Maskaren orollari
Маскарен ороллари — Ҳинд океанидаги ороллар гуруҳи. Мадагаскар о.дан шарқда. Майдони 4486 км². Энг йирик ороллари: Реюнон (Франсия мулки), Маврикий ва Родригес (Маврикий давлати таркибида). Вулкан жинсларидан таркиб топган. Энг баланджойи 3069 м (Реюнон о.да). Сўнмаган вулканлар бор. Иклими тропик, пассатли иқлим. Йиллик ёғин 1300–2000 мм. Тоғлар доим яшил тропик ўрмонлар ва саванналар билан қопланган. Шакарқамиш, кокос палмаси, чой, кофе, ванил етиштирилади. 1507-йилда оролларни дастлаб тадқиқ этган пор-тугалиялик сайёҳ Педру ди Маскаре-нянс номи билан аталган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |