Massagetlar
Массагетлар (юн. Массагетаи) — Каспий денгизининг шарқий соҳили, Орол денгизи атрофлари, Амударё ва Сирдарёнинг қуйи оқимида милоддан аввалги 8— ИВ асрларда яшаган қадимий эроний қабилалар гуруҳининг юнон адабиётларида учрайдиган умумлашма номи бўлиб Скифлар маданиятининг бир қисмини ташкил қилган.[1]
Массагетлар ҳақида фанда ҳар хил фикрар мавжуд. Айрим олимлар фикрича, „Массагетлар“ номи „масё“ — „балиқ“ сўзидан келиб чиққан бўлиб, „балиқхўрлар“ маъносини англатган. Бошқа бир фикрга кўра, „Массагетлар“ номи „мае“, „сака“ ва „та“ сўзларидан таркиб топиб, „сакларнинг катта уюшмаси“ни билдирган. Учинчи бир тахминга кўра, „Массагетлар“ сўзи „мазагетлар“ — „улуғ гетлар“ дегани бўлиб, Массагетларнинг ўзи эса қадимий хитой манбаларидаги „да(катта) юечжилар“ билан айнан бир халқдир. Бу фикрга С. П. Толстое ҳам қўшилган, у Сирдарёнинг қуйи оқими бўйидаги археологик ёдгорликларни Массагетларга мансуб деб ҳисоблаган. С. П. Толстовнинг фикрича, Массагетлар конфедерацияси таркибига хорасмийлар, апасиаклар, сакараваклар, сак-амюргийлар, дербиклар, тоҳарлар (даҳлар), осийлар (ятийлар, асианлар, усунлар, яксартлар), отасийлар (аугасийлар, аугаллар) кирган. Геродотнинг ёзишига кўра, Массагетлар — кўчманчилар. Улар пиёда ва отда жанг қиладилар, отларининг кўкракларига совут кийдирганлар. Кўпроқ камон, найза ва сагарий (ой-болта) каби жанг қуроллари ишлатганлар. Массагетларнинг барча жиҳоз ва қурол-аслаҳалари мис ва олтиндан ясалган. Рўзғор буюмларини эса бўёқ билан бўяганлар. Массагетлар маликаси Тўмарис билан бўлган жангда Аҳамонийлар давлати асосчиси Кир ҳалок бўлган. Страбон маълумотига кўра, Массагетлар офтобга топинганлар ва унга атаб отларни қурбонлик қилганлар. Страбон кўчманчилар билан бир қаторда Орол бўйидаги ботқоқликлар ва оролчаларда яшаб, теримчилик ва балиқ овлаш билан машғул бўлган қавмларни, шунингдек, хоразмийлар ва отасийларни Массагетларга мансуб деб билган.
Массагетлар конфедерацияси Қадимий Хоразм давлатининг асосий ҳарбий кучини ташкил қилган. Бу, айниқса, Ўрта Осиёга Искандар Мақдуний бостириб келган даврда яққол намоён бўлган.
Адабиёт
- Толстое С. П., По следам древнехорезмийской сивилизации, М. — Л., 1948.[2]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |