Mashiko (Tochigi)
Машико 益子町 | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| {{{минтақа_тури}}} | Канто вилояти |
| Асос солинган | 1889-йил 1-апрел |
| Иқлим тури | нам континентал иқлим |
| Расмий тил(лар)и | япон |
| Аҳолиси (Аугуст 2020) |
21 841 |
| Вақт минтақаси | УТC+9:00 |
| Телефон коди | 0285-72-2111 |

Машико (японча: 益子町, Машико-мачи) Япониянинг Точиги префектурасида жойлашган шаҳарчадир. 2020-йил 1-август ҳолатига кўра, шаҳарчада 7914 та хонадонда 21841 нафар аҳоли истиқомат қилган[1], аҳоли зичлиги эса ҳар квадрат километрга 240 нафарни ташкил қилади. Шаҳарнинг умумий майдони 89,40 квадрат километр (34,52 ми²) га тенг. Машико ўзининг кулолчилиги билан машҳур, кулолчилик маҳсулотлари эса Машико буюми (японча: 益子焼) деб номланади.
География
Машико Точиги префектурасининг узоқ жануби-шарқий қисмида жойлашган.
Атрофдаги муниципалитетлар
Иқлими
Машико нам континентал иқлимга эга (Кöппен Cфа) бўлиб, ёзи иссиқ ва қиши совуқ, йил давомида озгина қор ёғиши билан ажралиб туради. Машикода ўртача йиллик ҳарорат 13,5 °C ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 1378 мм бўлиб, сентябр эса энг серёғин ой ҳисобланади. Август ойида энг юқори ҳарорат 30-36 даража °C, энг паст ҳарорати эса январда, −6 °C атрофида бўлади[2].
Демографияси
Япон аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Машико аҳолиси сони 2000-йилда энг юқори чўққисига чиққан ва шу вақтдан буён камайган.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1920 | 15,92 | — |
| 1930 | 17,034 | +7.0% |
| 1940 | 18,347 | +7.7% |
| 1950 | 24,542 | +33.8% |
| 1960 | 21,121 | −13.9% |
| 1970 | 19,844 | −6.0% |
| 1980 | 22,104 | +11.4% |
| 1990 | 24,317 | +10.0% |
| 2000 | 25,685 | +5.6% |
| 2010 | 24,351 | −5.2% |
| 2020 | 21,898 | −10.1% |
Тарихи
Машико Нара давридан бошлаб мустаҳкамланган маъбад шаҳри сифатида ривожланган. Эдо даврида, Насу’дан Куробане доменининг эксклави бўлган. Меижи реставрациясидан сўнг, 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимини яратиш билан Ҳага туманида Машико, Нанаи ва Тано қишлоқлари ташкил этилди. Машико 1895-йил 1-мартда шаҳарча мақомига кўтарилди. Машико 1954-йил 1-июнда Нанай ва Тано қишлоқларини ҳам ўзига қўшиб олди.
Ҳукумат
Машико тўғридан-тўғри сайланадиган мер ва 16 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Машико, Ҳага туманидаги бошқа муниципалитетлар билан биргаликда Точиги префектураси ассамблеясига икки аъзони қўшиш ҳуқуқи мавжуд. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония Диэт қуйи палатасининг Точиги 4-округи таркибига киради.
Иқтисодиёти
Машико иқтисодиёти кулолчилик саноати ва туризмга асосланади. Шаҳар, шунингдек, қўшни Моока ва Уцуномия учун ётоқхона жамияти вазифасини ҳам ўтайди.
Таълим тизими
Машикода шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган тўртта давлат бошланғич мактаби ва учта давлат ўрта мактаби фаолият юритади. Шаҳарда Точиги префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган иккита давлат юқоримактаби мавжуд. Шунингдек, 6 та болалар болалар хонаси (Явараги, Нанаи, Аоба, Мидори, Машико ва Тано) ва 2 та болалар боғчаси (Нанаи ва Такара) ишлайди.
Транспорт
Темир йўл
- Моока темир йўли — Моока линияси
- Машико — Нанаи
Магистрал йўл
- Миллий йўналиш 121
- Млилий йўналиш 123
- Миллий йўналиш 294
Маданият

Машико ўзининг кулолчилик буюмлари билан машҳур бўлиб, бу буюмлар машикояки (японча: 益子焼) деб аталади. Машикодаги илк кулолчилик Жōмон ва Яёи даврларида ривожлана бошланган. Машикояки кўпинча оддий ва рустик услубда, жигарранг ва эҳтимол бироз қизил сирланган идишларни ясаш санъатидир, аммо бугунги кунда Машикода ишлаб чиқарилган замонавий кулолчилик услуби Шожи Ҳамада томонидан Машикога олиб келинган ижодий эркинлик туфайли кўплаб услублар аралашмаси ҳисобланади. Замонавий Машикояки ривожланиши1853-йилга тўғри келади, ўшанда кулол бу ердаги маҳаллий лой керамика учун идеал эканлигини аниқлаган. Услуб 1930-йилда, кейинчалик Тирик миллий хазина сифатида белгиланган Ҳамада Машикода ўчоқ ўрнатилганида машҳур бўлган. Ҳамаданинг талабаси Тацуззо Шимаока ҳам тирик миллий хазина сифатида тан олинган ва 1953-йилдан 2007-йилда вафот этгунигача Машико шаҳридада ишлаган.
Машико — бу фолклор ўчоқлари майдони бўлиб, у Япониядаги бошқа эски печлардан фарқ қилади. Шаҳар янги келганлар учун, улар кулол бўладими ёки санъат, фан ва таълим ёки бошқа касб эгаларими аҳамияти йўқ, барча учун очиқ ҳисобланади. Японияда ҳунармандлар одатда ўз касбининг давомчиси бўлиб туғилади, лекин Машикода ҳар ким кулол бўлиши мумкин. Шожи Ҳамададан кейин анъанавий япон турмуш тарзига қайтмоқчи бўлган одамлар бу ҳудудга келиб жойлаша бошладилар[4]. Йилда икки марта, май ойининг биринчи ҳафтасидаги Олтин ҳафталик байрамларига тўғри келадиган саналарда ва яна ноябр ойининг биринчи ҳафтасида кулолчилик ва ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади. Фестивалда Машико ва унинг атрофидаги шаҳарлардан ташриф буюрган кулоллар ва ҳунармандлар шаҳарчага келиб, савдо расталари ўрнатадилар.
Маҳаллий диққатга сазовор жойлар
Саимё-жи, Жизо-ин, Энцу-жи — бир нечта муҳим маданий хусусиятларни ўз ичига олган буддист ибодатхоналари (миллий ва префектура ҳукуматлари томонидан белгиланган) ҳисобланади. Ҳар йили юзлаб инсонлар бу ибодатхонага зиёрат учун ташриф буюришади.
Қардош шаҳарлар билан муносабати
Ст Ивес, Cорнwалл, Буюк Британия (2012-йилдан буён)
Галерея
Манбалар
- ↑ „Машико Тоwн оффиcиал статистиcс“ (Жапанесе).
- ↑ Машико cлимате дата
- ↑ Машико популатион статистиcс
- ↑ Ҳолмес, Анн Соммер. Тҳе Транситион оф тҳе Артисан-Поттер то тҳе Артист Поттер ин Машико, а фолкwаре килн сите ин Жапан. Неw Ёрк Университй Пресс, 1982. п. 12.
Адабиётлар
- Баэкеланд, Фредерик. Америка коллекцияларида замонавий япон керамикаси . Ню-Ёрк: Япония жамияти, 1993 йил. (ИСБН 0-913304-38-7)
Ҳаволалар
- Расмий веб -сайт (японча)
