Матрилокал никоҳ (лотинча матер -она ва лоcус — жой) — никоҳсан сўнг кўчиб ўтиш шаклларидан бири. Асосан, матриархат даврида мавжуд бўлган. Матрилокал никоҳда эр хотин жамоасига кўчиб ўтган. Матрилокал никоҳ эр билан хотин жуфт яшашининг илк кўринишидир. Ҳозирги баъзи халқларда ку-ёвнинг келин уйига вақтинча яшаб қолиши, ичкуёв ва бошқа шаклда сақланиб қолган (яна қ. Никоҳ).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил