Mashrab Yunusov
Машраб Юнусов (1909.25.5, Яйпан шаҳри — 1997.10.10, Тошкент) — актёр, хонанда (лирик тенор). Ўзбекистон халқ артисти (1952). 1931—33 йиллар Фарғона кз—сз театрида, 1933—41 ва яна 1945—62 йиллар Андижон театрида, 1963—89 йиллар Тошкентдаги Муқимий театрида ишлаган. Ю. ижоди психологик ўткир талқини, юксак маҳоратли ижроси билан ажралиб туради. "Гулсара" (К.Яшин)даги Қодир, "Тоҳир ва Зуҳра" (С.Абдулла)да Тоҳир, "Қурбон Умаров" (С.Абдулла)да Қурбон, "Равшан ва Зулхумор" (К.Яшин)да Равшан, "Ромео ва Жулетта" (У.Шекспир)да Парис, "Алишер Навоий" (И.Султон, Уйғун)да Алишер Навоий, "Момо ер" (Ч.Айтматов)да оқсоқол, "Майсаранинг иши" (Ҳамза)да Чўпон, "Олифта" (Ф.Мусажонов)да Яквалхўжа, "Паранжи сирлари" (Ҳамза)да Норбойвачча, Умурзоқбой каби роллари билан шуҳрат қозонган.
ЙУ. филм ("Тоҳир ва Зуҳра"да Парпи ҳофиз, "Ўтган кунлар"да табиб, "Фурқат"да Руҳий, "Меҳробдан чаён"да Калоншоҳ, "13 терак кўчаси"да Ҳаким ака, "Оловли йўллар"да Шайх ва бошқалар) ва телевизион видеофилм ("Улуғбек хазинаси"да Шайхулислом, "Алишер Навоий"да Фасиҳиддин ва бошқалар)ларда ҳам суратга тушган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |