Маша ва айиқ
Маша ва айиқ (русча: Маша и Медведь) ёки Қизалоқ ва маймоқ — „Анимаккорд“ анимацион студияси томонидан яратилган, кенг оммага мўлжалланган рус анимацион сериали. Мулцериал эфирга узатилиши 2009-йил 7-январда бошланган. Мултфилм 3Д графика ёрдамида яратилган.
| Маша ва айиқ | |
|---|---|
|
Мулцериал логотипи | |
| Асл номи | Маша и Медведь |
| Жанри | |
| Режиссёр |
|
| Овоз берганлар |
|
| Бастакор(лар) |
|
| Мамлакат |
|
| Тил | русча |
| Мавсумлар сони | 7 |
| Қисмлар сони | 135 |
| Ишлаб чиқариш | |
| Продюсер(лар) |
|
| Қисм давомийлиги | 6-8 дақиқа |
| Студия(лар) | Анимаккорд |
| Эфирга узатилиши | |
| Телеканал |
|
| Трансляция даври | 2009-йил 7-январ — ҳозиргача |
„Карусел“, „Мулт“, „Супер“ ва бошқа телеканалларда эфирга узатилади.
2011-йилда рус халқ ва бошқа эртакларга асосланган 26 қисмдан иборат „Машанинг эртаклари“ (русча: Машины сказки) деб номланган биринчи спин-офф чиқди. 2014-йилда „Машанинг қўрқинчли ҳикоялари“ (русча: Машкины страшилки) деб номланган иккинчи спин-офф чиқди.
2019-йил 31-май куни 4-мавсум „Машанинг қўшиқлари“ (русча: Машины песенки) номи билан бошланди.
5-мавсум 4К форматида 2020-йил 30-июлда бошланган[1].
2021-йил 16-июн куни „Анимаккорд“ студияси вакиллари 2025-йилгача Маша ва Айиқнинг саргузаштлари ҳақида тўлиқ метражли анимацион филмни чиқариш ниятида эканликларини эълон қилишди[2][3].
Мазмуни
Қизалоқ Маша тасодифан ўз уйидан унчалик узоқ бўлмаган жойда яшовчи Айиқнинг уйига бориб қолади ва у ерни тартибсиз ҳолга келтиради. „Босқинчи“нинг хатти-ҳаракатларидан даҳшатга тушган айиқ уни ўрмонга олиб бориб, ундан қутулишга ҳаракат қилади. Кеч тушиши билан у Машадан ташвишлана бошлайди ва уни топиш учун ўрмонга боради, лекин уни топа олмай, уйига қайтиб келади ва уни ўша ердан топади. Ўшандан бери Маша ва Айиқ ажралмас дўст бўлиб қолишди. Маша тез-тез айиқни „зиёрат қилиш“ учун келади, доимо ҳазиллар ва тартибсизлик қилади, Айиқ эса уни тарбиялашга ҳаракат қилади.
Учинчи мавсумдан бошлаб Маша анча улғаяди ва масъулияти ошади. Энди у айиқнинг уйига камроқ боради, ўзининг уйида кўпроқ вақт ўтказади. Ўрмон аҳолиси тез-тез турли хил муаммоларга дуч кела бошлайдилар ва Маша улардан халос бўлишга ёрдам беради[4][5][6].
Тўртинчи мавсумда Маша турли мамлакатлар (Италия, Германия, Франсия, Англия, Япония, Бразилия ва бошқалар)га саёҳат қилади ва ҳар бир мамлакатнинг машҳур миллий куйлари асосида қўшиқлар куйлайди[7][8].
Бешинчи мавсумда Маша янада серғайрат бўлиб, Айиқ учун кўп ташвишлар келтиради. Ҳар доимгидек, улар яна келишиб кетишади[9].
Қаҳрамонлар
- Маша
- Айиқ
Манбалар
- ↑ „Премьера пятого сезона "Маши и Медведя" состоится 30 июля“ (русча). ТАСС. Қаралди: 30-июл 2020-йил.
- ↑ „Полнометражный мультфильм «Маша и Медведь» расскажет о приключениях героев в городе“ (русча). портал-култура.ру. Қаралди: 22-июн 2021-йил.
- ↑ „«Маша и Медведь» получат полный метр“ (русча). www.профиcинема.ру. Қаралди: 22-июн 2021-йил.
- ↑ „«Маша и медведь»: новые серии поддаются критике“ (деадлинк). 24-июн 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-май 2016-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 24-июн 2016-йил санасида архивланган)
- ↑ „«Маша и медведь»: Маша взрослеет, а медведь начинает шалить — новая серия «Страшно, аж жуть!»“ (деадлинк). 1-июл 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-май 2016-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 1-июл 2016-йил санасида архивланган)
- ↑ „Никто Машу насилно взрослит не собираэця“
- ↑ Первую серию нового сезона „Маши и Медведя“ посвятят Италии
- ↑ Маша и Медвед — Песенка про Италию 🇮🇹 Там все любят пет! 🍕(Серия 1)
- ↑ Премерниэ серии пятого сезона „Маши и Медведя“ появилис в Сети