Матёқуб Қурбон Харрот (дурадгор) угли Харратов (1867, Хива — 1939, Урганч) — халқ созандаси (танбур, дутор, ғижжак), мақомчи, хаттот. Худойберган муҳркан, Ниёзжон Хўжа ва Комил Хоразмийларнинг шогирди ва издоши. Комил Хоразмий ихтиро этган „Танбур чизиғи“ни такомиллаштиришда ва унинг воситасида Хоразм мақомларини нотага олишда ижрочи, тадқиқотчи ва хаттот сифатида Муҳаммад Расул Мирзабоши билан ҳамкорлик қилган (1886-91). Муҳаммад Раҳим ИИ саройида созанда ва мақомчилар устози (18881906). Хива мусиқа мактабида ўқитувчи (1923— 28), Созчилар уюшмаси ансамбли (1928—1932) ва Урганч театри (1932—39)да созанда. Хаттотдан Санъацҳунослик институти ходимлари Е. Романовская, Ил. Акбаровлар 1934-йил танбур ижросида Хоразм мақомларининг чолғу йўлларини ёзиб олган. Ғижжак учун „Харротий“ номли куй яратган.

Адабиёт

  • Олимбоева К., Аҳмедов М., Ўзбекистон халқ созандалари, Т., 1959.