Matbua Ahmedova
Матбуа Амирсаидовна Аҳмедова (14-январ 1933-йил; Тошкент) — файласуф олима. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1983), фалсафа фанлари доктори (1977), профессор (1978). Москва давлат университети фалсафа факултетини тугатган (1955). Тошкентдаги олий ўқув юртларида фалсафа, сиёсацҳунослик, халқаро муносабатлар тарихидан дарс берган. Тошкент маданият институти ректори (1985). Ўзбекистон Маданият вазири (1985–1987). Тошкент шарқшунослик институтида кафедра мудири (1994-йилдан). Илмий ишлари Ўзбекистон ва умуман Ўрта Осиёнинг ХХ асрдаги ижтимоий-сиёсий тараққиётини фалсафий баҳолашга бағишланган. Ас: Основи философии (соавт.), Т., 1998.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |