Матрназар Абдулҳаким (тўлиқ исми: Матназар Абдулҳакимов; 1948-йил 20-феврал, Урганч тумани, Ўзбекистон ССР) — шоир, таржимон, ўқитувчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, адабиёт соҳасида тадқиқотчи[1][2][3][4][5].

Матназар Абдулҳаким
Таваллуди 1948-йил 20-феврал (1948-02-20) (78 ёш)
Урганч тумани, Қоровул қишлоғи
Ижод қилган тиллари Ўзбек тили
Фуқаролиги Ўзбекистон ССР
Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Россиянинг Таганрог шаҳридаги Рус тили ва адабиёти институти
Мукофотлари

Ҳаёти ва фаолияти

1948-йил 20-февралда Хоразм вилоятининг Урганч тумани „Қоровул“ қишлоғида туғилган. Россиянинг Таганрог шаҳридаги Рус тили ва адабиёти институтини тамомлаган[6]. Урганч туманидаги „Урганч ҳақиқати“ газетасида бўлим мудири, мактабда ўқитувчи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Хоразм вилоят бўлимида, Хоразм Маъмун академиясида фаолият юритган[7][8].

Ижоди

Матназар Абдулҳакимнинг „Тиниқ тонглар“ (1982), „Фасллар қўшиғи“ (1984), „Қор қўшиғи“ (1990), „Мавж“, „Табаррук ташриф“ (1991), „Ким агар озоддур“ (1992), „Ёнимдаги дарёлар“ (1993), „Қорачиқдаги дунё“ (1994), „Бир кучоқ гул“, „Ойдинлик“, „Иймон туҳфаси“ (1997), „Сўнгги япроқ“ (1999), „Ҳақ файзи“ (1999), „Ялдони ёритган нур“ (2001), „Ой кетди, офтоб келди“ (2002), „Иккинчи муаллим сабоқлари“ (2005), „Ворислик бахти“ (2006), „Ҳумо парвози“ (2007), „Жавзо ташрифи“ (2008), „Азизлар анжумани“ (2008), „Кўприк“ (2009), „Мангулик жамоли“ (2009), „Ишқ ёғдуси“ (2009), „Такаллум“, „Ибратли умр ҳикояти“, „Жамолинг менга бас“, „Кўнгил кўзлари“, „Шавқингни ёд этиб“, „Тафаккур чорраҳаларида“ (2013), „Танланган асарлар“ (2017) шеърий, публицистик ва таржима китоблари чоп этилган. Шеърлари рус, инглиз, турк, форс, қозоқ, озарбайжон тилларига таржима қилинган[7].

Таржималари

Шоир Мирзо Абдулқодир Бедил, Шайх Нажмиддин Кубро, Шайх Нажмиддин Бағдодий, Шермуҳаммад Мунис, Огаҳий, Паҳлавон Маҳмуд, Комил Хоразмий Рожий, Аҳмад Табибий шеърларини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилган[9]. Таржимоннинг „Табиррук ташриф“(„Хоразм“ нашриёти), „Ким агар озоддир“(Ғафур Ғулом нашриёти), „Жамолинг менга, бас“ (Ғафур Ғулом нашриёти), „Шавқингни ёд этиб“ (Ғафур Ғулом нашриёти), „Ой кетди, офтоб келди“ (Хоразм Маъмун академияси нашриёти), „Ҳумо парвози“ („Янги аср авлоди“ нашриёти), „Азизлар анжумани“(„Ўзбекистон“ нашриёти), „Ишқ ёғдуси“ („Янги аср авлоди“нашриёти) каби ўндан ортиқ таржима китоблари чоп этилган.

Михаил Дудин, Николай Рубсов, Расул Ҳамзатов, Имант Зиедонис, Евгений Евтушенко, Николай Дмитриев шеърларини рус тилидан ўзбек тилига, Омондурди Аннадурдиев, Гўзал Зарипова, Итолмас Худойберганов, Ойтуғди Назаров, Маматназар Бобоназаров, Қиличмурод Қақабоев, Оқмурод Муҳадов шеърларини туркман тилидан ўзбек тилига, шунингдек, Болтабой Бекметов, Гўзал Бегим, Маҳмуд Ражаб шеърларини ўзбек тилидан рус тилига таржима қилган.

Илмий фаолияти

Шунингдек, шоирнинг Алишер Навоий, Паҳлавон Маҳмуд, Огоҳий ижоди таҳлилига бағишланган илмий-оммабоп мақолалари чоп этилган[10]. Унинг „Иймон туҳфаси“ („Ёзувчи“ нашриёти), „Ялдони ёритган нур“ (Хоразм Маъмун академияси нашриёти), „Иккинчи муаллим сабоқлари“ (Хоразм Маъмун академияси нашриёти), „Мангулик жамоли“ (Хоразм Маъмун академияси нашриёти) каби илмий китоблари ўқувчилар қўлига етиб борган.

Ютуқлари

„Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган Маданият ходими“ (1996) унвони билан тақдирланган. Шунингдек, 2002-йилда „Офарин“ мукофотининг „Йилнинг энг яхши шоири“ номинацияси ғолиби бўлган.

Манбалар

  1. ↑ Бахтиёр „Матназар Абдулҳаким ҳақида батафсил ма’лумотлар, таржимаи ҳол“ (ру-РУ). Сирлар.уз (2021-йил 11-октябр). Қаралди: 2023-йил 3-август.
  2. ↑ Розиқ, Бахтиёр „Матназар Абдулҳаким. Матназар Абдулҳаким ҳақида: ҳаёти, асарлари“ (ру-РУ). БАХТИЙОР.УЗ (2021-йил 18-март). Қаралди: 2023-йил 3-август.
  3. ↑ „Матназар Абдулҳаким“ (эн). Китобман.уз|Муаллиф саҳифаси. 2023-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-август.
  4. ↑ „МУТОЛАА ЗАВҚИ. Матназар Абдулҳаким – Қорақолпог'истон Ахборот Агентлиги“. ккнеwс.уз. 2023-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 3-август.
  5. ↑ „Матназар Абдулҳаким публицистикасининг тили ва услуби ҳақида“. 2023-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 2-октябр.
  6. ↑ „Матназар Абдулҳаким. Адабиёт ҳақида & Ше’рлар & Шоирнинг о’зи о’қиган ше’рлар | Хуршид Даврон кутубхонаси“. кҳ-даврон.уз. Қаралди: 2023-йил 3-август.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Матназар Абдулҳаким асарлари, китоблари“. китобхон.cом. Қаралди: 2023-йил 3-август.
  8. ↑ „Матназар Абдулҳаким - Нурзамон.уз“. www.нурзамон.уз. Қаралди: 2023-йил 3-август.
  9. ↑ Муҳаррир „Матназар АБДУЛҲАКИМ шеърлари самодан сўйлар | гужум.уз“. гужум.уз (2019-йил 20-феврал). Қаралди: 2023-йил 3-август.
  10. ↑ Кишин, Хажибоев (2022-05-18). „Матназар Абдулҳаким Огаҳий ижодининг моҳир татқиқотчиси“. дои:10.5281/зенодо.6559728. {{cите магазине}}: Cите магазине реқуирес |магазине= (ёрдам)