Массимо Амбросини (1977-йил 29-майда таваллуд топган) – асосан ярим ҳимоячи ампуласида ҳаракат қилган собиқ италиялик футболчи. Массимо, асосан, Италия А Сериясининг грант клубларидан бири бўлган А.C Милан жамоасидаги муваффақиятли ўйинлари билан машҳурликка эришган. Амборисини клуб таркибида ўн саккиз йили давомида ҳаракат қилди. Жамоа билан биргаликда бир нечта унвонларни қўлга киритди ва 2009-йилдан 2013-йилгача Паоло Малдини нафақага чиққанидан сўнг, сардорлик боғичини ўз зиммасига олди. Амбросини Фиорентинадаги бир мавсумлик фаолиятидан сўнг, 2014-йилда футболдаги фаолиятини якунлайди. Халқаро миқёсда Италия миллий футбол терма жамоаси шарафини 2000-йилги Ёзги Олимпия ўйинларида ва икки маротаба УЭФА Европа чемпионатида ҳимоя қилди. Шунингдек, УЭФА Евро 2000 турнирида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Массимо Амбросини
Амбросини 2012-йилда АC Милан клуби таркибида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Массимо Амбросини[1]
Таваллуд санаси 1977-йил 29-май (1977-05-29) (49 ёш)
Таваллуд жойи Песаро, Италия
Бўйи 1.82 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1992–1994 Cесена
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1994—1995 Cесена 25 (1)
1995—2013 АC Милан 344 (29)
1997—1998 →  Виcенза 27 (1)
2013—2014 Фиорентина 21 (0)
Тотал 417 (31)
Миллий терма жамоа
1995 Италия У18 22 (4)
1995—2000 Италия У21 18 (1)
1999—2008 Италия 35 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ҳозирда Массимо Скй Спорт Италия жамоаси учун эксперт ва футбол шарҳловчиси сифатида ишлайди[2].

Ўйиндаги фаолияти

2009-йилнинг 6-июлида миланликлар мавсумолди машғулотлари учун таътилдан қайтишганда, Амбросини расман клуб сардори этиб тайинланди ва сардорлик боғичини Паоло Малдинидан мерос қилиб олади. 2009-йилнинг 8-сентябрида Массимо шартномасини яна бир йил муддатга узайтиргани ҳолда, жамоада 2011-йилгача қолишни афзал кўради[3]. Амбросини 2010—2011 йилги мавсумда учта ўйин ўтказган ҳолда А Серия чемпионлигини қўлга киритди ва ҳамшаҳар рақиб „Интер де Милан“ жамоасини ортда қолдирди. 2011-йил 19-май санасидада Массимо янги, бир йиллик шартнома имзолайди[4].

2011—2012-йилги мавсумда иккинчи ўринни қўлга киритган ва бошқа жамоадошлари Филиппо Инзагҳи, Алессандро Неста, Геннаро Гаттусо ва Cларенcе Сеэдорфлар кетганидан сўнг, Амбросини клубдаги келажагини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди. Бир нечта муҳим мағлубиятлар билан бошланган жуда қўпол стартдан сўнг, „Милан“ якунда мавсумни амалдаги чемпион „Ювентус“ ва иккинчи ўриндаги Наполидан кейин учинчи ўринда якунлади ва кейинги мавсумда Чемпионлар лигаси саралаш плей-оффига йўлланмани қўлга киритди.

2013-йил 11-июн куни „Милан“ бош директори Адриано Галлиани клуб Амбросини билан якунланган шартномасини узайтирмасликка қарор қилганини тасдиқлади ва шу билан унинг „Милан“даги ўн саккиз йиллик фаолиятини якунланди.

Фаолият статистикаси

Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича ўйинлар ва голлар
Cлуб Сеасон Леагуэ Кубок Минтақавий Бошқа ўйинлар Умумий
Дивизион Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Cесена 1994-95 Сериэ Б 25 1 2 0 — — 27 1
АC Милан 1995-96 Сериэ А 7 0 4 0 3 0 — 14 0
1996-97 11 0 3 0 4 0 — 18 0
1998-99 26 1 3 0 — — 29 1
1999-2000 29 2 4 0 2 0 1 0 36 2
2000-01 16 3 3 1 7 0 — 26 4
2001-02 9 3 1 0 3 0 — 13 3
2002-03 21 1 3 1 13} 0 — 37 2
2003-04 20 1 3 1 6 0 3 0 32 2
2004-05 22 1 4 2 11 1 1 0 38 4
2005-06 13 1 1 0 0 — 18 1
2006-07 19 2 3 0 12 0 — 34 2
2007-08 33 4 0 0 7 0 3 0 43 4
2008-09 28 7 0 0 5 1 — 33 8
2009-10 30 1 1 0 8 0 — 39 1
2010-11 18 1 1 0 4 0 — 23 1
2011-12 22 1 2 0 6 0 1 0 31 1
2012-13 20 0 1 0 4 0 — 25 0
Умумий 344 29 37 5 99 2 9 0 489 36
Виcенза (ижарада) 1997-98 Сериэ А 27 1 1 0 — 6 0 34 1
Фиорентина 2013-14 Сериэ А 21 0 1 0 8 1 — 30 1
Умумий фаолияти 417 31 41 5 107 3 15 0 580 39

Манбалар

  1. ↑ „Cомуниcато Уффиcиале Н. 56“ [Оффиcиал Пресс Релеасе Но. 56] (италянча). Лега Сериэ А (7-октабр 2013-йил). 2022-йил 21-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-декабр 2020-йил.
  2. ↑ „Тифоси дел Милан cонтро ле телеcроначе Амбросини“.
  3. ↑ „АВАНТИ, CАПИТАНО!“ (италянча). А.C. Милан (8-сентабр 2009-йил). 11-сентабр 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-сентабр 2009-йил.
  4. ↑ „А.C. МИЛАН CОМУНИCАТО УФФИCИАЛЕ“ (италянча). А.C. Милан (19-май 2011-йил). Қаралди: 19-май 2011-йил.

Ҳаволалар