Mastopatiya
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Мастопатия (мастит ва юн. патҳос — азобланиш, дард), фиброаденоматоз — сут бези касаллиги (қаранг Сут безлари), бунда, купинча, сут безининг юқори қисмида ҳар хил катталикда, ушлаганда қўлга уннайдиган, оғриқли (баъзан оғриқсиз) майда қаттиқ тугунчалар пайдо бўлади. Баъзан оғриқ ҳайз даврида ёки ундан олдин кузатилади. М., кўпинча, ёшроқ аёлларда учраб, одатда, ички секреция безлари (гипаталамо — гипофизар система, тухумдон, буйрак усти бези, қалқонсимон без) фаолиятининг издан чиқиши оқибатида вужудга келади, бу узгаришларга жинсий органларнинг турли яллиғланиш касалликлари ва аборт сабаб бўлади. Бунда пролактин уртасидаги нисбатнинг бузилиши ҳамда гипофизнинг фоллакулни стимулловчи гормони кўп ишлаб чиқарилиши му-ҳим рол ўйнайди. М.нинг диффуз, ту-гунли ва пролифератив шакллари фарқ қилинади. Сут безида арзимаган узгаришлар пайдо бўлганда дарҳол врачга мурожаат этиш ва М.га сабаб бўлган омилларни даволаш лозим.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |