Маттҳиас Лукас Гинтер (талаффузи: Маттиас Лукас Гинтер; 1994-йил 19-январда Германияда туғилган) – немис футболчиси, „Фреибург“ футбол клуби ва Германия терма жамоаси футболчиси. У марказий ҳимоячи ва ярим ҳимоячиси сифатида ўйнайди.

Маттҳиас Гинтер
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Маттҳиас Лукас Гинтер[1]
Таваллуд санаси 1994-йил 19-январ (1994-01-19) (32 ёш)[2]
Таваллуд жойи Фреибург им Бреисгау,[3] Германия
Бўйи 1.91 м[3]
Амплуаси ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
СC Фреибург
Рақами 28
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1998—2005 СВ Марч
2005—2012 СC Фреибург

Халқаро фаолияти

Маттҳиас Гинтер 2014-йилнинг 5-мартида Чилига қарши ўйиннинг 88-дақиқасида захирадан майдонга тушган. Шу тариқа Маттҳиас Гинтер Германия терма жамоасида ўйнаган 900-футболчига айланган[4]. Шу билан бир қаторда, 2014-йил май ойида Маттҳиас Гинтер Жоачим Лöw томонидан Бразилияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати таркибига киритилган[5]. У ерда футболчи жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритиб, жаҳон чемпиони бўлган.

Шунингдек, 2016-йил 15-июлда Маттҳиас Гинтер Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларида иштирок этиш учун Германия терма жамоаси таркибига чақирилган ва мусобақага иштирок этиш учун тайёргарликларга жалб қилинган[6][7]. Маттҳиас Гинтер бешта ўйинда иккита гол урган ва терма жамоа билан кумуш медалларни қўлга киритган.

2017-йил 2-июн куни Маттҳиас Гинтер Россияда бўлиб ўтадиган Конфедерациялар кубоги учун терма жамоа таркибига киритилган[8]. Турнирда у тўртта ўйинда қатнашиб, жамоанинг олтин медалларни қўлга киритишига ёрдам берган.

Маттҳиас Гинтер ЖЧ-2018 ўйинлари учун асосий жамоа таркибига киритилган аммо бирорта ўйинда ҳам майдонга тушмаган[9]. Шу тариқа, Маттҳиас Гинтер Германия терма жамоаси тарихида иккита жаҳон чемпионати ўйинлари таркибига киритилган, бироқ бирорта ҳам ўйинда қатнашмаган ягона футболчига айланган.

Статистика

Жамоа Мавсум Лига Миллий кубок Халқаро кубок Жами
Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
С. C. Фрибурго 2011—2012 13 1 0 0 ― 13 1
2012—2013 23 1 3 0 ― 26 1
2013—2014 34 0 3 2 5 1 42 3
Боруссиа Дортмунд ИИ 2014—2015 2 0 ― ― 2 0
Жами 2 0 0 0 0 0 2 0
Боруссиа Дортмунд 2014—2015 14 0 1 0 5 0 20 0
2015—2016 24 3 5 0 11 1 40 4
2016—2017 29 0 5 0 8 0 42 0
Жами 67 3 11 0 24 1 102 4
Боруссиа Мöнченгладбач 2017—2018 34 5 3 0 ― 37 5
2018—2019 27 2 2 0 ― 29 2
2019—2020 31 1 1 0 4 0 36 1
2020—2021 34 2 4 0 8 0 46 2
2021—2022 28 1 3 0 ― 31 1
Жами 154 11 13 0 12 0 179 11
С. C. Фрибурго 2022—2023 15 2 2 1 6 0 23 3
Жами 85 4 8 3 11 1 104 8
Умумий фаолиятида 308 18 32 3 47 2 387 23

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА Wорлд Cуп Руссиа 2018: Лист оф Плаерс: Германй“. ФИФА (2018-йил 15-июл). 2019-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган.
  2. ↑ „Маттҳиас Гинтер: Овервиэw“. ЭСПН. Қаралди: 2020-йил 26-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Маттҳиас Гинтер: Профиле“. wорлдфоотбалл.нет. ҲЕИМ:СПИЭЛ. Қаралди: 2021-йил 27-январ.
  4. ↑ „Маттҳиас Гинтер дер 900. Натионалспиэлер“. 2018-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-июл.
  5. ↑ „Лöw стреичт Мустафи, Счмелзер унд Волланд“. 2018-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-июл.
  6. ↑ „Гинтер, братья Бендеры и Гнабри вошли в состав сборной Германии на Олимпиаду“. 2016-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-июл.
  7. ↑ „Диэ Олймпиа-Кадер стеҳен фест“. 2017-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-июл.
  8. ↑ „Дас ист дер деуцче Кадер фüр ден Cонфед Cуп 2017“. 2017-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 4-июл.
  9. ↑ „Германй анноунcе финал Wорлд Cуп сқуад, wитҳ Мануэл Неуэр, wитҳоут Лерой Санé“. Деуцче Wелле. 2020-йил 9-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-июн.