Matsuyama
Мацуяма (японча: 松山市, Мацуяма-си, японча: [мацɯꜜжама]) Япониядаги Сикоку оролидаги Эҳиме префектурасининг марказий ва айни пайтда Сикокунинг энг йирик шаҳри ҳисобланади. 2022-йил 1-сентябр ҳолатига кўра, шаҳарда 243 541 та хонадонда 505 948 киши ва аҳоли зичлиги км га 1200 кишидан тўғри келади[1]. Шаҳарнинг умумий майдони 429.35 километр квадрат.
Мацуяма 松山市 | |
|---|---|
| Махсус шаҳар | |
|
| |
| Мамлакат | Япония |
| Ҳудуд | Сикоку |
| Префектура | Эҳиме префектураси |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Кацуҳито Носи (2010-йил декабр ойидан бери) |
| Майдон | 429.35 км2 (165.77 кв ми) |
| Аҳолиси (2022-йил 1-октябр) |
505,948 киши |



Географияси
Мацуяма Эҳиме префектураси марказида жойлашган бўлиб, шимолда Сето ички денгизига, шимоли-шарқда Таканава ярим оролининг тоғларига ва жанубда Сикоку тоғларининг давоми бўлган Сарагамин тоғ тизмасига уланган. Дого текислигининг шимоли-шарқий қисмида жойлашган. Шаҳар шунингдек, Сето ички денгизидаги 29 оролдан иборат архипелаг бўлган Куцуна оролларини ҳам ўз ичига олади.
Қўшни муниципалитетлар
Эҳиме префектураси
Иқлими
Мацуямада нам субтропик иқлим шаклланган, ёзи иссиқ ва қиши салқин. Ёғингарчилик йил давомида сезиларли даражада, апрелдан июлгача, шунингдек сентябрда кучлироқ бўлади[2].
Демографияси
Япония аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра[3], Мацуяма аҳолиси 1940-йиллардан бери доимий равишда ўсиб бормоқда.
| Йил | Аҳоли | ±% |
|---|---|---|
| 1920 | 181 496 | — |
| 1930 | 208 446 | +14.8% |
| 1940 | 205 939 | −1.2% |
| 1950 | 265 678 | +29.0% |
| 1960 | 307 372 | +15.7% |
| 1970 | 362 998 | +18.1% |
| 1980 | 442 147 | +21.8% |
| 1990 | 480 854 | +8.8% |
| 2000 | 508 266 | +5.7% |
| 2010 | 517 088 | +1.7% |
| 2020 | 511 192 | −1.1% |
Тарихи
Увадзима ҳудуди қадимги Иё провинсиясининг бир қисми бўлган. Дого Онсен Асука даврида машҳур бўлган ва 596-йилда бу ерга Сотоку Таиси ташриф буюрган. Бу воқеа "Гендзи ҳикояси" да ҳам тасвирланган. Коно Мичинобу Генпей уруши пайтида Минамото но Ёритомони Ҳейке кланига қарши қўллаб-қувватлаб, Иё вилоятининг сюгоси лавозимига кўтарилган. Муромачи даврида клан Дого Онсен яқинидаги Юдзуки қал’асида ўз таянчини яратган ва ҳудудни Ҳонсю ва Кюсю билан боғлаш учун ғарбдаги Мицуҳама портини ривожлантирган. Тоётоми Ҳидеёси Сикокуга бостириб кириши пайтида ҳудудни босиб олган ва кейинчалик бу ҳудудни Токугава сёгунлиги ҳукмронлиги остидаги Иё-Мацуяма доменининг бир қисмига айлантрилган. Мацуяма қал’аси атрофида замонавий шаҳарнинг ўзаги шаклланган. Шаҳар 1889-йил 15-декабрда замонавий муниципалитет тизимининг тузилиши билан ташкил этилган. Шаҳар 1945-йил 26-июлда Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги босқичида бомбардимон қилинган, 251 тинч аҳоли ҳалок бўлиб, шаҳар ҳудудининг 55% дан ортиғи вайрон бўлган.
ХХ асрда турли хил бирлаштирувлар даврида Мацуямага қўшни Дого, Мицуҳама ва бошқа шаҳарчалар қўшилган. 2018-йил 1-октябрда Мацуямага Ҳодзо шаҳри ва Накадзима шаҳарлари (собиқ Онсен туманида) қўшилган.
Ҳукумати
Мацуяма тўғридан-тўғри сайланадиган мер ва 42 аъзодан иборат бир палатали шаҳар кенгашига эга бўлган мер-кенгаш шаклига эга. Мацуяма Кумакоген билан биргаликда Эҳиме префектураси ассамблеясига 16 аъзони қўшади. Миллий сиёсат нуқтаи назаридан, шаҳар Япония диэтаси қуйи палатасининг Эҳиме 1-округи ва Эҳиме 2-округлари ўртасида бўлинган.
Иқтисодиёти
Мацуяма йирик минтақавий савдо марказидир. Асосий тармоқлар мандарин апелсин етиштириладиган қишлоқ хўжалиги, Дого Онсен ва Мацуяма қал’аси атрофида жойлашган туризм ва кимёвий толаларга асосланган ишлаб чиқариш соҳаларидир. Соҳил бўйлаб аэропортлар ва бандаргоҳлар яқинида саноат ҳудудлари тарқалган, жумладан Тейдзин гуруҳининг энг йирик ишлаб чиқариш базаси, Миура (қозон ишлаб чиқарувчи), Исеки (трактор ва двигател ускуналари)[4], Ҳатада Ичироку (япон қандолат маҳсулотлари), Поэм, Помнинг озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш бўлими (Эҳиме Дринк Cомпанй) ва чакана савдо компаниялари Фужи ва Даики каби корхоналарнинг штаб-квартираси Мацуямада жойлашган.
Таълими
Университет ва коллежлари
- Эҳиме университети
- Мацуяма ўсмирлар коллежи
- Мацуяма университети
- Мацуяма Синономе коллежи
- Муқаддас Кетрин университети
Бошланғич ва ўрта таълим
Мацуямада шаҳар ҳукумати томонидан бошқариладиган 62 та давлат бошланғич мактаби ва 31 та давлат ўрта мактаби мавжуд. Шаҳарда Эҳиме префектураси таълим кенгаши томонидан бошқариладиган эттита давлат олий мактаби, жумладан Эҳиме префектураси Мацуяма марказий олий мактаби ва Эҳиме префектураси Мацуяма Ҳигаси олий мактаби ва Эҳиме университети томонидан бошқариладиган иккита миллий олий мактаб мавжуд. Иккита хусусий бирлаштирилган ўрта/олий мактаб ва 11 хусусий олий мактаб мавжуд. Префектурада ногиронлар учун иккита махсус таълим мактаби ҳам мавжуд.
Халқаро мактаблар
Мацуямада битта корейс мактаби (Чосен гакко), Сикоку корейс бошланг'ич ва о'смирлар олий мактаби (японча: 四国朝鮮初中級学校)[5]
Транспорти
Аэропортлари
Темир йўллари
Сикоку темир йўл компанияси – Ёсан линияси
- Асанами – Оура – Иё-Ҳёдзё – Янагиҳара – Аваи – Коёдаи – Ҳориэ – Иё-Ваке – Мицуҳама – Мацуяма – Ичицубо
- Такаҳама – Баисиндзи – Минатояма – Мицу – Яманиси – Ниси-Кинуяма – Кинуяма – Комачи – Отемачи – Мацуяма
- Мацуяма – Ишитегава Парк – Иё-Тачибана – Фукуондзи – Кита-Куме – Куме – Таканоко – Ҳираи – Уменомото
- Мацуяма – Добаси – Доида – Ёго – Камата
Трамвайлари
Иё темирйўллари, шунингдек, шаҳар жамоат транспортининг асосий турларидан бўлмиш трамвай ва автобуслар тизимидан фойдаланади. Мацуяма – 1887-йилдан бери доимий равишда ишлайдиган асл трамвай тизимини йўқотмаган бир нечта Япония шаҳарларидан бири.
