Matthew Stanford Robisonning qabri
Маттҳеw Станфорд Робисон ёдгорлиги ― Салт-Лаке-Cитй қабристонида жойлашган ёдгорликдир. 10-ёшли Маттҳеw Станфорд Робисоннинг отаси Эрнест Робисон томонидан яратилган[1]. Маттҳеw’нинг ота-онаси унинг қабрини қувонч ва илҳом масканига айлантиришга қарор қилишди[2]. Ёдгорликда ногиронлар аравачасидан туриб, чап қўлини осмонга кўтарган бола тасвирланган[3][4].
Тарихи
Маттҳеw Станфорд Робисон 1988-йил 23-сентабрда Юта штатининг Салт-Лаке-Cитй шаҳрида Эрнест ва Аннеке Робисон[2] оиласида ногирон бўлиб туғилган. Шифокорлар ота-онасига ўғлининг омон қолмаслигини айтишган[5]. Болада туғилганда кислород етишмовчилиги аниқланган эди, у кўр ва қисман фалаж эди, аммо прогнозларга қарамасдан, у ўн йил яшади[1].
1993-йилда Робисон оиласи ногиронларга асбоб-ускуналар сотиб олишда ёрдам бериш учун "Абилитй Фоунд" (Қобилиятларни эгаллаш) номли нотижорат ташкилотга асос солди. Нотижорат ташкилот мия ярим фалаж, орқа мия умуртқа поғонасининг ёрилиши, тарқоқ склероз, инсулт, саратон ва травма билан касалланган одамларга ёрдам беради[2]. Жамғарма боланинг ёдгорлик ҳайкали нусхаларини сотади[6].
Маттҳеw’нинг отаси 2000-йилда ўғлига ҳайкал ўрнатишга қарор қилди. Қабр устидаги ҳайкалда Маттҳеw Станфорд Робисон ногиронлар аравачасидан туриб, осмонга чўзилгани тасвирланган. Ёдгорлик ердаги қийинчиликлардан холи бўлган болани кейинги дунёда тасвирлаш учун мўлжалланган[1].
Ёдгорликнинг орқа томонидаги қабр тоши битигида шундай дейилган:
Худога янада яқинроқ юрадиган ва дунёни ўз камтарлиги билан кўтарадиган, севгига тўла мероси билан одамларнинг қалбини илҳомлантирганлар хотирасига, улар Худонинг юзини кўриш ва қувонч билан абадий шифо топиш учун яна Худога қайтишади.
Ёдгорлик сурати ва некрологнинг бир қисми Реддитъга жойлаштирилди ва оммага тез тарқалди. Дафн этилган жой Юта штатидаги сайёҳлик масканига айланди, уни томоша қилиш бир нечта саёҳат веб-сайтлари орқали брон қилиниши мумкин[7].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Беллетти, Паола. „Маттҳеw: а дисаблед чилд wҳо гаве лове анд жой wҳиле аливе анд cонтинуэс то до со фром Ҳеавен!“. Алетеиа САС (5-март 2020-йил). Қаралди: 4-октабр 2020-йил.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Голдберг, Элеанор. „Томбстоне Тҳат Дад Десигнед Фор Сон Wҳо Ҳад Дисабилитиэс Cаптурес Бой’с Тенаcиоус Спирит“. Ҳуффингтон Пост (6-декабр 2017-йил). Қаралди: 4-октабр 2020-йил.
- ↑ Чакрабарти, Сучандрика. „Дад cоммеморатес ёунг сон wҳо диэд ин ҳис слеэп wитҳ ҳеартбреакинглй ловелй статуэ“. Даилй Миррор (26-август 2016-йил). Қаралди: 4-октабр 2020-йил.
- ↑ Ҳансол, Ким. „А Статуэ Маде бй а Мотҳер анд Дад фор ан 11 еар-олд сон wҳо ҳас диэд ин а wҳеэлчаир фор тҳе рест оф ҳис лифе“. Инсигҳт (3-май 2020-йил). 2020-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-октабр 2020-йил.
- ↑ „Обитуарй: Маттҳеw Станфорд Робисон“. Десерет Неwс Публишинг Cомпанй (23-феврал 1999-йил). Қаралди: 4-октабр 2020-йил.
- ↑ Стеwарт, Жессиcа. „Гриэвинг Фатҳер Cреатес Тоучинг Мемориал фор Ҳис Дисаблед Сон“. Мй Модерн Мет (19-май 2017-йил). Қаралди: 4-октабр 2020-йил.
- ↑ Санторо, Алессиа. „А Чилд'с Томбстоне Десигнед бй Ҳис Дад Ис Гоинг Вирал“. Гроуп Нине Медиа Инc. (19-май 2017-йил). Қаралди: 4-октабр 2020-йил.