Matmurodov Sobir
Бу мақолани ўчириш таклиф этилади. Сабаби ва мос мунозараларни қуйидаги саҳифадан топишингиз мумкин: ЗиёСфера:Ўчиришга/Матмуродов Собир. Мақолани яхшилашга уриниб кўришингиз мумкин, аммо мунозара жараёни якунланмагунга қадар мазкур огоҳлантириш хабарини асло олиб ташламанг. Манбалар изла: „Матмуродов Собир“ – янгиликлар · газета · китоблар · академик · ЖСТОР Мақола муаллифига: Мақолангиз ўчирилиш арафасида бўлса, нима қилиш керак? Администраторларга: бу ерга ҳаволалар • тарих (охирги ўзгариш) • Собир қайдлар • ўчириш Саҳифани ўчиришга номзод ўлароқ кўрсатиш:
|
Матмуродов Собир (русча: Матмуратов Сабир; 1915 — 1993-йил) — таниқли педагог, тарихчи, мустақил тадқиқотчи, „Халқ маориф аълочиси“, „Иккинчи жаҳон уруши“ қатнашчиси[1].
| Собир Матмуродов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1915-йил |
| Вафоти | август 2021-йил (88 ёшда) Фарғона тумани |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | ўқитувчи (1933-1976-йиллар) |
| Партияси | КПСС |
| Миллати | ўзбек |
| Унвони |
Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳоли
Собиржон Матмурод ўғли 1915 йилда ҳозирги Хоразм вилояти Янгиариқ туманида моҳир дурадгор Матмурод уста хонадонида дунёга келган. Оилада 8 нафар фарзанд бўлиб, 7 қиздан кейин туғилган.
Отаси — Матмурод уста дурадгор бўлиш билан бирга, Муҳаммад Раҳимхон, Асфандиёрхон ва Саид Абдуллахонларнинг даврида (1920–йилнинг февралигача) хоннинг мутаваллиси сифатида фаолият кўрсатган. Матмурод уста ўзига тўқ инсонлардан бўлиб, бир қанча ер-мулкка ҳам эгалик қилган. Қулоқлаштириш сиёсати бошлангач, ерлари ва уй ҳайвонлари давлат ихтиёрига ўтказилган.
Меҳнат фаолияти
20-йиллардаги мажбурий меҳнат ишларида иштирок этган. Аввал, жамоа хўжалигида ишлаган. 30-йилларнинг бошида Хива шаҳрига ўқишга кириб, 1933-йилда якунлайди. Шундан сўнг бутун умрини ўқитувчиликка бағишлаган. 1933-йилдан то 1942-йилга қадар „Етти йиллик тўлиқсиз ўрта мактаб“да ишлаган. Тарихдан ма'лумки, дастлабки ташкил этилган мактаблар ниҳоятда шароити оғир, дарсликлар, ўқув қуроллари етарли бўлмаган. Кўпинча мактабни яхши баҳоларга тамомлаган ўқувчилар мактабда ўқитувчилик қилишган. Чунки бу даврда малакали кадрлар етарли эмас эди. Олий ма'лумотли бўлганлиги боис, ота мактаб мудири сифатида ишлаган.
1941-йилда "Иккинчи жаҳон уруши"нинг бошланиши, барча эркакларнинг урушга сафарбар этилиши сингари воқеа ва ҳадисалар сабабли мактаблар фаолияти би оз тўхтаган. 1942-йилдаги ҳарбий чақирув қарорига асосан С.Матмуродов урушга сафарбар этилади. 1946-йил 8-январда урушдан қайтиб келган. Урушдан кейинги даврда ота яна ўқитувчилик касбини давом эттиради. Дастлаб, Ленин, кейинчалик Карл Маркс номли мактабларда директор лавозимида 1976-йилга қадар фаолият олиб борган.
Тарих фанига қизиққанлиги ва ўзи ҳам шу фан бўйича ёшларга билим берганлиги боис, ҳозирги Янгиариқ тумани ҳудудида мустақил тадқиқотлар олиб борган. Ушбу ҳудудда жойлашган археологик ёдгорликларда дастлабки қазиш ишларини олиб бориб, улар бўйича бир қанча илмий ҳисоботлар тайёрлаган. Қолаверса, араб, форс ва рус тилларини яхши билган.
Меҳнат фаолияти давомида ўзининг ташаббускорлиги, талабчанлиги, қолаверса, халқ маориф тизимига қўшган ҳиссаси учун «Халқ маорифи аълочиси» унвони ҳамда кўкрак нишони ва яна бир қанча медаллар, фахрий ёрлиқлар билан мукофотланган.
Урушдаги қаҳрамонликлари

1942-йилда ҳарбий чақирув билан Матчонов Оллоберган, Раҳимов Қадамлар билан урушга сафарбар этилади. Режа бўйича Ҳазораспдан ўтиб Питнакка келишганда уларни баржага юклаб, параход билан Чоржўй шарига юборилиши керак бўлган. Бироқ параход келмаганлиги боис, уч кун Амударё бўйида қолиб кетишади. Айрим сабабларга кўра улар уйга қайтишга мажбур бўлишади. Уйга қайтганда, „Ҳарбий хизматдан бўйин товлашда айбланиб“ ҳарбийлар томонидан қўлга олиниб, Хива шаҳрига Ичан қал'адаги Калта минор ёнидаги Муҳаммад Аминхон мадрасасида жойлашган қамоқхонага олиб кетиб, қамайдилар. Дастлаб, Матчонов Оллоберган ва Раҳимов Қадамлар айбсиз дея топилиб фронтга юборилади. Дастлаб, Собир Матмуродов барчасига айбдор сифатида қамоқхонада сақлаб қолинади. Лекин, у ўз аризасига биноан қамоқдан озод этилиб фронтга юбориш учун, Чоржўй ҳамда Тошкент шаҳарларида жойлашган ҳарбий тайёргарлик билим юртларига юборилади. У дастлаб, К.К.Ракасовский қўмондонлигидаги 2-Белорус фронтида жанг ҳаракатларида иштирок этади.
Оиласи
- Турмуш ўтоғи - Собирова Гулжон () - 19 йилда турмуш қуришган. Фарзандлари:
- Ўғли — Собиров Рустамбек () - етти ёшида вафот этган.
- Қизи — Собирова Бикажон (1946-йилда туғилган) - физика фани ўқитувчиси. Хоразм давлат педагогика институти „Физика-математика“ факултетини тамомлаган.
- Ўғли — Собиров Отабой (1948-йилда туғилган) - пиллакор. Тошкент қишлоқ хўжалиги институти ипакчилик йўналишини тамомлаган.
- Ўғли — Собиров Комилжон (1951-йилда туғилган) - Қишлоқ хўжалик техникумини тамомлаган. „Хоразм балиқ“ МЧЖда ишлаган.
- Ўғли — Собиров Баҳодир (1953-йилда туғилган)- инглиз тили ўқитувчиси. Хоразм давлат педагогика институти тамомлаган.
- Қизи — Собирова Ражаббиби (1956-йилда туғилган) - уй бекаси.
- Қизи — Собирова Дилором (1958-йилда туғилган) - математика фани ўқитувчиси. Хоразм давлат педагогика институти „Физика-математика“ факултетини тамомлаган.
- Қизи — Собирова Гавҳарпошшо (1960-йилда туғилган) - болалар боғчасида тарбиячи, кейинчалик мудира бўлиб ишлаган.
- Қизи — Собирова Анагул (1962-йилда туғилган) - математика фани ўқитувчиси. Хоразм давлат педагогика институти „Физика-математика“ факултетини тамомлаган.
- Ўғли — Собиров Нуриддин (1964-йилда туғилган) -
Мукофотлари
Унвони
- „Халқ маориф аълочиси“ — та'лим тизимидаги узоқ йиллик самарали меҳнат фаолияти ҳамда ушбу соҳа ривожланишига қўшган хизматлари учун.
Орденлари
- „И даражали «Ватан уруши ордени» (28.12.1985)[2]
Медаллари
- «Жанговар хизматлари учун» медали (01.12.1944)[3]
- «Меҳнатда ўрнак кўрсатганлик учун» медали
- «Шавкатли меҳнати учун.Владимир Илич Ленин таваллудининг 100 йиллиги» муносабати билан та’сис этилган медал
- «Ленинград мудофааси учун» медали
- «1941—1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушида Германия устидан қозонилган ғалаба учун» медали (09.05.1945)[4]
- «1941-1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 20 йиллиги» юбилей медали
- «1941-1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 20 йиллиги» юбилей медали
- «1941-1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 30 йиллиги» юбилей медали
- «1941-1945-йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 40 йиллиги» юбилей медали
- «Кенигсбергни озод қилганлик учун» медали
- «Меҳнат фахрийси» медали
- «СССР Қуролли Кучларининг 50 йиллиги» юбилей медали
- «СССР Қуролли Кучларининг 60 йиллиги» юбилей медали
Эсдалик нишонлари
- «Гвардия» кўкрак нишони
- «Улуғ Ватан урушидаги ғалабанинг 25 йиллиги» белгиси кўкрак нишони
- «СССР маориф тизимининг ташкил топганлигига 50 йил.1922-1972» эсдалик нишони
- «Иккинчи зарбдор армия фахрийси» нишони
- «Ленинград қамалининг тугаганлигига 40 йил» нишони
Хотираси
2015 йилда „Матмуродов Собир ота таваллудининг 100 йиллиги“ Янгиариқ туманида кенг нишонланилиб, „Хотира“ турнири ташкил этилган.
Манбалар
- ↑ „Матмуратов Сабир“. памят-народа.ру. Қаралди: 5-май 2024-йил.
- ↑ „Юбилейная медальная картотеке Сабира Матмуродова“. памят-народа.ру. Қаралди: 5-май 2024-йил.
- ↑ „Документ о награждении Матмуродова Сабира медалью «За боевые заслуги».“. памят-народа.ру. Қаралди: 5-май 2024-йил.
- ↑ „Документ о награждении Матмуродова Сабира медалью «За победу над Германией в Великой Отечественной войне 1941-1945 годов».“. памят-народа.ру. Қаралди: 5-май 2024-йил.