Маттҳиас Маурер (талаффузи: Маттҳеw Маурер 1970-йил 18-мартда туғилган) — Европа космик агентлиги астронавти ва материаллар бўйича олим. Маурер 2015-йилда космик машғулотларда қатнашиш учун танланган.

Маттҳиас Маурер
Таваллуди 1970-йил 18-март (52 ёш) Сент-Вендел, Саарланд, Ғарбий Германия
Касби Астронавт, Материалшунос
Миллати  Германия
Космик карера
Космосдаги вақт
336 кун 21 соат ва 39 дақиқа
Жами ЭВАс
1
Жами ЭВА вақти
6 соат 54 дақиқа
Миссиялар СпаcеХ Cреw- 3 (экспедиция 66/67)
Миссия белгиси

Ҳаёти

Маурер Санкт Wендел, Саарландда туғлулиб ўсган[1][2]. Маурер Малтесер Фавқулодда Хизматида фелдшер сифатида мажбурий фуқаролик хизматини ўтаган. У Германиянинг Саарбрücкен шаҳридаги Саарланд университетида материалшунослик ва технология бўйича таҳсил олган. 1999-йилдан 2004-йилгача Маурер Германиянинг РWТҲ Аачен университети Материалшунослик институтида докторлик диссертациясини ёқлаган. Унинг муҳандислик фанлари доктори (Др.-Инг.). “Термик пуркалган қопламали алюминий кўпикли энгил композициялар” мавзусидаги диссертацияси бир қанча илмий мукофотларга сазовор бўлган. Докторлик даражасини тугатгандан сўнг, Маурер бутун дунё бўйлаб узоқ муддатли саёҳатга чиқди. 2006-йилда Маурер МБА бошқарув даражасига эга бўлган Ҳаген университетида иқтисод бўйича қўшимча ўқиш курсини муваффақиятли якунлади[3].

Астронавт фаолияти

Маурер 2008-йилда 8500 нафар номзодлар билан бирга космонавт сифатида Европа космик агентлигига ариза топширган ва танловдан ўтган ўн кишидан бири бўлган. Аммо дастлаб Европа астронавтлар корпусига тайинланмаган. 2010-йилда у Европа космик агентлигида экипажни қўллаб-қувватлаш муҳандиси сифатида ишлай бошлади. 2015-йил июл ойида Европа астронавтлар корпусига расман қўшилган[4]

2020-йил 12-май куни у Техасдаги Жонсон космик марказига ЭСА астронавти Тҳомас Песқуэт ва россиялик космонавтлар Сергей Рйзҳиков, Сергей Куд-Сверчков, Олег Новицкий ва Пётр Дубров билан бирга CОВИД-19 пандемияси давридаги машғулотлар учун етиб келди[5].

Экспедиция 66/67

2020-йил 28-июлда Маурер СпаcеХ Cреw-2 да Тҳомас Песқуэт учун захира экипаж аъзоси сифатида эълон қилинди.

Маурернинг биринчи космик юриши пайтида олинган расм

2020-йил 14-декабрда Маурер расман 2021-йил 10-ноябрда бошланган СпаcеХ Cреw-3 миссиясига тайинланди[6]. У НАСА астронавтлари Ража Чари билан бирга Халқаро космик стансияга учишди. Стансия бортида улар 66-экспедицияга қўшилишди. Бу миссия уни 2018-йилда Александр Герстдан кейин ўн иккинчи немис космонавтига айлантирди.

Манбалар

  1. ↑ „Биография М. Маурера“. ЭКА.
  2. ↑ „Матиас Йозеф Маурер. Биография“. Сайт «Космическая энциклопедия». Қаралди: 17-май 2021-йил.
  3. ↑ „Маттҳиас Маурер“ (инглизча). www.эса.инт. Қаралди: 1-октабр 2021-йил.
  4. ↑ ЭСА. „Маттҳиас Маурер“. ЭСА (20-август 2020-йил).
  5. ↑ @ШуттлеАлманаc. „.@НАСА гаве а лифт то тҳе упcоминг...“.
  6. ↑ „НАСА ассигнс астронауц фор тҳирд СпаcеХ cоммерcиал cреw миссион“ (инглизча). СпаcеНеwс (15-декабр 2020-йил). Қаралди: 5-октабр 2021-йил.