Мате Вацадзе (1988-йил 17-декабрда туғилган) — грузиялик футболчи, Батумининг „Динамо“ клубида ўйнайди.

Мате Вацадзе
Вацадзе Волга Нижний Новгород билан. 2011-йил.
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1988-йил 17-декабр (1988-12-17) (37 ёш)
Таваллуд жойи Тбилиси, Грузия
Бўйи 1.83 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Динамо Батуми
Рақами 11
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004–2008 Динамо-2 Тбилиси 53 (21)
2005–2010 Динамо Тбилиси 96 (42)
2011–2012 Волга Нижний Новгород 20 (1)
2012 Дила Гори 15 (13)
2012–2016 АГФ 75 (29)
2016 Локомотив Тбилиси 4 (1)
2017 Виборг 8 (0)
2017–2018 Силкеборг 15 (3)
2018 Динамо Тбилиси 12 (2)
2019 ФК Лиэпāжа 2 (0)
2021 Қизилқум 26 (5)
Миллий терма жамоа‡
2008–2010 Грузия У21 5 (1)
2009– Грузия 15 (4)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(1-май 2023-йил учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (22-сентябр 2016-йил учун)

Фаолияти

Вацадзе ўзининг профессионал фаолиятини Тбилисининг „Динамо“ клубида бошлаган, 2005—2010-йиллар оралиғида асосий жамоа таркибида 96 ўйин ўтказиб, 42 тагол урган. 2011-йилда Россия Премер-лигасида ўйнаш учун Нижний Новгороднинг „Волга“ клубига ўтган. Россияда ўйнаб юрган чоғида Вацадзе Грузия миллий футбол жамоасининг Хорватия ва Исроилга қарши Евро-2012 саралаш ўйинларида иштирок этиш учун чақирилган, аммо виза ололмаган[1]. Шунинг учун у тез орада Грузияга қайтиб, мавсум охирида Дила Гори жамоаси таркибига қўшилди. 2012-йил 2-сентябрда у Дания АГФ жамоаси билан  3+1⁄2 йиллик шартнома имзолади.

Вацадзе АГФ томонидан 2012—2013-йилги Европа Лигаси 2-саралаш босқичида янги юлдуз сифатида кашф этилди. Вацадзе АГФга қарши ўйинда ўзининг Дила Гори жамоаси учун учта гол урган ва Кипрда бўлиб ўтган учинчи саралаш босқичида „Анортосис“га қарши ўйинда икки марта дарвозани ишғол қилган. Вацадзенинг урган голлари Дила Горининг плей-офф босқичига чиқишига сабаб бўлган. Вацадзе, шунингдек, 2010—2011-йилги УЭФА Европа Чемпионлар Лигаси 2-саралаш босқичида иккита гол уриб, Тбилисининг „Динамо“ жамоасига Швециянинг Гефле ИФ жамоасини ўз уйида ҳам, меҳмонда ҳам мағлуб этишга ёрдам берди. У 2009—2010-йилги мавсумда УЭФА Европа лигаси 3-саралаш босқичида „Срвена Звезда“ га қарши сафар ўйинида Тбилисининг „Динамо“ клуби сафида гол урган.

Вацадзе 2019-йил январ ойида Латвиянинг „Лиэпая“ клубига ўтди[2].

Халқаро голлар

№ Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 2013-йил 6-феврал Қемал Стафа стадиони, Тирана, Албания  Албания 1 — 1 2-1 Ўртоқлик учрашуви
2. 2015-йил 9-июн Линзер Стадион, Линз, Австрия  Украина 1 — 2 1-2 Ўртоқлик учрашуви
3. 2015-йил 8-октябр Борис Пайчадзе номидаги Динамо-Арена стадиони, Тбилиси, Грузия  Гибралтар 1 — 0 4-0 УЭФА Евро-2016 саралаши
4. 3 — 0

Ютуқлар

Динамо Тбилиси
  • Умаглеси Лига: 2007—2008-йиллар
  • Грузия кубоги: 2008—2009-йиллар
  • Грузия Суперкубоги: 2008-йил
Дила Гори
  • Грузия кубоги: 2011—2012-йиллар
АГФ
  • Дания биринчи дивизиони: 2014—2015-йилги мавсумда кўтарилган
  • Дания кубоги: 2-ўрин соҳиби 2015—2016-йиллар

Манбалар

  1. ↑ „Натионал Теам – Модебадзе инстеад оф Вацадзе“. wорлдспорт.ге (2011-йил 16-март). Қаралди: 2011-йил 16-март.
  2. ↑ ФК „Лиэпāжа“: састāвс нокомплектēц пар 99% (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-04-15 санасида архивланган), лиэпажниэкиэм.лв, 7-январ 2019-йил