Матҳурхожа мадрасаси номи иккита расмий ҳужжатда учрайди.

Матҳурхожа мадрасаси
Жойлашув Бухоро
Тури мадраса
Харита

Тарихи

Қозикалон Мир Бадриддин арзномасида Матҳурхожа мадрасаси мударриси мулла Бурҳон Мир Дўстимбий мадрасасига мударрис бўлиб ўтаётгани маълум қилинган. Унинг бўш қолгани ўрнига Аҳмаджон мадрасасидан мулла Бобоназар тайинланган. Унинг Маоши 20 тилла бўлган. ХХ аср бошларига тегишли иккинчи ҳужжатда унда мулла Салим мударрис экани кўрсатилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ Бухоро таълим тизими тарихи. Абдусаттор Жуманазар. Тошкент: Академнашр, 2017. — Б. 330.