Метт Ламброс (1985-йил 8-феврал санасида туғилган) – Канада футболининг собиқ профессионал ўйинчиси. 2009-йилги CФЛ лойиҳасининг иккинчи босқичида ўрин олган ўйинда Торонто Аргонауц томонидан жамоага сафига танлаб олинган. Коллежнинг Либертй Фламес жамоаси сафида футбол ўйнаган. 2011-йил июн ойида Монреал Алоуэттес жамоасида машғулот йиғинида қатнашди, аммо ички низолар сабаб 2011-йилнинг 18-июнида жамоани тарк этади[1].

Ҳаёт

Ламброс 1985-йилининг 8-февралда Алберта штатининг Калгари шаҳрида дунёга келган. Унинг отаси Майк Ламброс 1972-йилдан 1975-йилгача Эдмонтон Эскимослари сафида ҳимоячи бўлган ўйнаган[2]. У Калгари шаҳридаги Сер Уинстон Черчилл ўрта мактабида футбол ўйнашни бошлаган. Кейинчалик Ламброс мактабдаги жамоаси сафида ўйнаб „Йилнинг энг яхши ўйинчиси“ деб топилган ва мактаб жамоалар ичида ғолибга айланган[3].

Ламброс ўрта мактабда футбол ўйнаган собиқ жамоасига мураббийлик қилди. Кейинчалик эса Жим Баркернинг маслаҳати билан Виржиния штатининг Линчбург шаҳридаги Озодлик университетига ўқишга топширади[4]. Ламброс 2005-йилдан 2008-йилгача Либертй Фламес жамоаси сафида ўйнаган. Шу жумладан 2007-2008-йилларда Фламес жамоаси билан биринчи маротаба Жанубий конференция чемпионатида ҳам ўйнаган. 2006-2007-йилларда Жанубий конференция чемпионати президент томонидан фахрий ёрлиғига билан тақдирланади[5].

Профессионал фаолияти

Ламброс 2009-йил 27-май куни Аргонауц жамоаси билан шартномани имзолади. 2009-йилги Торонто Аргонауц жамоасининг мавсуми ўқув-машғулот йиғинига қўшилди ва мавсумолди ўйинларида иштирок этди. У соғлигида момоларга пайдо бўла бошлайди шунга қарамай ммашғулотларга қатнашаверади. Июл ойида Ҳамилтон Тигер-Cацга қарши ўзининг биринчи ўйини отказади ва биринчи зарбасидаёқ жамоасига ачко олиб келади[6]. 2010-йили 4-июнда Аргонавтлар томонидан Ламброс жамоа сафидан четлаштирилади.

Монреал Алоуэттес жамоаси билан 2011-йил 17-февралда шартнома имзолайди. Аммо орадан кўп вақт ўтмай 2011-йили 18-июнда жамоа сафини тарк эради ва фаолиятини якунлайди.

Манбалар

  1. ↑ „CФЛ.cа - Оффиcиал Сите оф тҳе Cанадиан Фоотбалл Леагуэ“. 2011-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 8-июл.
  2. ↑ Мастерс, Марк. „Драфт Профиле: Матт Ламброс“. CФЛ.cа (2009-йил 8-март). 2012-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 2-июл.
  3. ↑ „Плаер Информатион: Матт Ламброс“. Либертй Фламес Фоотбалл. Либертй Университй. Қаралди: 2009-йил 2-июл.
  4. ↑ Мастерс, Марк. „Драфт Профиле: Матт Ламброс“. CФЛ.cа (2009-йил 8-март). 2012-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 2-июл.
  5. ↑ „Плаер Информатион: Матт Ламброс“. Либертй Фламес Фоотбалл. Либертй Университй. Қаралди: 2009-йил 2-июл.
  6. ↑ „Ҳот Реад: Ламброс' фирст cареэр ТД“. CФЛ.cа (2009-йил 2-июл). 2009-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 2-июл.

Ҳаволалар