Маулен Сағатханули Ашимбаэв (қозоқча: Мәулен Сағатханұлы Әшімбаев, Мäулен Саğатҳанūлй Äşıмбаэв; 1971-йил 28-январ, Олмаота) — иқтисодчи, жамоат арбоби, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилисининг В чақириғининг халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси бўлган, "Нур Отан" партияси раисининг биринчи ўринбосари (2018-2019)[1].

Маулен Ашимбаэв
қозоқча: Мәулен Сағатханұлы Әшімбаев
 Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати раиси
Мансаб даври
2020-йил 4-май
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев
Ўтмишдоши Дариға Назарбоева
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1971-йил 28-январ
Олма-Ота, Қозоқ ССР, СССР
Фуқаролиги Qozogʻiston bayrogʻi Қозоғистон
Сиёсий партияси Аманат партияси
Таълим Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети, Жонс Хопкинс университети, Туфц университети
Илмий унвони Сиёсат фанлари номзоди (2001)
Мукофотлари Барис ордени

Биографияси

Катта жузнинг албан қабиласидан чиққан[2].

Ал-Фаробий номидаги Қозоқ Миллий университетининг иқтисод ва социология факултетин тамомлаган (1993), иқтисодчи, сиёсий иқтисод ўқитувчиси. Сиёсий фанларининг. "Ҳурмат" ордени билан тақдирланган.

Хизмат йўли

Университетни тамомлагандан сўнг 1993-1994-йиллари Матбуот ва оммавий ахборот воситалари вазирлиги тизимида ишлади.

1994-1995-йиллари — Қозоғистон Республикаси Олий Кенгаши депутатининг ёрдамчиси.

1995-йилги июн-ноябр оралиғида — Хавфсизлик Кенгаши ходимларининг маслаҳатчиси бўлган.

1995-1999-йиллар оралиғида Қозоғистон Республикаси Президенти Ҳокимлигининг Таҳлил ва стратегик тадқиқотлар марказиниг бош эксперти, сектор мудири, шу марказ етакчисининг биринчи ўринбосари.

1999-2000-йиллари — Хавфсизлик кенгаши тадқиқот марказининг раҳбари.

2000-2002-йиллари — Хавфсизлик кенгаши таҳлил марказининг раҳбари — Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти директори.

2002-2005-йиллари — Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар институти директори.

2005-2006-йилларда — Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари.

2006-2011-йилларда — Қозоғистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари.

2012-йилги февралидан бошлаб В чақириқда сайланган Қозоғистон Республикаси парламенти Мажилисининг депутати, Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раиси этиб сайланган. "Нур Отан" Халқ демократик партияси аъзоси, партия рўйхати бўйича сайланган.

2018-йил 1-февралдан бошлаб — „Нур Отан“ партияси раисининг биринчи ўринбосари[3].

„Ҳурмат“ ордени билан тақдирланган. 2003-йили Жон Хопкинс университетининг Халқаро тадқиқотлар мактабида (АҚШ) илмий стажировкадан ўтти.

Инглиз тилини яхши билади.

Оилали, уч фарзанди бор.

Манбалар

  1. ↑ Қазақ телевизияси. Энсиклопедия. — Алмати: „ҚазАқпарат“, 2009, 1-т. — 640 б. ИСБН 978-601-03-0070-5
  2. ↑ {{{титле}}}. ИСБН 9965-00-838-8. 
  3. ↑ [1], қосимша мәтін.

Ҳаволалар

Мажилиснинг таркиби ва тузилиши, Маулен Сагатҳанули Ашимбаэв