Матлаб ут-Толибин – (Толиблар матлаби) асари ХВИ-ХВИИ асрларда Бухоро хонлигида ўз нуфузига эга бўлган Жўйборий хўжалари фаолиятига бағишланган асарлардан бири ҳисобланади. Муаллифи жўйборий Абулаббос Муҳаммад Толиб ибн Тожиддин Ҳасанхожа ал-Ҳусайний ас-Сиддиқий[1]. Асарда Жўйборий хожаларининг фаолияти, муридлари ва хизматкорлари, бунёд эттирган иморатлари, мол-у мулклари ва Бухоро хонлари ва уларнинг бошқа давлатлар билан ташқи алоқалари тўғрисида маълумотлар келтирилган. Макур асар муаллиф томонидан 1673-йилда ёзиб тугалланган. Асар қисқача муқаддима ва саккиз бобдан иборат[2]. Асарнинг дастлабки бобларини ёзишда Бадриддин Кашмирийнинг асарларидан фойдаланилган[1]. „Матлаб ут-Толибин“ асарини тўртта бобини ёзишда муаллиф бошқа муаллифлар асаридан фойдаланган. Асарнинг баъзи жойларида эса Муҳаммад Толиб отаси ёки бошқа кишилардан эшитгани асосида ёзади[3]. Асарнинг Хожа Саъд ҳақидаги бобида унга турли ҳудудларда ҳукмдор ва ҳокимлардан мингга яқин мактублар келгани таъкидланади. Баъзи мактублар асарда тўлиқ келтирилган. Элчилар орқали мактублар ва совға-саломлар алмашилган. Асарда асосан Бобурий ҳукмдорлар билан сиёсий алоқалар тўғрисида маълумот келтирилган. Манбада қайд қилинишича, биргина Тожиддин Ҳасанга келган мактублар сони ўн мингтадан ошиб кетган[4]. Муҳаммад Толиб асарнинг дастлабки тўрт бобини ёзишда ўзидан олдинги муаллифлар асарларидан фойдаланган. „Матлаб ут-толибин“ асари нафақат тасаввуфий, балки қимматли тарихий манбалардан бири ҳисобланади. 2012-йилда „Матлаб ут-толибин“ асарининг илмий-танқидий нашри чоп қилинган бўлса, 2016-йилда Бухоро давлат университети профессори Ҳалим Тўраев масъул муҳаррирлигида Ғулом Каримий ва Эркин Миркомиловлар томонидан Тошкентда ўзбек тилигига ўгирилиб, нашр қилинган[5].

Матлаб ут-Толибин
Муаллиф(лар) Абулаббос Муҳаммад Толиб ибн Тожиддин Ҳасанхожа ал-Ҳусайний ас-Сиддиқий
Таржимон(лар) Ғулом Каримий ва Эркин Миркомилов
Тил форс
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 2016-йил


Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Муҳаммад Толиб 2016, с. 3.
  2. ↑ Муҳаммад Толиб 2016, с. 8.
  3. ↑ Муҳаммад Толиб 2016, с. 15.
  4. ↑ Муҳаммад Толиб 2016, с. 13.
  5. ↑ Замонов 2021, с. 11.

Адабиётлар

  • Муҳаммад Толиб. Матлаб ут-толибин. Тошкент: Мовароуннаҳр, 2016 — 384-бет. 
  • Замонов А, Субҳонов Ф. Бухоро хонлигининг аштархоний ҳукмдорлари. Тошкент: Баёз, 2021 — 136-бет.