Материалларни синаш - материалларнинг технологик ва физик хоссаларини махсус асбоблар, машиналар, моделлар, микроскоп ва стендлар ёрдамида аниқлаш. Механик, физик, кимёвий ва структуравий (тузилишижиҳатдан) синаштурлари мавжуд. Механик синашда материаллар чўзилишга, сиқилишга, буралишга, кесиш ва қирқишга, чарчашга, мустаҳкамликка, зарбага чидамлилик ва бошқа хоссаларга синалади, яъни барча механик хоссалари аниқланади. Физик синашда материалларнинг электр ўтказувчанлиги, иссикдик ўтказувчанлиги,магнит сингдирувчанлиги ва бошқа физик хоссалари аниқланади. Кимёвий синашда материалларнинг кимёвий таркиби, эриш ва қотиш температураси, коррозиябардошлиги (занглашга чидамлилиги, яъни зангламаслиги), реаксияга киришувчанлиги, пайвандланувчанлиги ва бошқа хоссалари аниқланади. Структуравий синашда материалларнинг макро- ва микротузилишлари, кристаллик тузилиши ва бошқа аниқланади. Бунда рентген нурларидан ҳам фойдаланилади. Материалларни синашнинг синаш объектини бузиб (ёки шикастлаб) ва бузмай синаш усуллари мавжуд. Биринчи усулда синаладиган материаллар шикастланади, баъзан бутунлай емирилади, иккинчи усулда материалларга шикает етмайди, улардан яна фойдаланиш мумкин.

Материалларни синаш ишлари назарий билимларга асосланиб ўтказилади. Бинолар, иншоотлар, кўприклар, машина ва механизмлар, космик кема ва ракеталар, кийим-кечаклар ва бошқа жами нарсалар Материалларни синаш натижаларига асосланиб қурилади, ясалади, тайёрланади ва тикилади.

Фатхулла Абдуллаев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил