Матлуба Обидова  (1924-йил Тошкент шаҳрида туғилган) — шарқшунос, филолог, эроншунос, тарих фанлари номзоди, доцент. Ҳозирги ЎзМУ шарқ факултетининг 1949-йилги битирувчиси. Қўқон педагогика институти собиқ ректори (1955—1956-йиллар).

Матлуба Обидова
Таваллуди 1924
Тошкент
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Миллати ўзбек
Соҳаси Шарқшунос, филолог, эроншунос, тарих фанлари номзоди, доцент


Фаолияти

1949-йилдан Ленинград ДУ аспиранти. 1953 — 1955-йиллар ЎзР Маориф вазирлиги ҳузуридаги Педагогика фанлари илмий текшириш институтида катта илмий ходим, бўлим мудири; 1955-йилда Қўқон Педагогика институти ректори; 1957-йилдан САГУ тарих факултетининг умумий тарих кафедрасида катта ўқитувчи; 1958—1962-йиллар Республика сиртқи таълим педагогика институти ректори; ТДПИ сиртқи бўлимининг проректори; 1962 — 1964-йиллар докторант; 1964 — 1986-йил (нафақага чиққунча) Тошкент давлат политехника институтида доцент[1].

Илмий йўналиши — ХВ аср Эрон тарихи, таълим-тарбия масалалари. 10 га яқин илмий ва бир қатор публицистик мақолалар муаллифи. Бир нечта медаллар билан тақдирланган.

Асосий илмий ишлари

  • Номз. дисс. мавзуси: „Государство Ак-коунли в Иране во второй половине ХВ в. (историко-экономический очерк)“. — Ленинград, 1953.
  1. Атеистическое воспитание учеников средней школи на уроках истории // Ўқитувчилар газетаси. — Тошкент, 1954.
  1. Связи государства Ирана с зарубежними странами в ХВ в. // Труди САГУ. — Ташкент, 1958.
  1. Африка халқлари озодлик ва мустақиллик учун курашда // Ўқитувчилар газетаси. — Тошкент, 1959, 27-декабр.
  1. АҚСҲнинг Яқин ва Ўрта Шарқдаги найранглари // Ўқитувчилар газетаси. — Тошкент, 1959, 23-январ.
  1. Қишлоқ хўжалигини индустрлаштириш — ҳозирги босқичда партия аграр сиёсатининг устувор йўналиши // Тезиси научно-теоретической конференсии ТГПИ. — Тошкент, 1977.

Манбалар

  1. ↑ Ўзбекистон шарқшунослари библиографияси 2021.

Адабиётлар

  • О`збекистон шарқшунослари библиографияси, Тошкент, 2021.