Машиналашган ишлаб чиқариш — ижтимоий ишлаб чиқариш тараққиётининг тарихий босқичи. Бу босқичда меҳнат қуроли сифатида машиналардан фойдаланилади. Машиналашган ишлаб чиқариш саноатнинг ривожланишига асос бўлди ва майда тарқоқ ҳунармандчиликни сиқиб чиқарди. Машиналашган ишлаб чиқариш манифактурага моддий ва иқтисодий замин яратди. Машина техникаси асосида манифактура корхонаси фабрикага айланди. Йирик машиналашган ишлаб чиқариш меҳнатнинг кооператив характерида зарурий бўлиб қолди, ҳар бир корхонадаги, шунингдек, бутун жамиятдаги меҳнат тақсимоти чуқурлашди, ишлаб чиқариш воситалари ва иш кучининг консентрацияси кучайди. Машиналашган ишлаб чиқариш тараққиёти билан капитал жамғариш ҳам жадаллашди. Машиналашган ишлаб чиқаришнинг ривожи туфайли хўжаликнинг капитализмга қадар шакллари емирилди ва капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари қарор топди. Машиналашган ишлаб чиқариш техниканинг энг янги босқичи ва ҳозирги замон фантехника тараққиёти билан чамбарчас боғлиқ ҳисобланади .[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил