Матҳиас Женсен (1996-йил 1-январда туғилган) — даниялик профессионал футболчи, Премер лиганинг Брентфорд клуби ва Дания терма жамоасида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Матҳиас Женсен
Женсен Cелта Виго жамоаси сафида, 2018-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Матҳиас Женсен
Таваллуд санаси 1996-йил 1-январ (1996-01-01) (30 ёш)
Таваллуд жойи Жерслев, Зеландия, Дания[1]
Бўйи 1.80 м[2]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Брентфорд
Рақами 8
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2001-2007 Ҳвидебæк ИФ
2007-2011 Калундборг ГБ
2011-2015 Нордсжæлланд
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2015-2018 Нордсжæлланд 63 (15)
2018-2019 Cелта Виго 6 (0)
2019- Брентфорд 123 (4)
Миллий терма жамоа
2014 Дания У18 1 (0)
2014-2015 Дания У19 8 (0)
2015-2017 Дания У20 6 (1)
2017-2019 Дания У21 15 (2)
2020- Дания 20 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 1-октябр учун)

Женсен Нордсжæлланд академиясининг тарбияланувчиси бўлиб, 2016-йилда клубдаги фаолиятини бошлайди. Нордсжæлланд жамоасида икки мавсум ўйнаганидан сўнг, 2018-йилда "Cелта Виго" жамоасига ўтади. 2019-йилга келиб Брентфорд жамоасига ўтади. Собиқ Дания ёшлар терма жамоаси аъзоси Женсен 2020-йилда халқаро майдондаги биринчи ўйинини ўтказади.

Клублардаги фаолияти

Нордсжæлланд

Ярим ҳимоячи Женсен Нордсжæлланд академиясини муваффақиятли якунлаганидан сўнг, 2015-йилнинг январида уч йиллик профессионал шартнома имзолайди[3][4]. У 2015-16-йилги мавсумда асосий таркибдан ўрин олади ва бешта ўйинда майдонга тушиб, битта гол уради. Женсен 2016-17-йилги мавсумда мунтазам асосий таркибда майдонга тушиб 22 та ўйин ўтказади[5]. 2017-18-йилги мавсум у учун энг яхшиларидан бири бўлади ва бу мавсумда жами 36 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол уради. Ушбу мавсум давомида сардорлик унвонига сазовор бўлади ва ДБУ 2017-йилнинг энг яхши ўйинчиси, ФC Нордсжæлландда йилнинг энг яхши футболчиси мукофотларига сазовор бўлади[6][7]. 2018-19-мавсум бошидаги учта учрашувдан сўнг, Женсен 2018-йилнинг августида Нордсжæлланд жамоасини тарк этади[8]. Фарум Паркда Женсен умумий ҳисобда уч мавсумдан сал кўпроқ вақт давомида 66 та ўйинда майдонга тушади ва 15 та гол уради.

Cелта Виго

2018-йилнинг 8-августида Женсен Испания Ла Лигасининг „Cелта Виго“ жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолайди[8]. Жароҳати сабабли 2018-19-йилги мавсумда у атиги олтита ўйинда майдонга тушади ва 2019-йилнинг июлида клубни тарк этади[9][10].

Брентфорд

2019-йил 10-июлда Женсен Англияга кўчиб ўтади ва Чемпионшип клуби Брентфорд билан номаълум тўлов эвазига тўрт йиллик шартнома имзолайди[10][11]. У 2019-20-йилги мавсумда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уради[12]. Брендфорд 2020-йилги чемпионат плей-офф финалида мағлубиятга учраб мавсумни якунлайди[13]. Женсен 2020-21-йилги мавсумда 53 та ўйинда майдонга тушади ва унинг жамоаси 2021-йилги чемпионат плей-офф финалидаги ғалаба қозониб, Премер лигага кўтарилиб олади[14][15]. Женсен оёғи қаттиқ жароҳатлангани сабабли Брентфорднинг 2021-22-йилги мавсумининг дастлабки учта ўйинини ўтказиб юборади[16][17].

Халқаро фаолияти

Женсен Даниянинг У18 ва У21 терма жамоалари сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган. У Дания терма жамоаси билан 2017 ва 2019-йиллардаги У21 Европа чемпионатида иштирок этган. Женсен катталар жамоасининг ЖЧ-2018 учун сараланган дастлабки 35 кишилик таркибига киритилган эди[18], аммо у якуний таркибга киритилмайди[10]. 2020-йил октябр ойида Женсен жароҳат олган Брентфорддаги жамоадоши Чристиан Нøргаарднинг ўрнига Дания терма жамоасининг учта ўйиндаги асосий таркибга кеч чақирувини олади[19]. У халқаро майдондаги биринчи ўйинини 7-октябр куни Фароэ Исландсга қарши кечган ўртоқлик ўйинида ўтказади ва 28-март куни 2022-йилги ЖЧ саралашида Молдовага қарши ўйинда биринчи халқаро голини уради[20][21].

Шахсий ҳаёти

Матҳиас Женсен "Манчестер Унитед" ва "Барcелона" жамоаларига мухлислик қилади.

Фаолиятининг статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Европа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Нордсжæлланд 2015-16 Дания Суперлигаси 5 1 0 0 ― ― ― 5 1
2016-17[5] Дания Суперлигаси 22 2 1 0 ― ― ― 23 2
2017-18 Дания Суперлигаси 35 12 1 0 ― ― ― 36 12
2018-19 Дания Суперлигаси 1 0 1 0 ― 1 0 ― 2 0
Жами 63 15 3 0 ― 1 0 ― 67 15
Cелта Виго 2018-19[9] Ла Лига 6 0 0 0 ― ― ― 6 0
Брентфорд 2019-20[12] Чампионшип 39 1 0 0 1 0 ― 3 0 43 1
2020-21[14] Чампионшип 45 2 1 0 4 0 ― 3 0 53 2
2021-22[17] Премер лига 31 0 1 0 3 0 ― ― 35 0
2022-23[22] Премер лига 8 1 0 0 0 0 ― ― 8 1
Жами 123 4 2 0 8 0 ― 6 0 139 4
Фаолиятида жами 192 19 5 0 8 0 1 0 6 0 212 19

Халқаро

Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар Голлар
Дания 2020 4 0
2021 11 1
2022 5 0
Жами 20 1
Матҳиас Женсен томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
Йўқ. Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1 2021-йил 28-март МCҲ Арена, Ҳернинг, Дания  Молдова 5-0 8-0 ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши 2022

Ютуқлари

Брентфорд

  • ЭФЛ чемпионати плей-офф босқичи : 2021-йил[15]

Индивидуал

  • Данияда йилнинг энг яхши футболчиси : 2017[6]
  • ФC Норджæлланд жамоасида йилнинг энг яхши футболчиси: 2017-18[7]

Манбалар

  1. ↑ „Гет то Кноw: Матҳиас Женсен“. Брентфорд ФC. 2020-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-июн.
  2. ↑ „Матҳиас Женсен“. Брентфорд ФC. Қаралди: 2022-йил 2-август.
  3. ↑ „ФC Нордсжæлланд форлæнгер мед У19-анфøрер“ (ДА). болд.дк (2015-йил 15-январ). 2015-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-октябр.
  4. ↑ „У/19 ог У/17 клар тил эт спæнденде форåр“ (да-ДК). ФC Нордсжæлланд (2015-йил 2-март). 2022-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-октябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Гамес плаед бй Матҳиас Женсен ин 2016/2017“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2019-йил 11-июл.
  6. ↑ 6,0 6,1 „Матҳиас Женсен снуппеде åрец талент“ (ДА). болд.дк. Қаралди: 2018-йил 2-март.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Матҳиас Женсен эр åрец спиллер и ФCН“ (ДА). болд.дк (2018-йил 23-май). Қаралди: 2019-йил 16-июл.
  8. ↑ 8,0 8,1 „Эл Cелта рефуэрза су cентро дел cампо cон эл данéс Матҳиас Женсен“ (ЭС). Эуропа Пресс (2018-йил 8-август).
  9. ↑ 9,0 9,1 „Гамес плаед бй Матҳиас Женсен ин 2018/2019“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2019-йил 11-июл.
  10. ↑ 10,0 10,1 10,2 „Брентфорд сигн Матҳиас Женсен фром Cелта Виго“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. 2019-йил 10-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-июл.
  11. ↑ „Франк феэлинг гоод абоут Брентфорд'с фортунес“ (эн). Эалинг Тимес. Қаралди: 2019-йил 16-июл.
  12. ↑ 12,0 12,1 „Гамес плаед бй Матҳиас Женсен ин 2019/2020“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2019-йил 11-июл.
  13. ↑ „Брентфорд 1 Фулҳам 2“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2020-йил 4-август.
  14. ↑ 14,0 14,1 „Гамес плаед бй Матҳиас Женсен ин 2020/2021“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2020-йил 6-сентябр.
  15. ↑ 15,0 15,1 Винcент, Гаретҳ. „Брентфорд 2–0 Сwансеа Cитй“. ББC Спорт (2021-йил 29-май). Қаралди: 2021-йил 29-май.
  16. ↑ МcCуллоугҳ. „Женсен анд Дасилва то мисс Арсенал гаме бут Тоней ис фит“ (эн-ГБ). Wест Лондон Спорт (2021-йил 11-август). Қаралди: 2021-йил 24-август.
  17. ↑ 17,0 17,1 „Гамес плаед бй Матҳиас Женсен ин 2021/2022“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2021-йил 30-август.
  18. ↑ „Ревеалед: Эверй Wорлд Cуп 2018 сқуад – Финал 23-ман лисц“. Гоал.cом.
  19. ↑ „16 плаерс буилдинг-уп то интернатионал аcтион тҳис wеэк“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2020-йил 7-октябр.
  20. ↑ „Чристиан Нøргаард анд Матҳиас Женсен намед ин Денмарк Эуро 2020 сқуад“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2021-йил 26-май.
  21. ↑ „Чристиан анд Матҳиас' Эуро адвентуре эндс ин Семи-Финал“ (эн-гб). www.брентфордфc.cом. Қаралди: 2021-йил 8-июл.
  22. ↑ „Гамес плаед бй Матҳиас Женсен ин 2022/2023“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2022-йил 7-август.