Maurice Gamelin
Морис Густав Гамелин (франсузча: Мауриcе Гамелин;1872-йил 20-сентабр[1]—1958-йил 18-апрел) — Франсия ҳарбий раҳбари, армия генерали (1931-йил 9-феврал), Иккинчи жаҳон уруши бошида франсуз армиясининг бош қўмондони бўлган.
Биография
Морис Густав Гамелин 1872-йил 20-сентабрда Парижда туғилган[2].Гамелиннинг отаси Зефирин 1859-йилда Солферино жангида қатнашган. Гамелин ёшлигиданоқ, Франко-Пруссия уруши охирида Элзас-Лотарингияни қўшиб олгани учун Германиядан қасос олишга интилган авлодда ўсиб улғайган аскар сифатида салоҳиятини намоён этди. Гамелин 1891-йил 19-октабрда ихтиёрий равишда Сент-Сирдаги ҳарбий академияга 31-октабрда киришдан олдин хизмат қилди [3]. 1893-йилда у ўз синфини биринчи бўлиб тугатди.
Биринчи жаҳон урушида у Жозеф Жоффре қўмондонлиги остида хизмат қилган, бригада ва бўлинмаларни бошқарган, Марнадаги биринчи жангда қатнашган. Совет-Полша уруши пайтида, у Полшада ҳарбий маслаҳатчи бўлиб ишлаган. 1925-1928-йилларда Суриядаги франсуз қўшинларига қўмондонлик қилган.
1931-1935, 1938-1939-йилларда Бош штаб бошлиғи бўлган.
1933-йилдан бошлаб у франсуз қуролли кучларини модернизация ва қайта ташкил этишни амалга оширган, шунингдек , Мажинот линияси қурилишининг тугалланишига раҳбарлик қилган.
10-май куни Германиянинг Франсия, Нидерландия ва Белгияга бостириб кириши бошланишида Гамелин кутиш ва кўриш позициясини эгаллаган ва бундай муваффақияциз буйруқ натижасида у ўз лавозимидан четлатилган; 1940-йил 19-майда унинг ўрнини генерал Вейганд эгаллагн.
1940-йил сентабр ойида Вичи режими даврида у маршал Петаин ҳукумати ташаббуси билан учинчи республиканинг бошқа сиёсий ва ҳарбий арбоблари билан бирга Риом жараёнида давлатга хиёнат қилганликда айбланиб ҳибсга олинди ва судланди, кейинчалик Германияга депортация қилинган, у ернинг конслагерида бўлган..
1946-1947-йилларда Гамелин уруш ҳақидаги хотираларини нашр этган.
Морисе Густав Гамелин 1958-йил 18-апрелда Парижда вафот этади.
Адабиёт
- Залесский К. А. Иккинчи жаҳон урушида ким ким эди. СССР иттифоқчилари. — М.: АСТ, 2004. — Т. 1. — 702 с. — ИСБН 5-17-025106-8.
- Гордиэнко А. Н. Иккинчи жаҳон уруши қўмондонлари. Т. 1., Мн., 1997. ИСБН 985-437-268-5
Манбалар
- ↑ „Биртҳ cертифиcате оф Гамелин, Мауриcе Густаве“ (фр) (29 Септембер 2020).
- ↑ Алехандр, Мартин С.. Тҳе Републиc ин Дангер: Генерал Мауриcе Гамелин анд тҳе Политиcс оф Френч Дефенcе, 1933–1940. Cамбридге Университй Пресс, 1-ноябр — 13-бет. ИСБН 978-0-521-52429-2.
- ↑ Алехандер, Мартин С.. Тҳе Републиc ин Дангер: Генерал Мауриcе Гамелин анд тҳе Политиcс оф Френч Дефенcе, 1933–1940. Cамбридге Университй Пресс, 1 Новембер 2003 — 13-бет. ИСБН 978-0-521-52429-2. Қаралди: 2013-йил 26-июл.