- Дзоҳоку линияси : Комачи — Ҳейвадори 1
- Дзонан линияси : Дого Онсен — Ниси-Ҳорибата, Камиичиман — Ҳейвадори 1
- Ҳонмачи линияси : Ниси-Ҳорибата — Ҳоммачи 6
- Отемачи линияси : Ниси-Ҳорибата — ЖР Мацуяма стансияси — Комачи
- Ҳаназоно линияси : Мацуяма шаҳар станцияси — Минами-Ҳорибата
Магистрал йўллари
Мацуяма автомагистрали
Портлари
- Мацуяма порти, Ҳиросимага паром қатнови ва Кобе, Кокуракита-ку, Китакюсу ва бошқа бир қанча йўналишларга мунтазам тунги паромлар мавжуд. Бундан ташқари, Хиросима ва бошқа бир нечта йўналишлар ўртасида гидрофоил хизмати мавжуд.
Қардош шаҳарлар
Мацуяма учта шаҳар биланбиродарлашган, Систер Cитиэс Интернатионал томонидан белгиланган:
Саcраменто, Cалифорниа, АҚШ
Фреибург, Баден-Wüрттемберг, Германия
Пеонгтаэк, Геонгги, Жанубий Корея
Тайван Тайпей, Тайван, 2016-йилдан бери
Диққатга сазовор жойлари

Спорти
Шаҳар Ж. лигасида ўзининг маҳаллий клуби Эҳиме ФC билан иштирок этади. Шунингдек, бейсболда Шикоку Исланд Леагуэ Плус жамоаси иштирок этади.
Таниқли шахслари
- Кента Абе, бейсболчи
- Акияма Санеюки, Япония Император денгиз флотининг адмирали
- Акияма Ёсифуру, Япония императорлик армиясининг генерали
- Котоми Аоки, манга рассоми
- Рё Аоно, сноубордчи
- Сидней Гулик, миссионер
- Ҳарада Саносуке, Синсенгуми 10-бўлинма капитани
- Томоко Ҳонда, диктор
- Иппен, буддист воиз
- Жузо Итами, режиссёр
- Мансаку Итами, режиссёр
- Масару Кагеура, бейсболчи
- Като Ёсиаки, Даимё
- Курита Чодо, ҳайку шоири
- Чиаки Кусуҳара, пляж волейболчиси
- Ловели, модел ва телевизион шахс
- Канако Мурата, профессионал аралаш яккакураш устаси
- Алан Сираҳама, ижрочи, актёр ва ДЖ
- Масаока Шики, шоир
- Ҳидеки Мацуяма, голфчи
- Ёко Мацуяма, актриса
- Ясуюки Мунета, дзюдочи
- Рики Накая, дзюдочи
- Кензабуро Оэ, ёзувчи
- Натаниэл Родзен, виолончелчи
- Мика Саики, пляж волейболчиси
- Косиро Шимада, фигурали учувчи
- Ҳисуи Сугиура, график дизайнер
- Кёси Такаҳама, шоир
8Макото Тамада, мотоцикл пойгачиси
- Тадао Таннака, математик
- Танеда Сантока, ҳайку шоири
- Тосиро Томочика, футболчи ва сиёсатчи
- Реико Тоса, спортчи
- Тецу Яно, ёзувчи
Манбалар
- ↑ „Мацуяма cитй оффиcиал статистиcс“ (жа).
- ↑ Мацуяма cлимате дата
- ↑ Мацуяма популатион статистиcс
- ↑ "Cомпанй Оутлине." Исеки. Ретриэвед он Марч 31, 2018.
- ↑ „www.чонгрён.cом“. Чонгрён. 2015-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 14-октябр..
Ҳаволалар
| Викиомборда „Мацуяма“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Мацуяма шаҳрининг расмий веб-сайти (японча)
- Мацуяма шаҳрининг расмий веб-сайти (инглизча)
- Сопҳиа Cлуб (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-06-03 санасида архивланган)
- Мацуяма декларацияси
- Шаҳар мери Накамура томонидан CитйМаёрс.cом шаҳар профили