Маттҳеw Жоҳн Cоwдрей (1988-йил 22-декабрда туғилган) — австралиялик сиёсатчи ва паралимпиячи. Ҳозирда кўплаб жаҳон рекордлари соҳиби ҳисобланади. Унинг чап қўлида туғма ампутация нуқсони бор. Қўли тирсагидан бироз пастда тугайди. Cоwдрей 2004-йилги Паралимпия ўйинлари, 2006-йилги Ҳамдўстлик ўйинлари, 2008-йилги Паралимпия ўйинлари, 2010-йилги Ҳамдўстлик ўйинлари ва 2012-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинларида қатнашган. 2012-йилги Лондон ўйинларидан сўнг у ўн учта Паралимпия олтин медали ва жами йигирма учта Паралимпия медалини қўлга киритиб, Австралиянинг энг муваффақиятли паралимпиячисига айланган. 2015-йил 10-февралда Cоwдрей сузишдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган[2].

Матт Cоwдрей

Cоwдрей 2012-йилги Австралия Паралимпия терма жамоаси портретида
Шахсий маълумотлари
Таваллуд санаси 1988-йил 22-декабр (1988-12-22) (37 ёш)
Аделаида, Жанубий Австралия
Бўйи 182 cм (6 фт 0 ин)[1]
Спорт
Клуби Марион

Cоwдрей Жанубий Австралиядаги 2018-йилги штат сайловларида Либерал партия номидан Колтон округи вакиллиги учун курашиб, ғалаба қозонган[3]. 2025-йил июн ойида Cоwдрей 2026-йилги штат сайловларида Колтон округидан қайта ўз номзодини қўймаслигини маълум қилган[4].

Шахсий ҳаёти

Cоwдрей 2012-йилги Лондон Паралимпия ўйинларида

Cоwдрей 1988-йил 22-декабрда туғма ампутация сабабли қўлининг бир қисми йўқ ҳолда дунёга келган[5][6][5]. У Эндеавоур коллежида таҳсил олган ва ёшлигида баскетбол ўйнаган[7]. Кейинчалик Канберра шаҳрига кўчиб ўтиб, Австралия спорт институти шарафини ҳимоя қила бошлаган ҳамда клублар миқёсида Аделаиданинг „Норwоод Сwимминг Cлуб“ жамоаси сафида мусобақаларда қатнашишни давом эттирган[7]. 2011-йилда у „Каwана Wатерс Сwимминг Cлуб“ клуби шарафини ҳам ҳимоя қилган[8]. У сузишдаги фаолиятини „Марион Сwимминг Cлуб“ клубида якунлаган[7].

2015-йил апрел ойида Cоwдрей Аделаида университетини ҳуқуқ ҳамда ОАВ йўналиши бўйича қўшалоқ мутахассислик билан тамомлаган[9][10]. 2013-йилда у АҚШ конгрессвумени Илеана Рос-Леҳтинен идорасида уч ойлик амалиёт ўтаган[11]. 2015-йилда сузишдан нафақага чиққан вақтида у Аделаидадаги КПМГ компаниясида бошқарув маслаҳатчиси бўлиб ишлаган[10].


Манбалар

  1. ↑ „Маттҳеw Cоwдрей“. унcлетобйс.cом.ау. Унcле Тобйс. 2014-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 1-август.
  2. ↑ „Аустралиа'с мост суccессфул Паралймпиан анноунcес ҳис ретиремент“. Аустралиан Паралймпиc Cоммиттеэ Неwс (2015-йил 10-феврал). Қаралди: 2015-йил 10-феврал.
  3. ↑ Ричардсон, Том „Интернал тенсионс эсcалате ас Либс блоcк чалленге то Гарднер“. ИнДаилй (2017-йил 28-март). Қаралди: 2017-йил 1-май.
  4. ↑ „Ас тҳе 2026 стате элеcтион неарс, wҳо wилл рун фор тҳе СА Либерал Партй?“ (эн-АУ). АБC Неwс (2025-йил 1-июл). Қаралди: 2025-йил 6-декабр.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Маттҳеw Cоwдрей“. Аустралиан Паралймпиc Cоммиттеэ. 2012-йил 7-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 6-феврал.
  6. ↑ Ҳаллоран, Жессиcа. „Аустралиан теэнагерс энжой биг дай ин поол“ (2004-йил 21-сентябр). Қаралди: 2011-йил 12-ноябр.
  7. ↑ 7,0 7,1 7,2 „Маттҳеw Cоwдрей“. Сwимминг Аустралиа. 2013-йил 1-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 8-май.
  8. ↑ „Маттҳеw Cоwдрей: Латест Ресулц“. Аустралиа: Сwимминг Аустралиа (2011). 2011-йил 22-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 13-ноябр.
  9. ↑ „Дуал университй анд спорт cареэр энсурес бригҳт футуре фор Маттҳеw Cоwдрей“. Аустралиан Университй Спорт (2015-йил 13-феврал). 2015-йил 27-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 30-апрел.
  10. ↑ 10,0 10,1 Ҳомфрай, Реэcе. „Голден гоал провед ултимате мотиватион фор чампион Соутҳ Аустралиан сwиммер Маттҳеw Cоwдрей“. Тҳе Адвертисер (2015-йил 13-феврал). Қаралди: 2015-йил 18-феврал.
  11. ↑ „Паралймпиан Матт Cоwдрей такес уп интерншип wитҳ УС cонгрессwоман Илеана Рос-Леҳтинен ин Wашингтон“. Тҳе Адвертисер (2012-йил 22-декабр). Қаралди: 2015-йил 18-феврал.

Ташқи ҳаволалар