Абу Али Ҳасан бин Али бин Мусо Маштулий (952-йилда вафот этган) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Мисрдаги Маштул кентида туғилгани учун “Маштулий” нисбасини олган. Тасаввуф сирларини Абу Али Котиб ва Абу Яъқуб Сусийдан ўрганган. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх ҳаётига боғлиқ бобни қисқартириб киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луг'ат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.