Matematik statistika
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Математик статистика — статистик маълумотларни тўплаш, уларни тизимга солиш, қайта ишлаш ҳамда улардан илмий ва амалий хулосалар чиқариш усулларини ўрганадиган фан. Статистик маълумотлар деганда муайян (миқдорий) белгиларга эга бўлган мажмуаларнинг элементлари сони ҳақидаги маълумотлар тушунилади. Бирор мажмуа элементларининг муайян белгилари тўғрисида шу ҳақдаги статистик маълумотларга қараб у ёки бу хулосага келиш усули статистик усул дейилади. Бу усул илм-фаннинг жуда кўп соҳаларида кенг қўлланади. Статистик усулнинг турли соҳалардаги татбиқларининг умумий ҳислатлари (бирор гуруҳга кирувчи элементларни ҳисоблаш, миқдорий белгиларнинг тақсимотларини топиш, танламалар усулини қўллаш, бирор хулосага келиш учун зарур бўлган тажрибалар сонини эҳтимоллар назариясидан фойдаланиб топиш, миқдорий белгилар орасидаги боғланишларни аниқлаш ва ҳоказо), яъни ўрганилаётган обектларнинг табиати аҳамияциз бўлган масалалар Математик статистиканинг предметини ташкил қилади. Статистик усул кўп ҳолларда оммавий таснифли ҳодисаларни ўрганиш усули бўлгани учун эҳтимоллар назарияси бу усулнинг назарий асосини ташкил қилади. Математик статистика баёний статистика, номаълум параметрларни баҳолаш, статистик гипотезаларни текшириш, миқдорий белгиларнинг статистик боғланишларини аниқлаш ва бошқа бўлимлардан иборат.
Адабиёт
Вандер-Ваарден Б. Л., Математическая статистика, пер. с нем., — М., 1960; Романовский В. И., Математическая статистика, т. 1—2, Т., 1961—63;
Сирожиддинов С. Ҳ., Маматов М. М., Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика, — Т., 1980;
Бочаров П. П., Печинкин А. В., Теория вероятностей, Математическая статистика, — М., 1998.
Турсун Азларов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |