Massachusets universiteti
Массачусец университети — 1863-йил Америка Қўшма Штатлари Массачусец штатида жойлашган давлат университети. Университет умумий ҳисобда 5 та асосий кампусларга эга[2]. Университет қуидаги бешта кампусни ўз ичига олади (Амҳерст, Бостон, Дартмут, Лоуэлл, Вусстердаги тиббиёт мактаби ва Дартмутдаги ҳуқуқ мактаби), шунингдек, яна Калифорния ва Вашингтондаги 25 та кампусни ҳам ўз ичига олади[3][4]. Массачусец университети президент, ҳамда 22 та аъзодан иборат Васийлар кенгаши томонидан бошқарилади[5], ҳозирда университет президенти Мартй Меэҳан ҳисобланади[6]. Университет таълим тизими маъмурияти Бостон ва Шреwсбурйда жойлашган[7], Янги Англия мактаблар ва коллежлар уюшмаси томонидан аккредитациядан ўтган ва унинг кампусларида 73,979 талаба таҳсил олади[4].
|
Массачусец университети логотипи | |
| Тури | Университет |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 1863-йил (Амҳерстдаги биноси) |
| Президенти | Мартй Меэҳан |
| Талабалари | 74,000 (2019-йил)[1] |
| Манзили | |
| Кампуси |
УМасс Амҳерст УМасс Бостон УМасс Дартмоутҳ УМасс Лоwелл УМасс Чан Тиббиёт мактаби УМасс ҳуқуқ мактаби |
| Веб-сайти | www.массачусетц.эду |
Кампуслари
Массачусец Амҳерст университети УМасс тизимидаги энг катта университетдир. Бу кампус 1863-йил Массачусец очилган вақтида қишлоқ хўжалиги коллежи сифатида ташкил этилган. УМасс Чан тиббиёт мактаби 1962-йилда Вусстерда ташкил топган. Массачусец Бостон университети эса 1964-йилда ташкил қилиниб, кейинроқ 1982-йилда Бостон штат коллежи билан бирлаштирилган. 1991-йилда яна иккита кампус яъни Массачусец Лоуэлл университети ва Массачусец Дартмоутҳ университети сифатида УМасс тизимга қўшилган.
Массачусец Амҳерст университети

Амҳерст университети УМасс тизимидаги кампусларининг биринчи ташкил этилгани, ҳамда энг катта кампус ҳисобланади. Бу кампус Амҳерстдаги Массачусец қишлоқ хўжалиги коллежи (дастлаб шундай номланган) номи билан 1863-йилда ташкил этилган. 1931-йилда „Массачусец штат коллежи“га, 1947-йилда эса „Массачусец университети“га айлантирилган.
Университетга турли хил даражадаги талабалар, ҳамда профессорлар қабул қилади. Амҳерстда 1300 дан ортиқ кундузги таълимда фаолият кўсатадиган ўқитувчилар мавжуд. Профессор-ўқитувчиларнинг 92 фоизи ўз йўналишлари бўйича энг юқори даражага эга. 2018-йилги кириш имтиҳонлари учун ўртача САТ балли 1296, ўртача ГПА эса 4,0 шкаласи бўйича 3,90 ни ташкил қилган. Кампусда 21 969 та бакалавриатда таҳсил оладиган талабалар бор ва 109 та бакалавриат дастурлари ҳам мавжуд. Талаба-ўқитувчилар нисбати 18:1 га тенг ва гуруҳларнинг 81 фоизида 40 нафардан кам талаба таҳсил олади[8].
Массачусец Бостон университети

Массачусец Бостон университети — УМасс тизимидаги тадқиқот университети ҳисобланган[9]. УМасс Бостон кампусининг ректори Марсело Суарес-Орозкодир. Ушбу кампус Бостон шаҳрида ҳамда Колумбия-Поинт ярим оролидаги Бостон бандоргоҳида жойлашган, Жоҳн Ф. Кеннедй кутубхонаси ва Массачусец штати архиви бинолари кампус атрофида жойлашган.
УМасс Бостон университетида 12 000 дан ортиқ бакалавр ва 4 000 га яқин аспирантлар таҳсил олган, бу статистика билан мазкур кампус УМасс тизимидаги энг катта кампуслар орасида 3-ўринни эгаллаган[10]. Университетда 100 дан ортиқ бакалавриат ва 50 та магистратура дастурлари мавжуд, ҳамда бешта бакалавриат коллежи ва иккита магистратура коллежиҳам фаолият юритади. Кундузги таълимга асосланган факултетларнинг 93 фоизи ўз соҳаларида энг юқори даражаларни намойиш этишган[11].
Массачусец Глобал университети
2021-йил сентябр ойида Брандман университети назорат шартномасини ўзгартириш орқали, Чапман университети раҳбарияти Массачусец университети билан қайта алоқага чиққан ва УМасс Глобал номини олган[12].
Молия бўлими
УМасс тизими учун 2014-йилги молия ҳисоботларида берилган йиллик операцион бюджети 2,94 миллиард долларни ташкил этган, бу жорий йил харажатларига нисбатан 2,6 фоизга ошган[13]. Массачусец университетининг бир қанча ходимлари Массачусец штатидаги энг юқори маош олувчи давлат хизматчилари қаторига киритилган[14][15][16].
Университет президенти
Президент университетнинг бош ижрочи директори ҳисобланади. Мартй Миҳан 2015-йил 1-июлда бешта кампусли, 73 000 талабага эга бўлган Массачусец университетининг 27-президенти бўлган.
1962-йилда тиббиёт мактаби ташкил этилишидан олдин президент Амҳерстдаги кампус маъмури сифатида фаолият юритган. УМасс Бостон кампуси 1964-йилда ташкил этилганида, университет президентига канслерларнинг ҳисобот топширишида раҳбарлик қилган. 1970-йилда қайта ташкил этиш доирасида УМасс Амҳерстнинг кундалик раҳбарлик вазифаларини канслерга ўтказилган, иккала канслер ҳам президентга бир вақтда ҳисобот беришган. Бугунги кунда президент бешта кампусни ҳам ўзи бошқаради.
| Президент | Фаолият йиллари[17] |
|---|---|
| Ҳенрй Френч | 1864 — 1866-йиллари |
| Паул Чадбоурне | 1866 — 1867 ва 1882 — 1883 |
| Wиллиам Cларк | 1867 — 1879 |
| Чарлес Флинт | 1879 — 1880 |
| Леви Стоcкбридге | 1876 ва 1880 — 1882 |
| Жамес Греэноугҳ | 1883 — 1886 |
| Ҳенрй Гооделл | 1883 ва 1886 — 1905 |
| Wиллиам Броокс | 1905 — 1906 |
| Кенён Буттерфиэлд | 1906 — 1924 |
| Эдwард Леwис | 1924 — 1927 |
| Росcоэ Тҳатчер | 1927 — 1932 |
| Ҳугҳ Бакер | 1933 — 1947 |
| Ралпҳ Ван Метер | 1947 — 1954 |
| Жеан Паул Матҳер | 1954 — 1960 |
| Жоҳн Ледерле | 1960 — 1970 |
| Роберт Wоод | 1970 — 1977 |
| Франклин Паттерсон | 1978 (вақтинчалик) |
| Давид Кнапп | 1978 — 1990 |
| Жосепҳ Дуффей | 1990 — 1991 |
| Элберт Фретwелл | 1991 — 1992 (вақтинчалик) |
| Мичаэл Ҳоокер | 1992 — 1995 |
| Шеррй Пенней | 1995 — 1996 (вақтинчалик) |
| Wиллиам Булгер | 1996 — 2003 |
| Жаcк Wилсон | 2003 — 2011 |
| Роберт Cарет | 2011 —2015 |
| Мартй Меэҳан | 2015 — ҳозиргача |
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Қуиcк Фаcц“. 2020-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 6-ноябр.
- ↑ „УМасс Фоундатион Эндоwмент“. УМасс Фоундатион (2022-йил 20-июн). Қаралди: 2023-йил 20-июл.
- ↑ „УМасс Опенс Спрингфиэлд Cентер Cампус Оффиcе“. WАМC/Нортҳеаст Публиc Радио (2014-йил 31-март). 2015-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-апрел.
- ↑ 4,0 4,1 „УМасс' Спрингфиэлд cентер ҳолдс опенинг cеремонй“. бостон.cом. 2014-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-апрел.
- ↑ „Боард оф Трустеэс - Университй оф Массачусетц“. Университй оф Массачусетц. Қаралди: 2023-йил 15-май.
- ↑ „Пресидент - Университй оф Массачусетц“. Университй оф Массачусетц. Қаралди: 2023-йил 15-май.
- ↑ „Абоут - Университй оф Массачусетц Оффиcе оф тҳе Пресидент“. 2016-йил 23-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 1-апрел.
- ↑ „УМасс.эду“. Умасс.эду. 2020-йил 19-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-апрел.
- ↑ „Cарнегиэ Cлассифиcатион“. Cарнегиэ Фоундатион фор тҳе Адванcемент оф Теачинг. Қаралди: 2010-йил 18-июл.
- ↑ „Абоут – Қуиcк Фаcц | Университй оф Массачусетц“.
- ↑ „УМасс Бостон“. Университй оф Массачусетц. 2012-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 13-декабр.
- ↑ Ледерман, Доуг. „Брандман Университй, адулт-сервинг онлине институтион, то беcоме УМасс Глобал“. Инсиде Ҳигҳер Эдуcатион (2021-йил 3-сентябр). 2021-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-октябр.
- ↑ „УМасс Сйстем Фисcал Еар 2014 Оператинг Будгет“. Университй оф Массачусетц. 2014-йил 29-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-апрел.
- ↑ „УМасс стафферс топ лист оф ҳигҳест паид эмплоеэс ин Массачусетц (ББЖ ДатаCентер)“. Бостон Бусинесс Жоурнал. 2014-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-апрел.
- ↑ „УМасс топс тҳе чарц оф ҳигҳест паид стате эмплоеэс“. Тҳе Массачусетц Даилй Cоллегиан. 2014-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-апрел.
- ↑ „Море тҳан 1,000 стате эмплоеэс гет пай ҳикед овер 2000,000“. Бостон Ҳералд. 2014-йил 27-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-апрел.
- ↑ Массачусетц.эду (Wайбаcк Мачине сайтида Април 19, 2014, санасида архивланган), Ретриэвед Жануарй 11, 2009.