Материя – массага эга ва фазода жой олувчи обектдир. Материя тушунчасининг аниқ таърифи йўқ. Баъзи таърифларга кўра, материя элементар фермионлардан иборат ҳар қандай нарсадир (бироқ бунда бир қатор муаммолар туғилади: элементар фермион бўлмаган, бироқ массага эга бозонлар мавжуд; фермиондан иборат нейтриноларнинг айрим типлари массасиз бўлиши мумкин). Ёруғлик (фотонлар) ва баъзи бозонлар материя, деб қаралмайди.

Материя (лот. материа — модда) — борлиқнинг моддий шаклини ифодаловчи умумий тушунча. Оламда „умуман одам“ бўлмаганидек „умуман М.“ ҳам бўлмайди, балки М.нинг аниқ, кўринишлари учрайди. Шу тарзда фикр юритган файласуфлар барча моддий обектларга хос хусусиятларни умумлаштириб ифодалаш учун М. тушунчасини қўллашган. М. тушунчасини моддий оламнинг субстрати (асоси) сифатида Платон ва Аристотел ишлаб чиққан, шу билан бирга М. соф потенсия (яширин имконият) деб тушунилган. М.ни Р. Декарт фазовий кўлам ва бўлинадиган моддий субстансия деб таърифлаган ва у 17— ХВИИИ аср материализмнинг асоси бўлган. М. диалектик материаяизмяинт асосий тушунчасидир. Материалист файласуфлар М. тушунчасини бир ёклама бўрттириб, борлиқ тушунчаси билан айнанлаштириб талқин этишади. Табиат, жамият ва инсон та-факкурининг асосида ётувчи ва уларни умумлаштирувчи тушунча субстансия (моҳият) деб аталади. Оламнинг асосида битта субстансия ётади деб ҳисобловчи оқим монизм, иккита субстансия ётади деб ҳисобловчи оқим дуализм, кўп субстансиялар ётади деб ҳисобловчи оқим плюрализм деб аталган.

Оламнинг асосида ётувчи моҳиятни ахтариш тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Қад. Ҳиндистон ва Хитойда, Миср ва Бобилда, қад. Ўрта Осиё ва Юнонистонда файласуфлар оламнинг асосида қандайдир модда ёки унсур ётади деб ҳисоблашган. Уларнинг баъзилари бу унсурни олов, бошқалари — сув ёки ҳаво, айримлари — тупроқ деб билишган. Баъзи фалсафий таълимотларда эса оламнинг асосида 4 унсур — олов, ҳаво, сув ва тупроқ ётади, барча нарсалар шу 4 та унсурнинг бирикишидан ҳосил бўлган, деб таъкидланади. Юнон файласуфлари Левкипп, Эпикур, Демокрит оламнинг асосида энг кичик бўлинмас унсурлар — атомлар ётади, улар ўзларининг шакли, ҳаракатланиши ва вазнлари билан бирбиридан фарқ қилади, деб ҳисоблашган. Шундай қилиб, моддий оламнинг асосида дастлабки яратувчи модда сифатида нима ётишини, яъни илк, азалий М.ни, М.нинг „бобокалони“ни ахтариш вужудга келди.

ХХ аср бошларида марксчи файласуфлар М.га сезги аъзоларимизга таъсир этиб, сезги уйғотувчи обектив реалликдир деб таъриф беришган. Бу таъриф айтилган даврда М. тузилишининг мураккаб шакллари ҳақидаги тасаввурлар у қадар ривожланмаган эди. ХХ асрнинг ўрталарига келиб, квант механикаси, нисбийлик назарияси ва ре-лятивистик космология соҳаларидаги илмий ютуклар кишиларнинг обектив олам ҳақидаги тасаввурларини тубдан ўзгартириб юборди. Натижада табиат-шунос олимлар сезгиларимизга бевосита таъсир этишнинг имкони бўлмайдиган реалликлар ҳақида ҳам тадқиқот олиб бора бошладилар.

М. — дунёдаги чексиз барча обект ва системалар бўлиб, ҳар қандай хусуси-ят, алоқа, муносабат ва ҳаракат шаклларининг субстрати (асоси)дир. М. табиатда бевосита кўз билан кўриладиган обектлар ва жисмларнигина эмас, балки кузатиш воситалари ва экспери-ментнинг такомиллашиши асосида келгусида билиниши мумкин бўлган нарсаларни ҳам ўз ичига олади. М. ўзининг хоссалари, хусусиятлари оркали намоён бўлади. Ҳозирги замон фанларининг хулосаларига кўра, ҳар қандай жисм молекулалардан, молекулалар атомлардан, атомлар протон ва нейтронлардан ташкил топган ва ҳоказо Сифат жиҳатдан М. икки: моддасимон ва номодда кўринишида учрайди. Моддасимон кўриниши модда ва антимоддага ажралади. Булар бир-бири билан чамбарчас боғланган бўлиб, улар тўқнашганда кескин сифат ўзгариши рўй беради, яъни модда номоддий кўринишга, номодда эса моддий кўринишга айланади. М.нинг номоддий кўриниши ҳам икки: майдон ва нурланиш шаклида учрайди. Муайян майдондаги нурланишлар физик вакуумда моддий зарраларнинг ҳосил бўлишига имкон беради. М.нинг юқорида қайд этилган кўринишларидан бошқача кўринишдаги турлари ҳам бўлиши мумкин. Уларнинг табиати ҳали фанга маълум эмас. М. тузилиш даражаларига кўра, микродунё, макродунё ва мегадунёга бўлинади. Микродунё — молекуладан кичик зарралар (мас, атом, ядро, элементар зарра ва бошқалар). Макродунё — молекуладан катта жисмлар (мас, қум, тош, Ер, планета, Қуёш, ҳайвон, одам ва бошқалар). Мегаду-нё — Ердан то Коинот миқёсигача бўлган ўлчовдаги дунё. Бу учала дунё бир-бири билан боғлиқ, шунингдек, улар бир-бирига алмашиниши мумкин.

Ҳар қандай обектнинг ўзига хос бўлган, унинг шундай обект эканлигини ифодаловчи ажралмас хусусият (атрибут)лари бўлади. М.нинг ҳам бир қанча атрибутлари мавжуд: ҳаракат, фазо, вақт, инъикос, онг ва ҳоказо Бу атрибутлар бирбири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, моддий оламдаги энг умумий ва универсал алоқадорликларни ифодалайди, М.ни жонлантиради, намоён қилади, шакл беради, ўзгартиради, ривожлантиради.(джмих) вакум ҳам материя кучга тескари материя

Яна қаранг

Адабиёт

  • Фалсафа, Т., 1999; Философия. Курс лексий, Т., 2002.

Бахтиёр Тўраев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил