Мастаба (арабча — тош ўриндиқ) — Қадимги Миср мақбараларининг номи. Дастлабки М. қолдиклари мил. ав. 3000—2800-йилликка оид (Миср). Бу М.лар уйга ўхшатиб ғишт билан қопланган қумтепалардан иборат. Уларнинг ёнларига ибодат қилинадиган махсус хона ҳамда дафн анжомлари қўйиладиган ертўла ҳам қурилган. Кейинчалик М.лар фақат тошдан қурилган. Уларда ибодат қилинадиган ҳамда марҳумнинг ҳайкалчаси қўйиладиган хоналар бўлган. Ибодат қилинадиган хона деворига диний ва маиший мавзуларда расмлар ўйиб ишланган. Қад. Мисрдаги И ва ИИ сулола даврида М.лар фиръавнлар мақбараси хизматини ўтади. ИИИ сулоладан бошлаб М.лар ўрнига фиръавнлар ўзлари учун эҳром (пирамида)лар қурдира бошладилар. Зодагонлар шу эҳромлар ёнига ўзлари ва яқинлари учун М.лар қурдирган. Бундай эҳром ва М.лар мажмуаси Мисрда кўп (Гиза, Саккара, Медум, Пескум ва бошқалар)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил