Maurice Allais

АЛЛЕ (Аллаис) Морис (1911-йил 31-май—2010-йил, 10-сентябр) — франсуз иқтисодчиси, иқтисодий назариядаги неолиберал йўналиш вакили, профессор (1944). 1954-йилдан Илмий тадқиқотлар миллий марказида илмий ходим. Иқтисодиётда давлат томонидан дастурлаштиришни хусусий корхоналарнинг рақобати билан бирга қўшиб олиб боришга асосланган „рақобатли режалаштириш“ ғояси асосчиси. Алле Морис давлатнинг иқтисодиётга ҳаддан ортиқ аралашувига қарши чиқади. Бу ҳол, унинг фикрича, ижтимоий воситаларни беҳуда сарфлаш, эркинликларни чеклаш ва бошқа салбий оқибатларга олиб келади. Иккинчи томондан, у чекланмаган рақобат эркинлиги тамойилини амалта оширишга ҳам қарши чиқади, чунки бу тамойил монополияларнинг пайдо бўлиши, сўнгра уларнинг ҳукмронлигига олиб келади. „Рақобатли режалаштириш“ ғояси эса мувозанат вазифасини бажариши мумкин. Илмий ишлари бозорлар назарияси, моддий ресурслардан самарали фойдаланиш ва бошқа масалаларга бағишланган. Нобел мукофоти лауреати (1988)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |