Mashina zali
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Машина зали (электр стансияда) — стансия биносининг электр энергия ишлаб чиқарадиган агрегатлар (электр генераторлар, турбиналар ва дизеллар ҳамда ёрдамчи жиҳозлар) жойлаштириладиган қисми. Иссиклик электр стансиялари, атом электр стансиялари, гидроэлектр стансиялари (ГЕС), газ-турбинали, дизел ва геотермал электр стансияларида, уларга ўрнатилган жиҳозларнинг турлари ва жойлаштирилиши бўйича Машина зали бир-биридан фарқ қилади. Турбина агрегатларининг жойлашиши бўйича Машина зали кўндаланг ва бўйлама хилларга бўлинади. Машина залида турбина ва генераторлар темир-бетон ёки металл пойдеворларга ўрнатилади. Пойдеворнинг баландлиги ўрнатиладиган жиҳозларнинг қуввати ва тузилишига боғлиқ бўлади. Пойдеворнинг юқори қисмида турбина агрегатлари, пастки қисмида конденсаторлар жойлашади. Иссиклик электр стяларининг Машина залида турбина агрегатлари, бут турбиналари, конденсаторлар, регенерациялаш тизими, насослар, электр стянинг ўз эҳтиёжлари учун мўлжалланган жиҳозлар жойлашади. АЭС даги Машина залида оралиқ сепараторлар ва буғни ўта қиздиргичлар ҳам бўлади. Газ турбинали ва дизел электр стансияларида Машина зали бош корпуснинг асосий қисми ҳисобланиб, унда барча иш жиҳозлари: газ турбиналари, дизеллар, генераторлар, компрессорлар, юргизиб юбориш двигателлари, ёниш камералари жойлашади. Гидроаккумулясияловчи электр стансия (ГАЭС)нинг икки машинали схемада ишлайдиган Машина залида — ўзгартирувчи гидроагрегатлар, уч машинали схемада ишлайдиганида турбина, генератор, насос ўрнатилади. ГЕС лардаги Машина залида гидроагрегатлар, айланиш тезлигини ростлагич, мой босимли қурилмалар, гидроагрегатларни автоматик бошкариш ва ростлаш шчитлари жойлашади. Машина залининг эни ва узунлиги, агрегатларнинг сони, ўлчамлари, агрегатлар орасидаги масофага қараб аниқланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |