Машраб Туронович Кимсанов (1955-йил 17-август, Фарғона, ЎзССР — 2024-йил 2-май, Ўзбекистон) — ўзбек актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

Машраб Кимсанов
Файл:Машраб Кимсанов.жпг
Таваллуди 17-август 1955-йил
Вафоти 2-май 2024-йил(2024-05-02)
(68 ёшда)
Ўзбекистон
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби киноактёр, режиссёр
Турмуш ўртоғи Адолат Кимсанова
Мукофотлари

Таржимайи ҳоли

Машраб Кимсанов 1955-йил 17-август куни Фарғонада тавалуд топган[1][2][3]. 1983-йилда С. А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг актёрлик факултетини тамомлаган[4][5]. 1976–1979-йилларда „Ўзбекфилм“ киностудиясида режиссёр ассистенти, 1983–1986-йилларда „Ўзбекфилм“ киностудияси актёри, 1986-йилдан „Ўзбекфилм“ киностудияси қошидаги Киноактёр экспериментал театр-студияси актори сифатида фаолият олиб борган[1][6]. Режиссёр сифатида „Тоғлик куёв“[7] ва „Беш қисмат“ номли филмларни суратга олган[8].

Умрининг охирги йилларда актёр оғир хасталикни бошидан кечирган, 4 марта инсулт бўлиб, тўртинчи инсултдан кейин тўшакка михланиб қолган[9][10][11]. Узоқ давом этган хасталик туфайли актёр 2024-йил 2-май куни вафот этди[2][6][11].

Машраб Кимсанов 1999-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган[1][12].

Филмографияси

Йил Номи Образ Изоҳ
1997-2000 Чархпалак Жаббор
2006 Ҳақиқий эркаклар ови Кичик наркобарон

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов вафот этди“. кун.уз (2024-йил 2-май). 2024-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Скончался известный актёр Машраб Кимсанов“ (рус тилида). газета.уз (2024-йил 2-май). 2024-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
  3. ↑ „Машраб Кимсанов“ (инглиз тилида). имдб.cом. 2022-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
  4. ↑ „Кимсанов Машраб Туранович“ (рус тилида). кино-cccп.нет. 2024-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
  5. ↑ „Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов вафот этди“. бугун.уз (2024-йил 2-май). 2024-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Машраб Кимсанов“ (рус тилида). кино-театр.ру. 2024-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
  7. ↑ „Таниқли ва истеъдодли киноактёр Машраб Кимсанов вафот этди“. юз.уз (2024-йил 2-май). 2024-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
  8. ↑ „Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди“. дарё.уз (2024-йил 2-май). 2024-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
  9. ↑ „На 69-м году жизни скончался заслуженный артист Узбекистана Машраб Кимсанов“ (рус тилида). узнеwс.уз (2024-йил 2-май). 2024-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
  10. ↑ „Ушел из жизни заслуженный артист Узбекистана Машраб Кимсанов“ (рус тилида). репост.уз. 2024-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Киноактёр Машраб Кимсанов вафот этди“. қалампир.уз (2024-йил 2-май). 2024-йил 2-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 2-май.
  12. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999-йил 25-августдаги „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг саккиз йиллиги муносабати билан фан, соғлиқни сақлаш, маданият, маърифат, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“ги фармони“. Халқ сўзи газетаси, №168 (2206) (1999-йил 26-август). 2025-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 24-август.