Маслаҳат оши, тўй кенгаши — Ўрта Осиё халқларининг тўй билан боғлиқ маросимларидан бири. Маслаҳат оши тўйдан бир неча кун олдин ўтказилади. Маслаҳат ошига маҳалла, қишлоқ тўй комисси-ялари вакиллари, оқсоқоллар, маҳалладан қариялар, қўни-қўшнилар, қариндошлар чақирилади. Маслаҳатга келганлар тўйни қачон, қандай ўтказиш тартиби, ҳаражатлар, кимлар қандай вазифаларни бажаришларининг шартлиги, туй эгасининг имкониятларига қараб тўйга кимларни таклиф этиш каби муҳим масалалар ҳал этилади. Маслаҳат оши Ўзбекистоннинг турли туманларида ҳар хил даражада ўтказилади. Бу тадбир қандай ўтказилишдан қатъи назар ўша куни ош дамланиб, меҳмонлар зиёфат қилинади. Анжуманнинг энг асосий мавзуси тўйга сар-фланадиган маҳсулотлар: гуруч, ун, ёғ, гўшт, мева, қанд-қурс, сарпо, кўрпа-тўшак ва бошқа ҳақида бўлиб, уларнинг қай даражада тайёрланганлиги, шунингдек, камчиликлари атрофлича муҳокама қилинади. Маслаҳат оши ҳозир ҳам анъанавий маросим бўлиб ҳамон эъзозланиб келинмоқда.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил