Машариф Рўзметович Бакиев (1947-йил 5-июл, Қўшкўпир тумани, Хоразм вилояти, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олим, техника фанлари доктори, профессор.

Машариф Бакиев
Таваллуди 1947-йил 5-июл (1947-07-05) (79 ёш)
Қўшкўпир тумани, Хоразм вилояти, Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Иш жойлари Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти
Таълими Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти
Илмий даражаси техника фанлари доктори
Илмий унвони профессор
Мукофотлари

Биографияси

Машариф Бакиев 1947-йил 5-июлда Қўшкўпир туманида хизматчи оиласида таваллуд топган. 1964-йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтига ўқишга кириб, 1969-йилда „Гидротехника қурилиши“ факултетини битирган. Муҳандис гидротехник. 1969—1973- йилларда аспирантурада таҳсил олди. 1971—1972-йилларда ҳарбий хизматда бўлган. 1973-йилда Гидротехника иншоотлари кафедраси ассистенти лавозимига ишга қабул қилинган. 1974-йилда номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1975—1980-йиллари гидротехника қурилиши факултети декани муовини вазифасида ишлаган. 1980—1981-йилларда Москва шаҳрида Махсус чет тиллар курсида ўқиган, 1981—1984-йиллар Мали Республикасида хизмат сафарида бўлган ва Политехника қишлоқ хўжалик институтида Гидротехника фанидан франсуз тилида дарс берган. Шу даврда институт талабалари учун франсуз тилида „Оуврагес ҳйдротечниқуэс“ дарслигини чоп қилган. 1992—йилда профессор илмий унвони берилган ва шу йили Москва шаҳрида докторлик диссертацияни ҳимоя қилган. Институтда Гидротехника қурилиши факултети партия бюроси раиси, институт партия қўмитаси аъзоси бўлиб фаолият кўрсатди. 1985-1992—йилларда Гидравлик изланишлар халқаро ассоциацияси (МАГИ) миллий қўмитаси аъзоси, 1992—2011-йилларда Москва давлат университети қошидаги МДҲ давлатлараро илмий-координация кенгаши аъзоси, 1993—2000-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги ихтисослашган кенгаш илмий котиби, 1998—2000-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси техник эксперт кенгаши аъзоси, 1999—2015- йилларда „Давсувхўжаликназорат“ инспексияси эксперт кенгаши эксперт гуруҳи аъзоси, 2000—2005-йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги бирлашган ихтисослашган кенгаш раиси, 2005-йилдан ушбу институт қошидаги бирлашган ихтисослашган кенгаш аъзоси бўлиб фаолият кўрсатган. 2000—2003-йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг „Магистратура“ бўлими бошлиғи, 2003—2004-йилларда „Магистратура“ факултети декани, 2004—2008-йилларда „Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш“ факултети декани, 2004—2014-йилларда „Гидротехника иншоотлари ва мухандислик конструксиялари“ кафедраси мудири лавозимида ишлаган. 2017-йилдан яна „Гидротехника иншоотлари ва мухандислик конструксиялари“ кафедраси мудири[1].

Оиласи

Оилали, 3 нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи Полвонова Раъно ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси“[2], иккинчи даражали „Соғлом авлод учун“ ордени соҳиби[3], Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси ва „Халқ талими фидойиси“ кўкрак нишонлари совриндори[1].

Илмий фаолияти

500 дан ортиқ илмий иш чоп эттирган, шу жумладан франсуз тилида „Гидротехника иншоотлари“ дарслиги, 15 та дарслик ва 12 та ўқув қўлланмаси, 7 та монография, 6 та маърузалар тўплами, 6 та муаллифлик гувоҳномаси, 7 та патент, 14 та Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланган тавсияномалар, 42та чет эл журналларидаги мақолалар. „Гидротехника иншоотлари“ дарслиги „Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи“ Республика танловида ИИ ўрин (2009), „Гидротехника иншоотларини лойиҳалаш“ ўқув қўлланмаси И ўрин (2015) билан тақдирланган. 2023-йилда 3 томлик Гидротехника иншоотлари дарслиги чоп қилинди. 1994-йилда „Сув хўжалиги аълочиси“ кўкрак нишони, 1998-йилда „Шуҳрат“ медали[4], Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 10 ва 25 йиллиги, Ўзбекистон Республикаси Коституцияси 25 ва 30 йиллиги кўкрак нишонлари билан тақдирланган. 2000-йилда унга „Қорақолпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби“ фахрий унвони берилган[1].

Манбалар

Ҳаволалар