Мацусака (японча: 松阪市, Мацусака-ши?) Япониянинг Миэ префектурасида жойлашган шаҳардир. 2021-йил 1-август ҳолатига кўра, шаҳарда 66018 та хонадонда 157235 нафар аҳоли истиқомат қилади ва аҳоли зичлиги ҳар квадрат километрга 250 нафарни ташкил қилади[1]. Шаҳарнинг умумий майдони 623,64 квадрат километр (240,79 миля) га тенг. Шаҳар ўзининг Мацусака мол гўшти билан машҳур.

Мацусака

松阪市
Шаҳар
Skyline of Matsusaka
Matsusaka
Байроқ
Matsusaka
Герб
Мамлакат Япония
Вилоят Кансаи
Префектура Миэ
Ҳукумат
 • Маёр Масато Такегами
Майдон 623.64 км2 (240.79 кв ми)
Расмий тил(лар)и япон
Аҳолиси
 (2021-йил июл)
157 235 киши
Зичлиги 250 киши/км2
Вақт минтақаси УТC+9:00
Телефон коди 0598-53-4311
Мацусака шаҳар ҳокимияти

Географияси

Мацусака Кии ярим оролининг шарқий-марказий қисмида, Миэ префектурасининг марказий қисмида жойлашган. У Миэ префектурасининг кенглиги бўйлаб чўзилган ҳамда шарқда Тинч океанидаги Исе кўрфази ва ғарбда Нара префектураси билан чегарадош. Шаҳарнинг бир қисми Ёшино-Кумано миллий боғи ҳудудида ўрнашган.

Қўшни муниципалитетлар

Миэ префектураси

Нара префектураси

Иқлим

Мацусака нам субтропик иқлимга эга (Кöппен Cфа) бўлиб, ёзи иссиқ ва қиши салқин ҳамда қор ёғмайди. Мацусакада ўртача йиллик ҳарорат 14.8 °C (58.6 °Ф) ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғин миқдори 2,157.8 мм (84.95 ин) энг серёғин ой сентябр ҳисобланади. Августда энг юқори ҳарорат 26.1 °C (79.0 °Ф) атрофида ва энг паст ҳарорати январда, тахминан 4.2 °C (39.6 °Ф) бўлади.

Каюми, Мацусака Каюми, Мацусака (1991-2020 нормалари, экстремал 1979-ҳозирги) иқлими
Кўрсаткич Ян Фев Март Апр Май Июн Июл Авг Сен Окт Ной Дек Йил
Мутлақ максимал, °C 19,4 22,7 26,5 31,4 33,7 36,1 38,5 38,9 37,3 31,3 27,3 24,8 38,9
Ўртача максимал, °C 9,4 10,4 14,1 19,6 24,0 26,7 30,8 31,9 28,0 22,4 1,1 11,9 20,5
Ўртача ҳарорат, °C 4,2 4,7 8,0 13,0 17,8 21,4 25,4 26,1 22,7 17,0 11,2 6,2 14,8
Ўртача минимал, °C −0,5 −0,3 2,3 6,8 12,2 17,1 21,3 21,9 18,6 12,4 6,0 1,2 9,9
Мутлақ минимал, °C −7,2 −6,9 −5,8 −3 2,1 7,2 13,8 13,6 8,8 1,0 −3 −6,1 −7,2
Ёғингарчилик меъёри, мм 56,1 63,0 115,5 143,3 188,4 231,3 247,0 272,3 400,7 255,4 95,9 61,6 2 157,8
Манба: Япония Метеорология Агентлиги[2][3]

Демографияси

Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[4], Мацусака аҳолиси сони сўнгги 50 йил ичида секинлик билан ўсиб бормоқда.

Аҳолининг ўсиши
ЙилАҳоли±%
1950147,054—    
1960141,245−4.0%
1970139,161−1.5%
1980153,185+10.1%
1990159,625+4.2%
2000164,504+3.1%
2010168,146+2.2%

Тарихи

Мацусака Сенгоку даврида савдо маркази сифатида ривожланган ва Ода Нобунаганинг кичик ўғли Ода Нобукацу 1580-йилда бу ҳудудда қал’а қурган. Кўп ўтмай, ҳудуд Гамо Ужисато назорати остига ўтди ва Гамо Ёиҳо о'рмони (японча: 四五百森, Ёиҳо но мори?) да қал’а қуришга киришади. Кейинчалик, 1588-йилда мазкур ҳудудни „Мацусака“ деб номлайди, яъни „ қарағайлар (松) билан қопланган қиялик (坂)“ эган маънони беради. Мацусака қал’аси Токугава сёгунатида қисқа муддатли Мацусака доменининг маркази бўлган, аммо Эдо даврининг кўп қисмида қал’а Вакаяма қал’аси томонидан бошқарилган ва Кишу доменининг шарқий пости бўлган.

Мейдзи реставрациясидан сўнг, ҳудуд Миэ префектурасининг бир қисмига айланди. Мацусака шаҳри 1889-йил 1-апрелда замонавий муниципалитетлар тизимининг ўрнатилиши билан яратилган. Мацусаканинг иккинчи канжи белгиси ўша кунларда 阪 дан 坂 га ўзгартирилди. 1893-йил 26-мартда шаҳардаги 1318 та уй ёнғинда вайрон бўлди. Мацусака 1933-йил 1-февралда шаҳар мақомига кўтарилди. 1945-йил 4-февралда ҳаво ҳужуми натижасида тўрт киши ҳалок бўлган Иккинчи жаҳон урушида шаҳарга бирозгина зарар етди. 1951-йил 16-декабрда содир бўлган ёнғин натижасида шаҳардаги 700 га яқин уй вайрон бўлган. 1956-йил 15-октабрда шаҳар четидаги Роккен стансиясида йирик темир йўл ҳалокати рўй берди ва 42 киши ҳалок бўлди. 1982-йил 1-августда Бесс тўфони тўққиз кишининг ҳаётига зомин бўлди. 1988-йилда шаҳар ўзининг 500 йиллигини расман нишонлади.

2005-йил 1-январда шаҳар Микумо ва Урешино (иккаласи ҳам Ичиши туманидан) ва Иинан ва Иитака (иккаласи ҳам Иинан туманидан) шаҳарларини ўзлаштириб, ҳозирги чегараларигача кенгайди.

Ҳукумат

Мацусака тўғридан-тўғри сайланадиган мер ҳамда 28 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш бошқарув шаклига эга. Мацусака Миэ префектураси ассамблеясига тўртта аъзодан ҳисса қўшиш ҳуқуқи мавжуд. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония Диэт қуйи палатасининг Миэ 1-округи таркибига киради.

Таълим тизими

Мацусакада шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган 36 та давлат бошланғич таълим мактаби ва 12 та давлат ўрта таълим мактаби ҳамда Миэ префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган тўртта давлат юқори таълим мактаби фаолият юритади. Шунингдек, битта хусусий ўрта мактаб ва иккита хусусий юқори мактаб мавжуд. Префектурада ногиронлар учун иккита махсус таълим мактаби ҳам бунёд этилган. Илгари Мацусака шаҳрида жойлашган Миэ Чукё университети 2013-йилда ўз фаолиятини якунлаган.

Транспорт

Темир йўл

ЖР Токаи — Кисеи магистрал линияси

  • Роккен — Мацусака — Токуwа

ЖР Токаи — Меишо линияси

  • Мацусака — Каминошō — Гонгеммаэ

Кинтецу темир йўли — Осака линияси

  • Исе-Накагава

Кинтецу темир йўли — Нагоя линияси

  • Исе-Накагаwа

Кинтецу темир йўли — Ямада линияси

  • Исе-Накагава — Исе-Накаҳара — Мацугасаки — Мацусака — Ҳигаши-Мацусака — Кушида — Коиширо

Магистрал йўл

  • E23 Исе тезкор йўли
  • Миллий йўналиш 23
  • Миллий йўналиш 42
  • Миллий йўналиш 166
  • Миллий йўналиш 368
  • Миллий йўналиш 422

Денгиз портлари

Қардош шаҳар муносабатлари

Маҳаллий диққатга сазовор жойлар

Таниқли одамлар

Манбалар

  1. ↑ „Мацусака cитй оффиcиал статистиcс“ (жа).
  2. ↑ „жа:観測史上1~10位の値(年間を通じての値)“. ЖМА. Қаралди: 2022-йил 10-апрел.
  3. ↑ „жа:気象庁 / 平年値(年・月ごとの値)“. ЖМА. Қаралди: 2022-йил 10-апрел.
  4. ↑ Мацусака популатион статистиcс
  5. ↑ „Интернатионал Эхчанге“. Лист оф Аффилиатион Партнерс wитҳин Префеcтурес. Cоунcил оф Лоcал Аутҳоритиэс фор Интернатионал Релатионс (CЛАИР). 2016-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 21-ноябр.

Ҳаволалар