Mauntin-pass
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Маунтин-пасс - камёб элементлар рудасининг дунёдаги энг катта конларидан бири, АҚШнинг Калифорния штатида. 1949-йилда очилган, 1955-йилдан қазиб олинади. Кон кечки карбонатитлар гуруҳига мансуб. Мезозой бурмали областида жойлашган. Асосий камёб минерали — бастнезит (томирдаги миқсори 15% гача). Коннинг умумий захираси қарийб 5 млн. т, аниқлангани 3 млн. т га яқин. Руда очиқ усулда қазиб чиқарилади. Йўлакай барит ҳам ажратиб олинади. М.-П.даги корхоналар дунёда олинаётган камёб элементлар маҳсулотининг қарийб ярмини беради. Маҳсулотни, асосан, АҚСҲ, шунингдек, бошқа ривожланган мамлакатларнинг металлургия, нефтни кайта ишлаш, керамика ва ойнашиша саноати истеъмол қилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |