Машина вақти — машина [агрегат, аппарат, станок, транспорт воситаси, ЭҲМ (компютер)] ёрдамида меҳнат предмети ёки ахборотнинг шакли, ҳолати ёки ҳажми ўзгаришини амалга ошириш ёки транспорт воситасининг муайян йўлни босиб ўтиши учун бевосита кетган вақт. "Машина вақти" тушунчаси, одатда, машинадан фойдаланиш ва технологияни жорий қилиш самарадорлигини таҳлил қилишда, меҳнатни меъёрлашда қўлланади. Машина вақти ми-нутлар ва баъзан соатларда ўлчанади, ҳисоблагичлар, хронометраж ва фотография ёрдамида танлама усулда ҳисобга олинади. Машина вақти технологик жараённинг турига, хом ашё ва материалларнинг сифатига, машинанинг хилига, меҳнатнинг механизациялаштирилиши ва автоматлаштирилиши даражасига, транспорт воситалари учун йўлнинг сифати ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Ишлаб чикариш жараёнларини жадаллаштириш, илгор техникани жорий қилиш, ишлаб чиқаришда фантехника ютукларидан фойдаланиш ва бошқа тадбирлар натижасида айрим опера-сияларни бажариш учун сарфланадиган Машина вақти қисқаради. Ёрдамчи жараёнларни қисқартириш ҳисобига машинанинг умумий иш балансида Машина вақти улушини ошириш мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил