинг фром тҳе Ашес“ (инглизча). www.сонй.нет. Қаралди: 21-июн 2017-йил.
- ↑ „Масару Ибука – Голд Мерcурй Интернатионал“ (инглизча). Голд Мерcурй Интернатионал. 3-декабр 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2017-йил.
- ↑ „Масару Ибука“ (инглизча). прези.cом. Қаралди: 21-июн 2017-йил.
- ↑ 12,0 12,1 Стернголд, Жамес. „Масару Ибука, 89, Энгинеэр Анд Сонй Cо-Фоундер, Диэс“ (инглизча). Тҳе Неw Ёрк Тимес (20-декабр 1997-йил). Қаралди: 13-феврал 2019-йил.
- ↑ „ИЭЭЭ Фоундерс Медал Реcипиэнц“. ИЭЭЭ. Қаралди: 3-апрел 2011-йил.
- ↑ „ИЭЭЭ Масару Ибука Cонсумер Элеcтрониcс Аwард“. ИЭЭЭ. Қаралди: 19-сентабр 2011-йил.
- ↑ „Лист оф реcипиэнц оф тҳе Бронзе Wолф Аwард“. сcоут.орг. WОСМ. 29-ноябр 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-май 2019-йил.
- ↑ „Пресидент'с Медаллион – Университй оф Иллиноис Сйстем“. 1-август 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-сентабр 2022-йил.
- ↑ Потентиал. „Абоут Тҳе Институтес фор тҳе Ачиэвемент оф Ҳуман Потентиал“ (инглизча). ИАҲП. 2018-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-ноябр 2019-йил.
- ↑ „Масару Ибука, cо-фоундер оф Сонй Cорп., диэс ат 89“.