Mashrab (jurnal)
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
"МАСҲРАБ" — ҳажвий журнал. 1924— 27 йилларда Самарқандда "Зарафшон" газ.сига илова тарзида 2 ҳафтада бир марта чиққан. Жур. 2 йил давомида (40сонига қадар) Ҳожи Муин, сўнгра шоир Бектош муҳаррирлигида нашр этилган. 1927-йилнинг май ойида ўз фаолиятини тўхтатган. "М."нинг асосий вазифаси кундалик турмушдаги нуқсон ва камчиликларни, салбий ҳодисаларни, инсон ахлоқига зид хатти-ҳаракатларни танқид қилишдан иборат бўлган. Унинг нашр этилиши туфайли Самарқанддаги иқтидорли ёшлар орасидан талайгина ҳажвчилар етишиб чиқди. "М."да Айний, Рожий, Сиддиқий, Ғози Юнус, Рафиқ Мўмин, Усмон Акромий, Комил Алиев, Абдулҳамид Мажидий, Маҳмуд Субай, Ҳамид Олимжон каби шоир, ёзувчилар ҳамда мақоланавислар фаол ҳамкорлик қилганлар. Жами 58 сони чиққан. Адади 4 мингга етган.
Адабиёт
- Зиё Саид, Ўзбек вақтли матбуоти тарихига материаллар (1870—1927): Танланган асарлар, Т., 1974; Пидаев Т., Матбуот — миллат чироғи, Т., 1999.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |