Матрос (голландча — матроос) — ҳарбий-денгиз флоти (ҲДФ)даги 1-(кичик) ҳарбий унвон; қуролли кучларнинг бошқа турларидаги оддий аскар унвонига тўғри келади. СССРда 1946-йил июлда қизил флотчи унвони ўрнига жорий қилинган. Шунингдек, катта матрос унвони ҳам бўлиб, у ефрейтор унвонига тўғри келади. Савдо флотида Матрос — кема командаси таркибидаги хизматчи. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Амударё флотилиясида Матрос унвони мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил